Ўзбекистонлик мигрант севгилисини ўлдириб, чамадонга жойлади, мигрантлар устидан шикоятни тергов қўмитаси назоратга олди, муҳожирлар асоссиз шубҳа остидами?

Сўнгги йилларда Россиядаги мигрантларга муносабат кескин ўзгаргани айтилади (Илюстратив сурат)

Сурат манбаси, Taqdim

Сурат тагсўзи, Сўнгги йилларда Россиядаги мигрантларга муносабат кескин ўзгаргани айтилади (Илюстратив сурат)
Ўқилиш вақти: 3 дақ

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида меҳнат қилган муҳожир севгилисини ўлдириб, жасадни чамадонга солган ва ўзи Ўзбекистонга кетиб юборган. Митиши шаҳрида мигрантлар жинсий тегажоқлик қилди, деган қиз ишини Россия тергов қўмитаси раҳбари ўз назоратига олди. Красноярск ўлкаси муфтийси мигрантлар асоссиз шубҳа ва чекловлар туфайли жабр кўраётганини айтди. Мигрантларга оид ҳафтанинг муҳим хабарлари.

Алоқадор мавзулар:

Санкт-Петербургда севгилиси томонидан бўғиб ўлдириб, жасади чамадонга тиқилган 30 яшар аёл топилди.

Аёлнинг танаси қотилликдан 12 кун ўтиб топилган. Петербург Тергов қўмитаси жасад топилган ертўла видеосини чоп қилган.

Жиноят жойини тезкор ходимлар Ўзбекистондаги ҳамкасбларидан олган маълумотлар асосида топишган.

"Ички ишлар идоралари ходимлари Аббос билан суҳбатлашишган ва ундан кўрсатма олишган", дея аниқлик киритади Фонтанка нашри.

Ҳаммаси 24 яшар Ўзбекистон фуқароси Аббоснинг ватанига қайтганидан сўнг бошланган. У Петербургда асли Марказий осиёлик бўлган 30 яшар севгилиси билан яшаган. Аммо у ватанига ёлғиз қайтади.

Қиз алоқага чиқмай қўйгач, унинг яқинлари хавотирга тушиб, милицияга мурожаат қилишади.

Сўроқ давомида Аббос 9 декабр куни жанжаллашиб қолгач, севгилисини бўғиб ўлдиргани, танасини чамадонга солиб, ертўлага ташлаб келганини тан олади. Кейин 10 декабр куни Россияни тарк этади.

Ўзбекистон милиция ходимлари зудлик билан Санк Петербургдаги ҳамкасблари билан боғланади ва жасад қолдирилган ертўланинг аниқ манзилини айтишади. 21 декабр куни чамадонга солинган жасад топилади.

Жиноий иш Ўзбекистонга берилиши ва гумондор қотиллик учун суд қилиниши айтилмоқда.

Россия тергов қўмитаси раҳбари мигрантлар ишини назоратига олди

Россия тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин Митишдаги мигрантларга қарши қўзғатилган жиноий ишни ўз назоратига олди.

Судланувчилар саралаш марказларидан бирининг ходимлари экани аниқланган. Улар ўзлари билан ишлайдиган аёлларни қўрқитишгани ва уларни жинсий яқинлик қилишга мажбурламоқчи бўлишгани айтилмоқда.

Тергов қўмитасининг айтишича, аввалроқ компания ходимлари раҳбариятга шикоят қилган, бироқ ҳеч қандай чора кўрилмаган.

Мигрантлар асоссиз шубҳа ва чекловлар туфайли жабр кўрмоқдами?

Reuters
Migrantlar vatanga yuborayotgan pullar hajmi O'zbekiston oltin eksporti tushumlaridan ham ko‘proq, YIMning naq 14 foizidan oshadi.
kun.uz
Batafsil: BBC.COM/UZBEK

Красноярск ўлкаси мусулмонлари бирлашган диний бошқармаси раиси Гаяз Фаткуллин сўнгги чекловлар ва полиция рейдлари туфайли муҳожирлар билан боғлиқ вазият ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Бу ҳақда migrant.uz сайти ёзмоқда.

Муфтийнинг таъкидлашича, муҳожирлар қонунга бўйсунувчи хатти-ҳаракатларига қарамай, кўпинча уларга шубҳа билан қарашади.

"Красноярск ўлкасида маҳаллий аҳоли томонидан содир этилган ҳар 99 жиноятга мигрантлар томонидан биттадан кам жиноят тўғри келади – атиги 0,8%», деган Фаткуллин.

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

Унинг қўшимча қилишича, бундай муносабат, айниқса, мигрантларнинг минтақа иқтисодиёти ва маданиятига қўшган ҳиссаси ҳисобга олинса, адолатсиз кўринади.

Фаткуллин муҳожирлар ҳатто намозхоналарда ҳам ушланган ҳолатлар ҳақида гапирган.

Мисол учун, Рамазон ойида полиция болалар ва ҳомиладор аёллар бўлган кафеларда рейд уюштирган.

"Улар ҳаммани ерга ётқизишди ва кейинроқ маълум бўлишича, бунга қурол борлиги ҳақидаги хабар сабаб бўлган. Лекин нега бегуноҳ одамлар азоб чекмоқда?

Муфтий фикрича, бу каби чоралар муҳожирлар учун нохуш шароитлар яратиб, улар ўзларини хўрлангандек ҳис қилади.

Олдинроқ Kun.uz сайти тахминан 2,5 миллион ўзбекистонлик хорижда меҳнат қилётгани ёзди.

"Улар ватанга юбораётган пуллар ҳажми олтин экспорти тушумларидан ҳам кўпроқ, ЯИМнинг нақ 14 фоизидан ошади", дейилади мақолада.