Америка ва сайлов: Ким президент бўлади? Видео

Камала Ҳаррис ва Доналд Трамп
Сурат тагсўзи, Камала Ҳаррис ва Доналд Трамп
Ўқилиш вақти: 4 дақ

Республикачи номзод, кўчмас мулк магнати, реалити шоу юлдузи ва Қўшма Штатларнинг 45-президенти Доналд Трамп АҚШ сиёсий тарихидаги энг зиддиятли шахслардан бири. Прокурордан сиёсатчигача йўл босиб ўтган АҚШ президентлигига Демократчи номзод Камала Ҳаррис эса, касбий фаолиятида кўплаб “илк”ларга имзо отган. Ҳар икки номзод таржимаи ҳолига яқиндан бир назар.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Республикачи номзод

Доналд Трамп
Сурат тагсўзи, Доналд Трамп

Трамп ким?

Доналд Трамп яна бир бор Америка сиёсатини ларзага келтирмоқда.

1946 йилда Нью Йорк, Квинсда туғилган Трамп кўчмас мулк бизнеси дунёсида катта бўлган. Унинг отасиси Фред Трaмп бинолар қурдириб, улардан даромад олиш ишини йўлга қўйган.

Ҳарбий мактабни битиргач, Трамп империясини кўтариш ва кучайтириш йўлида бел боғлаб, оила бизнесида фаолият юрита бошлайди.

Гольф майдонлари, казинолар, люкс меҳмонхоналар, машҳур Trump Tower бойлик ва қудратнинг рамзига айланди.

Трампнинг амбициялари ўсган сари, ўсиб бораверди.

2004 йилда, у , янги авлодга “Тhe Аpprentice” – “Номзод” телевизион шоусининг бошловчиси сифатида танилди.

Трампнинг шоудаги “you are fired” – “сиз ҳайдалдингиз” жумласи уни машҳур қилди.

Ўн йилдан кўпроқ вақт ўтгач, у ўз мақсадини анча каттароқ қўйди: бу сафар - АҚШ президентлиги.

Сиёсий аутсайдер сифатида ўз номзодини қўйган Трамп "Американи янада буюк қилишга" ваъда берди ва 2016 йилги сайловда Ҳиллари Клинтонга ажойиб зарба бериб, ғалаба қозонди.

GETTY
Siz haydaldingiz!
Donald Tramp

Зиддиятларга бой президентлик даври

Бу даврда у йирик иқлим ва савдо келишувларидан воз кечди, аҳолисининг аксарияти мусулмонлар бўлган етти мамлакатдан Америкага саёҳат қилишни тақиқлади, Хитой билан савдо уруши бошлади, Ким Чен Ин билан қўл сиқишди ва Яқин Шарқ муносабатларини қайта шакллантирди.

У 2020 йилги сайловларда Жо Байденнинг ғалабасини қабул қилишдан бош тортди. Шундан сўнг унинг тарафдорлари АҚШ Конгресси биносига бостириб киришди ва унга президент сифатида иккинчи марта импичмент эълон қилинди.

“Агар қонуний овозларни ҳисобласангиз, осонликча ғалаба қозонаман. Ноқонуний овозларни ҳисобласангиз, ғалабамизни биздан ўғирлашларига имкон беган бўласиз”, деган эди Трамп ўшанда.

Ўшандан бери Трамп бизнесидаги муносабатларидан тортиб, сайловлардаги ноқонуний ҳаракатлари сабаб, бир нечта юқори даражадаги суд айбловларига тортилган.

Порно юлдузларнинг "оғзини ёпиш"

Трамп ва порно юлдузи Сторми Даниелс

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Трамп ва порно юлдузи Сторми Даниелс

Май ойида эса, порно юлдузларни оғзини ёпиш учун тўловлар қилиб, жиноят содир этганликда айбланган биринчи собиқ президентга айланди.

