Рамазон олдидан: Асалнинг танамизга фойдаларини биласизми?

Асал

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Асални ҳам меъёрида истеъмол қилиш тавсия этилади. Боиси асал калорияга бой ва қон таркибидаги қанд миқдорини ошириб юбориш хусусиятига эга

Асал ўзи нима?

Асал олтинранг қиём бўлиб, асаларилар уни ўсимлик гулларининг ширасини йиғиб, тўплайдилар. Асал асалари уясидаги мумкатакларда қишки овқат бўлиб хизмат қилиши учун сақланади.

Қадимги Юнонистонда асалга "Худолар егулиги" деб таъриф берганлар, Хитойда эса унга дори сифатида қарашган.

Алоқадор мавзулар:

Асалнинг озуқавий хусусиятлари

Қайта ишлов берилмаган асал таркибида аминокислоталар, антиоксидантлар, витаминлар, минераллар ва шакар бўлади. Таркибида фруктоза мўл бўлгани учун у шакарга нисбатан ширин, озиқ-овқатлар учун ўртача гликемик индекс (GI) рейтингига кўра, углеводларга ҳам эга.

Агар бир чой қошиқ асалнинг фақат ўзи истеъмол қилинганида инсон организмидаги қон қанди ёки глюкоза миқдори қуйидагича ўзгаради:

• 58 килокалория / 246KJ

• 15.3g углеводлар

• 15.4g шакар

• 0.1g протеин

• 0g ёғ

A bee on a honeycomb

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Асал гул ширасини асаларилар йиғиши ва арихонадаги мумкатакларда ғамлаши билан ҳосил бўлади

Асалнинг фойдалари

Асалнинг саломатликка кўрсатадиган нафлари унга қандай ишлов берилиши ва асаларилар тўплаган гул шираси сифатига ҳам боғлиқ бўлади.

Иситилмаган, филтрланмаган ёки бошқа кўринишда ишлов берилмаган асал таркибида саломатлик учун фойдали озуқа моддалари мўлроқ бўлади, одатий ишлов бериш жараёнида эса ушбу фойдали хусусиятлари йўқолади.

Асал кўп замонлардан бери газак олдини олувчи дори сифатида фойдаланиб келинган.

Теридаги енгил, юзаки яралар ва куйиш каби жароҳатлар битишини у тезлаштиради деб ишонилади.

Асал таркибида глюкоза ва фруктоза деб номланган икки шакар тури бўлгани учун улар сув ёки намликни ўзига қаттиқ шимиб олади. Шунинг учун ҳам асал жароҳат таркибидаги сувни сўриб олади, бактерия ва замбуруғларнинг ривожланиши олдини олади.

Тўқ рангдаги асал флавоноид деб номланган кимёвий моддага бой бўлади.

Флавоноидларнинг аксилбактерия, аксилвирус, яллиғланиш ва аллергияга қарши хусусиятларга эгалиги аниқланган. Таркибида флавоноид бўлгани учун айрим асал турлари шакарнинг саломатликка фойдалироқ муқобили ва антиоксидант манбаси бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Асалнинг GI рейтинги шакарга нисбатан паст бўлса ҳам у калорияга бой ва қон таркибидаги қанд миқдорини ошириб юборишга қодир. Шунинг учун ҳам асални меъёрида истеъмол қилиш тавсия этилади.

Асал шакардан афзалми?

Асалнинг GI рейтинги шакарникига солиштирганда паст. Шунинг учун ҳам у қон таркибидаги қанд миқдорини шакардек тез кўтариб юбормайди. Асал шакарга солиштирганда чучукроқ. Шу боисдан ҳам инсон ўз организмининг қандга бўлган талабини қондириши учун асалнинг оз миқдорини қабул қилиши етарли бўлади. Аммо бир чой қошиқдаги асал билан бир чой қошиқдаги шакарни қиёслаганда асал калорияси кўп, шунинг учун ҳам тамадди қилаётган вақт бунга эътиборли бўлиш маслаҳати берилади.

Агар сиз асални маъқул кўрсангиз, имкони борича кам ишлов берилганини топишга интилинг. Чунки бундай асалда витаминлар, антиоксидантлар, ферментлар ва бошқа озуқавий моддалар одатий шакарга нисбатан кўп бўлади. Айни пайтда кам ишлов берилган асални истеъмол қилишнинг ҳам салбий жиҳатлари мавжудлигини ҳам ёдда сақламоқ зарур.

асал ва шакар

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Асал шакарга нисбатан ширинроқ, шунинг учун ҳам унинг камроғини истеъмол қилишнинг ўзи етарли бўлади

Бол ҳамма учун ҳам фойдалими?

Асални "текин" шакар деб ҳам атайдилар. Диетада меъёрни сақлаш маслаҳат берилади. У аксар катта одамлар учун хавфсиз бўлса-да, истеъмол қилишда улушига эътиборли бўлиш талаб қилинади.

Қанд хасталигидан азият чекадиганлар ёки ўзининг қони таркибидаги қанд назорат қилмоқчи бўлган инсонлар учун шакар ўрнини асал билан босишга ҳаракат қилиш маслаҳат қилинмайди, чунки иккисининг ҳам қондаги қанд даражасига таъсири анча баланд.

Шунингдек, 1 ёшдан кичик болаларга ишлов берилмаган ёки тижорат мақсадида ишлаб чиқарилган асални истеъмол қилмасликлари керак. Бундай эҳтиёткорлик ортида ботулизм деб номланган овқатдан заҳарланиш олдини олиш мақсади кўзланади.

Ҳаммамиз асални истеъмол қилишдан завқ олсак-да, асал ҳаммага ҳам тўғри келмайди.

Ўзини вегетариан деб ҳисоблайдиган инсонларга асал мумкин эмас. Чунки асални тайёрлаш ва қиш ойлари учун сақлаб қўйиш учун ўта қаттиқ меҳнат қилган асаларилар учун уни йиғиш жараёни зарар етказадиган жараён деб кўрилади.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002