You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
70 000 аскар: Украина урушида Россия томонидан энг кўп ўлаётганлар – кўнгиллилар - видео
- Author, Ольга Ившина
- Role, BBC рус хизмати
- Ўқилиш вақти: 2 дақ
BBC аниқлашича, Украинадаги фронт чизиғида ўлган ва шахси маълум россиялик жангчиларнинг сони 70 мингга етган. Расмий рақамларни олиш қийин, лекин BBC нинг рус хизмати ва Mediazona мустақил нашри уруш бошланганидан бери маълумотларни йиғиб келадилар.
Бизнинг таҳлилимиздан маълум бўлишича, кўнгиллилар орасида ёши катта ва кам даромадли эркаклар кўпайган ва улар жангда узоқ омон қолишмаяпти.
Украинада ўлаётган рус аскарларининг юзлари ўзгаряпти. Борган сари кўп 40, 50 ва ҳатто 60 ёшидаги эркаклар кўнгилли бўлиб ёлланишмоқда.
62 ёшли Ринат Хусниёров шулардан бири эди. Урушга ёлланишдан аввал у иккита ишда ишлаган. Лекин урушда у етти баравар кўп пул топа олган.
Алоқадор мавзулар:
Россия ҳукумати Ринат каби эркакларни жалб қилиш учун тўловни бир неча бор оширди. У ўтган февраль ойида ўлди. Қаерда экани номаълум, лекин Россиядаги уйидан минглаб чақирим йироқда.
Ўтган ой Россия кучлари тарихда илк марта Курскда украин ҳужумига юз тутишди. Кремль даъвосига кўра, бу кўплаб кўнгиллиларни жанг қилишга илҳомлантирган.
Қанча россиялик ҳалок бўлгани бўйича расмий рақам йўқ, шундай экан, уруш бошидан бери BBC ва Mediazona уруш чизиғида нима бўлаётганини аниқлашга уриняпти. Биз қабрлар суратлари, ижтимоий тармоқлардаги постлар ва янги мақолалар ёрдамида Россия талафотларини чамалашга уринамиз.
Уруш бошланганидан бери 70 000 Россия аскари ўлганини тасдиқлашга муваффақ бўлдик. Охирги рақамлардан эндиликда энг кўп ўлаётганлар оддий аскар ё маҳбуслар эмас, балки кўнгиллилар эканини кўриш мумкин. Улар 2022 февралида босқин бошланганидан сўнг ёлланганлар.
BBC танишган Россия мудофаа вазирлиги тадқиқотига қаралса, бу ўлимларнинг кўпини тиббий ёрдам билан бартараф қилиш мумкин эди.
"Улар ўзлари тайёр бўлмаган ва зарур жиҳозлар билан таъминланмаган урушда қатнашишмоқда. Шундоқ ҳам жиҳозлар етарли эмас, ёки умуман йўқ, ва уларни бунга бир неча ҳафта давомида тайёрлашган, холос", - дейди King's Russia институти директори Гулноз Шарафутдинова.
Биздаги дата урушнинг илк икки йилидагидан кўра ҳозирда кўнгиллилар кўпроқ ўлаётганини кўрсатади. Талафотлардаги йирик сапчиш Украина шарқидаги Авдиивкага қилинган Россия ҳужумига тўғри келади.
Бу урушнинг энг қонли тўқнашувларидан бўлган. Минглаб қўшинларидан айрилгач, Россия уни 2004 йилда ишғол қила олган.
Рақамларимиз фақат жамоатчиликка маълум ўлимларга асосланади, аслида бу кўрсаткич анча юқори. Россия ҳукуматидан изоҳ сўраганимизда, жавоб олмадик.
Йил бошида Украина 31 000 аскаридан айрилганини айтди, аммо АҚШ хавфсизлик хизматлари тадқиқоти бу ҳам аслида анча юқори дейди.
Москва эса тарқоқ ерларнинг кичик парчалари учун минглаб одамлар ҳаётини тикишда давом этяпти.
https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002