Республикачилар партиясидан номзодликни қўлга киритган ва сайлов кампанияси давомида икки марта суиқасддан омон қолган Доналд Трамп, қийинчиликларга қарамай, тарафдорлари олдида президентликка қайтишга ваъда берди.

Мухлислари унинг саркашлигига қойил қолишади... Бу хусусияти уни Оқ уйга қайтариш учун етарли бўладими?

Демократчи номзод

Камала Ҳаррис
Сурат тагсўзи, Камала Ҳаррис

Камала Ҳаррис ким?

Камала Ҳаррис президентлик сайловлари пойгасига қадам қўйиши билан, АҚШ сайловлари ўзгача йўналиш олди.

Америка сиёсатидаги энг нуфузли аёллардан бири бўлган бу хоним касбий фаолияти давомида бир қанча соҳаларда биринчи бўлган.

1964 йилда Калифорния, Окландда муҳожирлар оиласида дунёга келган Ҳарриснинг онаси - ҳиндистонлик, отаси эса Ямайкадан.

Йиллар давомида асосан қора танлилар ўқиб келган Ҳоувард Университетини тамомлагач, ҳуқуқшунослик йўналишида фаолият юрита бошлайди.

Прокурорликдан, Калифорниянинг илк: аёл, қора танли, Жанубий осиёлик бош прокурори мақомига эришади.

Жиноятга нисбатан кескин позицияси билан танилган Ҳаррис адлия тизимидаги ирқий тенгсизликни бартараф этиш бўйича ислоҳотларни ҳам олиб броган.

Камала Ҳаррис сиёсатчи сифатида диққат марказида бўлиши

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Камала Ҳаррис сиёсатчи сифатида диққат марказида бўлиши

Аёлларга йўл очилди

2016 йилда АҚШ сенатига сайланиши уни яна ҳам диққат-марказда бўлишига хизмат қилди.

Шов-шувли суд тингловлари давомида ўткир саволлари ва илғор сиёсат тарафдорилиги уни Демократик партиядаги таниқли шахсга айлантирди.

2019 йилда Ҳаррис диққатини Оқ уйга қаратди. Бу Барак Обама президентлик кампаниясига ўхшаб кетадиган, истиқболли сайлов кампанияси эди.

Муваффақиятсиз бўлса-да, у Жо Байден даврида биринчи аёл вице-президент бўлди.

“Мен бу лавозимдаги биринчи аёл бўлишим мукин, лекин аниқ охиргиси бўлиб қолмайман” дейди у.

Screenshot
Men bu lavozimdagi birinchi ayol bo‘lishim mukin, lekin aniq oxirgisi bo‘lib qolmayman
Kamala Harris

Юлдузлар кучи - овозлар сонига тенгми?

Ҳаррисга АҚШ-Мексика чегарасини кесиб ўтган ҳужжатсиз муҳожирлар кўпайиб бораётган бир пайтда иммиграция билан курашиш вазифаси юкланган эди. Танқидчилари у етарлича ҳаракат қилмаганини айтишади.

Глобал саҳнада у Украина тинчлик музокараларида маъмурият вакили бўлган ва Ғазодаги гуманитар инқирозни ҳал қилиш зарурлиги ҳақида гапирган.

Жо Байден пойгадан чиқиб кетганидан сўнг, Ҳаррис Демократик партиядан Доналд Трампга қарши номзод бўлди.

Ҳаррис сиёсий кампаниясида маблағ йиғиш бўйича рекорд ўрнатганини айтади. Нуфузли машҳурлар, жумладан Бейонсе ва Тейлор Свифт томонидан маъқулланганини ҳам билдиради.

Ҳаррисни қўлловчи юлдузлар кучи, овозлар сонини таъминлайдими йўқми буни - энди сайловлардан кейин биламиз.

Skip Телеграм каналимиз and continue readingТелеграм каналимиз

End of Телеграм каналимиз