Сурия инқирози: ИД Кобани шаҳрига қайта кириб келди

Кобани яна Исломий Давлат ва курдлар ўртасидаги жанглар саҳнасига айланди

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Кобани яна Исломий Давлат ва курдлар ўртасидаги жанглар саҳнасига айланди

Исломий Давлат жангарилари Суриянинг Кобани шаҳридан сиқиб чиқарилишларидан бир неча ой ўтиб яна шаҳарга кириб келганлар.

Сурия ва Туркия чегарасидаги Кобанида ИД жангчилари ва курд қўшинлари ўртасида юз берган тўқнашувларда 30га яқин одам ҳалок бўлди.

ИД жангарилари аввало машинага ўрнатилган бомбани портлатганлар, сўнгра бир неча нуқталардан ўт очганлар.

Уларнинг баъзилари Кобанига қайтаётган қочқинлар орасига яшириниб келганлари, баъзилари эса курд лашкарларининг формаларини кийиб олганлари айтилади.

Маҳаллий хабарларга кўра, жангариларнинг кўпчилиги қўлга олинган ё ўлдирилган.

ИД яқин атрофдаги қишлоқда ҳам 20 кишини отиб ўлдиргани айтилади.

Кобани вайрон қилинишига қарамай, унинг аҳолиси қайта бошлаган

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Кобани вайрон қилинишига қарамай, унинг аҳолиси қайта бошлаган

Курд қўшинлари охирги кунларда ИДни бир неча бор мағлубиятга учраганди.

Аммо, пайшанба куни ИД Суриянинг муҳим Ҳассаки шаҳрининг баъзи қисмларини босиб олди. Улар Кобанидан 270 чақирим масофада бўлган бу шаҳарни бир неча ойдан бери ишғол қилишга уриниб келишаётганди.

Ҳассаки Сурия шимоли-шарқидаги энг катта шаҳардир. У ерда, зўравонликлардан қочиб келган минглаб қочқинлардан ташқари, 500 минг одам яшайди.

Айни дамда курд аскарлари Исломий Давлатнинг Раққа шаҳрига ўтадиган йирик таъминот йўлини кесиб қўйишган.

Раққа Исломий Давлат эълон қилган халифаликнинг амалдаги пойтахти ҳисобланади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio