Ўзбекистон-Россия: виза режими жорий этилса яхши бўладими?

Россия миграция идорасига кираётган марказий осиёлик мигрантлар

Сурат манбаси, .

Ўқилиш вақти: 3 дақ

"Миллий Тикланиш" партияси раиси Алишер Қодиров Россияда "Мигрант Кодекси" қабул қилинганига муносабат билдириб, Россия билан Ўзбекистон ўртасида виза тартибини жорий этишни таклиф қилди.

Бир кун олдин Россия Давлат Думаси рус тилини билмаган мигрант болаларни рус мактабларига қабул қилмаслик бўйича қонунни қабул қилди. Дума лойиҳани бир ўқишдаёқ тасдиқлади.

Алоқадор мавзулар

"Бошланғич умумий, асосий умумий ва ўрта умумий таълим дастурларини ўзлаштириш учун етарли бўлган рус тилини билиш бўйича тест синовларидан ўтмаган шахслар ушбу таълим дастурларини ўзлаштиришга рухсат этилмайди", дейилади қонунда.

Расмий маълумотларга кўра, мигрант болаларнинг 41 фоизида рус тили билан боғлиқ муаммолар бор. Бу эса, табиийки, мактаб дарсликларини ўзлаштиришда жиддий қийинчилик яратади.

Бироқ, мигрант болалардаги тил муаммосини ҳал қилиш учун қўшимча тил машғулотлари йўлга қўйилиши ёки таълимий кўмак берилиши ҳақида ҳеч бирон нарса очиқланмаган.

Аввалроқ Россиядаги ЛДПР фракциясининг бир гуруҳ депутатлари меҳнат мигрантларининг мактаб ва боғчалар яқинида яшашини тақиқловчи қонун лойиҳасини тайёрлаганликлари ҳам хабар қилинган эди.

Гарчи ушбу қонун ҳали тасдиқланмаган бўлса-да, ижрога кўчаётган қарорлар орқали Россияда мигрантларга нисбатан муносабат тубдан ўзгариб бораётганлигини пайқаш унчалик ҳам қийин эмас.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Россияда мигрантлар билан боғлиқ вазият мураккаблашиши ва бир қатор чекловлар жорий этилиши фонида ўзбекистонлик сиёсатчилар ҳам жим тургани йўқ.

Жумладан, "Миллий Тикланиш" партияси раиси Алишер Қодиров рус ҳукуматининг ушбу талабларини тўғри қабул қилиш кераклигини урғулаган. У бу ҳақида ўзининг Telegram саҳифасида пост қолдирди.

"Ўзбекистонда яшайдиган ҳамма ўзбек тили, маданияти ва маҳаллий қадриятларни билиши ва ҳурмат қилиши кераклигини биз ҳам шарт деб ҳисоблаймиз ва хорижга иш излаб бораётган ватандошларимизни ҳам маҳаллий тил, маданият, қонунлар ва қиладиган ишини яхши билиши зарурлигини тан оламиз," деган сиёсатчи.

Шу билан бирга, Қодиров икки давлат ўртасида виза режими жорий этилиши лозимлиги ҳақида ҳам гапирган. Ўзаро назоратни кучайтириш орқали мавжуд тартибсизликларни бартараф этиш мумкинлигини таъкидлаган у.

"Бу билан ҳақини ҳимоя қила олмайдиган, маҳаллий айирмакашлар томонидан камситилишга рози бўлаётган, энг ёмони, ихтиёрий-мажбурий, масъулиятсизларча ҳаётини сотиб юбориб Ўзбекистон учун жиддий ижтимоий, сиёсий, иқтисодий юк яратаётган айрим фуқароларимизга ёрдам беришимиз мумкин".

Россия-Украина можароси фонида мигрантлар билан боғлиқ вазият яна-да чигал тус олди. Сабаби, Россиянинг Украинага тўлиқ уруши бошланганига қарийб уч йил ичида мажбурий урушга сафарбар этилган Ўзбекистон фуқаролари ҳам тез-тез учраб турди.

Ўзбекистондаги "Эзгулик" инсон ҳуқуқлари жамияти айни шу масалада ҳам фаоллик кўрсатиб келди. Ҳаракат Ўзбекистонда фуқаролар орасида Россияда яшаётган ўзбекистонлик ишчилар ва маҳбусларнинг Россия армиясига мажбурий сафарбар қилиниши ҳақидаги хабардорликни оширишда кўрсатган жонбозлиги учун Франция ҳукуматининг "Озодлик, тенглик, биродарлик" миллий мукофоти билан тақдирланди.

Ушбу Инсон ҳуқуқлари мукофоти 1988-йилдан буён ҳар йили топширилади. У Миллатлараро чегаралардан қатъи назар, Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси руҳида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тарғиб этишга ҳисса қўшадиган ҳаракатлар ва лойиҳаларни кўзда тутади.

Ғолибларга 14,000 евро миқдорида мукофот берилади, шунингдек, ғолиблар ва "махсус эътироф" олганлар Франция Республикаси томонидан тақдим этилган дипломатик ҳимоядан ҳам фойдаланиши мумкин бўлади.