Ҳиндлар Бобур қаердан келганини билишадими?

Приянка Барве Анаркали ролини ижро этди.
Сурат тагсўзи, Приянка Барве Анаркали ролини ижро этди.

Деҳлида Бобурийлар сулоласига бағишланган "Мўғул-и Азам" мусиқий спектакли намойиш қилинди. 1960-йилда ишланган машҳур фильм асосида саҳналаштирилган мюзиклда Бобурнинг невараси Акбар ва унинг ўғли Салим, ҳамда Салимнинг сарой раққосаси Анаркалига бўлган фожеали муҳаббати ҳақида ҳикоя қилинади.

Ушбу спектакль Ҳиндистон сиёсатида Бобурийлар сулоласи ҳақида юзага келган янги баҳсу-мунозаралар манзарасида намойиш қилинмоқда. Ҳинд матбуоти Бош вазир Нарендра Морининг ҳинду миллатчи партияси Бобурийларнинг Ҳиндистон тарихидаги аҳамиятини камайтириш ва ҳатто ўчириш ҳаракатлари ҳақида ёзмоқда.

Хусусан, Деҳлида чоп этилувчи firstpost.com нашрига кўра, Ҳиндистон бўйлаб таълим муассасалари мўғулларга қизиқишни сўндиришга уринмоқда. Нашрнинг ёзишича, жумладан, Маҳараштра штатининг Таълим кенгаши 8-синф ўқувчилари тарих дарсликларидан мўғул ва мусулмонлар ҳукмронлиги ҳақидаги маълумотни қисқартирган.

Хўш, спектални кўришга келган Деҳли аҳли Бобур қаердан келганини биладими? Зарина Бухорий лавҳаси