Шимпанзелар одамлар каби суҳбатлашиши аниқланди – бу нимани кўрсатади?

Сурат манбаси, Adrian Soldati
Одамлар сингари, шимпанзелар ҳам жонли, навбати билан суҳбатлашади ва ўтишлар сониялар ичида содир бўлади.
Ҳайвонлар, биринчи навбатда, имо-ишоралар, шу жумладан, қўл ҳаракати ва юз ифодалари орқали мулоқот қилади.
Уларнинг суҳбатларини батафсил ўрганган олимлар маълумот алмашишда бу жонзотлар "тезда навбат алмашиши", баъзан бир-бирининг гапини бўлиб қўйишини аниқлади.
Сент-Эндрюс университети профессори Кет Хобайтер BBC News билан суҳбатда айтишича, бу кашфиёт "уларнинг шахсий суҳбатлари тузилиши [одамлар билан] чуқур эволюцион ўхшашлик борлигини кўрсатади".
Натижалар Cуррент Биологй журналида чоп этилди.
Навбати билан суҳбатлашиш инсоннинг ўзига хос белгисидир, деб тушунтирди приматлар коммуникациясини ўрганувчи профессор Хобайтер.
"Ҳаммамизда гаплар орасида тахминан 200 миллисекунд бор. Баъзи қизиқарли кичик маданий фарқлар кузатилади. Баъзи маданиятларда одамлар "тез гапиради".
Миллисекунд сониянинг мингдан бир қисмидир.
2009 йилда ўтказилган лингвистик тадқиқотлардан бири бу фарқларни ўлчади. Япон тилида сўзлашувчилар жавоб қайтариш учун ўртача ҳисобда етти миллисекунд кутар экан, данияликлар эса 470 миллисекунд вақт кутиши аниқланди.
...bu kashfiyot shimpanzelarning shaxsiy suhbatlari tuzilishi [odamlar bilan] chuqur evolyutsion oʻxshashlik borligini koʻrsatadi.
Профессор Хобайтер ва унинг ҳамкасблари минглаб шимпанзеларнинг бир-бирлари билан мулоқотини ўрганиб чиқиб, ҳайвонларнинг суҳбатлари вақтини аниқлашди.
"Шимпанзелар ва одамларнинг вақт схемалари қанчалик ўхшашлигини кўриш ҳайратланарли", дейди у.
Шимпанзеларда оралиқ вақт кўпроқ бўлган. Шеригининг гапини бўлишдан, то ўзи жавоб бергунгача 1600 миллисекунддан, 8600 миллисекундгача вақт кетган.
"Бу шимпанзеларнинг табиий муҳитда бўлгани сабабли бўлиши мумкин, улар янада кенгроқ турдаги хулқларни намоён қилган – баъзида бир-бирининг гапини кесиб қўяди ва баъзан жавоб бериш учун узоқ вақт керак бўлади."
Мулоқотнинг эволюцион келиб чиқишига оид тадқиқотларининг бир қисми сифатида тадқиқотчилар ўнлаб йиллар давомида Уганда ва Танзания ўрмонларида ёввойи шимпанзеларнинг бешта жамоасини кузатишди.
Улар 250 дан ортиқ ҳайвоннинг 8000 дан ортиқ имо-ишораларини ёзиб олишди ва таржима қилишди.
Сент-Эндрюс университетидан етакчи тадқиқотчи доктор Гал Бадихи имо-ишоралар шимпанзеларга конфликтлардан қочиш ва ҳаракатларини мувофиқлаштириш имконини беришини тушунтиради.
"Шундай қилиб, бир шимпанзе бошқасига қорни очлигига ишора қилиши мумкин, иккинчиси эса унга овқат бериши ёки бахиллик қилса, унга кет деб имо қилиб жавоб бериши мумкин."
"Улар ўзларини қаерда ёки қандай парваришлашни ҳам келишиб олишлари мумкин".
Олимнинг айтишича, биздан узоқроқ бўлган бошқа примат турларининг коммуникациясини ўргансак, бизда нима учун тезкор навбат алмашиб суҳбатлашиш қобилияти вужудга келганини












