Ўзбекистон: Ўзбек киноси энди “Оскар” оладими?

Айни кунларда Россияда "Ўзбек киноси кунлари" бўлиб ўтмоқда. 1 октябрь куни Москвада бошланган фестиваль 5 октябрда Қозон шаҳрида якунланади.
"Ўзбеккино" Миллий агентлиги Россияда ўзбек кинематографиясини оммалаштириш, мамлакатлар ўртасидаги маданий алоқалар ва дўстона муносабатларни мустаҳкамлашни ўз олдига мақсад қилган.
Россия Федерацияси Маданият вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси билан ҳамкорликда ўтказилган "Кино кунлари"нинг очилиш маросимида икки давлат расмийлари ва таниқли киноижодкорлари иштирок этди.
"Ўзбеккино" миллий агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов турли йилларда яратилган ва айни пайтда Россиянинг "Госфильмофонд"ида сақланаётган ўзбек фильмларини қайтариш бўйича музокаралар олиб борилишини билдирди.
«Кино кунлари" доирасида "Ўзбеккино" ва Россиянинг йирик кинокомпаниялари ўртасида қўшма кино лойиҳаларини ташкил этиш бўйича қатор меморандумлар имзоланди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Ўзбекистон делегацияси Россия давлат кинематография институти, "Мосфильм"да бўлишди. Беш кун давомида Москва "Киночилар уйида" ўзбек хужжатли ва бадиий фильмлари намойиш этилди. Улар орасида Анапа шаҳрида бўлиб ўтган «Киношок» фестивалининг бош совринини қўлга киритган режиссёр Умид Ҳамдамовнинг "Иссиқ нон" фильми ҳам бор. 21 сентябрь куни Ўзбекистон миллий кино қўмитаси мазкур фильмни Оскар мукофотига номзод сифатида расман эълон қилган.

Сурат манбаси, BBC Uzbek
Би-би-си Ўзбек хизмати "Ўзбек киноси кунлари"нинг ўзбекистонлик иштирокчиларини суҳбатга тортди.
"Давлатимиз раҳбари кинога импульс бериб юбордилар, шу нарсага жуда хурсандман. Агар у киши аҳамиятсиз бўлганларида кино қандай бўлса, шундай ётаверарди. Тўғри, бўларди: кино борми, бор. Лекин кино "борми, бор" бўлиши керакмас. Кинонинг ўзини мустаҳкам ўрни бўлиши керак. Жамиятнинг онгида, ижтимоий ҳаётида кинонинг бевосита ўрни бўлиши керак," - дейди режиссёр Рустам Саъдиев.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Ўзбекистондан ташриф буюрган киноижодкорлар делегацияси орасида ёш актёрлар ҳам бор. Улар ижодий сафар давомида Москва кинематография институтида бўлишди ва "Мосфильм" билан ҳамкорлик шартномалари имзолашди.

Сурат манбаси, BBCUZBEK
"Бизда жуда катта кино мактаби бор, уни яна тиклаш ва ўзбек киносини янада ривожлантириш бизнинг олий мақсадимиз. Албатта, кино орқали эзгуликни, яхшиликни томошабинга етказиш," - дейди актёр Адиз Ражабов.
"Ўзбеккино" Миллий кинокомиссияси директори Мухлиса Азизова Россия киноижодкорлари билан ҳамкорлик ўзбекистонлик санъаткор ёшлар учун самарали бўлишига ишонишини айтди.
"Ҳозирги кунда ўзбек киносига дунё тажрибаси етишмайди. Шуҳрат Аббосов сингари устоз режиссёрлар ВГИКни битирган профессионал оператор ёки техник ходимлар билан ишлашган. Бу ердан ўқитувчилар Ўзбекистонга бориб дарс беришган. Шу сабабли бу ҳамкорликлар ўзбек киносининг ривожига ҳисса қўшади," - деб ўйлайман, - деди Мухлиса Азизова.
"Ўзбеккино" МА бош директори Фирдавс Абдуҳолиқов ёш киноижодкорларнинг профессионализмини ошириш мақсадида Россия кино санъатининг кўзга кўринган усталари иштирокида маҳорат дарслари ва тренинглар ўтказилишини билдирди.
Янги Ўзбекистон тарихида илк бора ўтказилаётган дея таъкидланган "Ўзбек киноси кунлари" ҳар икки давлат маданиятий ҳаётида аҳамиятли воқеа ҳисобланди.
"Биз ҳали забардаст фильмлар суратга олишга қурбимиз етади ва оламиз ҳам, - дейди таниқли актёр Матёқуб Матжонов. - Мана, ўтган йили японлар, ҳиндлар ва қирғизлар билан ҳамкорликда фильмлар тасвирга олинди. Ўйлайманки, бундан буён шерикчиликдаги фильмлар янада кўпаяди. Бундан албатта, икки давлатда ҳам томошабин ютади."
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek












