Япония: Кучли зилзилада ўнлаб одам ҳалок бўлди Янгиликлар Dunyo Yangiliklar

Сурат манбаси, Reuters
Японияда янги йил куни содир бўлган қақшатқич зилзила 48 инсоннинг умрига зомин бўлди. Минтақада ер қимирлашидан сўнгги афтершоклар ҳамон давом этмоқда.
Одамлар вайроналар остида қоларкан, ҳалок бўлган инсонларнинг сони ортиши мумкинлиги айтилмоқда.
Зилзиладан сўнг отган тонг вайронагарчилик кўламини кўрсатади.
1 январ куни 7,6 балли ер қимирлаганди.
Важима кичик балиқчилиқ бандаргоҳида газ магистралидаги бузилиш ва керосинли иситгичнинг ағдарилиши натижасида рўй берган олов туни билан ловуллаб ёнди.
Ўт ўчирувчилар ер қимирлагандан сўнг воқеа жойига соатлаб етиб боришолмади.
Важима Ното ярим оролининг шимолий чегарасида жойлашган.
Бу душанба кунги зилзила ўчоғига энг яқин жой ва бу ердаги зарар жуда катта.
Ўлганлар сони ортмоқда ва кўплаб инсонлар ҳамон қулаб тушган бинолар остида қолаётгани айтилмоқда.

Сурат манбаси, Getty Images
Ушбу ҳудудда тунда ҳаво ҳарорати нол даражадан тушиб кетди.
Ҳозир қутқаришга муҳтож одамларга тезроқ етиб бориш учун кураш кетмоқда.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
"Айни дамда одамлар қутқаришларини кутиб турган 120 ҳолат борлигини тасдиқлаймиз. Эвакуация борасида ҳам ҳисоботлар бор. Бугун Ишикава ҳамда Ниигната префектураларида 955 та эвакуация маркази ишлаётганини тасдиқлаймиз. Жами 57360 инсон эвакуация қилинди" дейди Вазирлар маҳкамаси раиси Йосимаса Хаяси.
Лекин қутқарув ишлари йўлларга катта зарар етганлиги сабаб қийин бўлмоқда. Зилзила сабаб ўнлаб тупроқ кўчишлари ярим орол бўйлаб кўплаб йўлларни тўсиб қўйган ёки ҳатто ёриб ташлаган.
Душанба кунги зилзила ўта кучли ва ер юзасида бўлган. Силкинишлар эса жуда қаттиқ бўлган.

Жабрланганлар орасида Япония янги йил нишонлаш анъанаси бўлмиш Синто ибодатхоналарига келганлар ҳам бор. Бу Канадзава шаҳридаги Оно-Минато зиёратгоҳи.
Зилзила 2011 йил март ойида Фукусима атом электр станцияси фалокатига сабаб бўлган шимолий қирғоқларда содир бўлган йирик зилзиладан сўнг Япониядаги энг қаттиқ ер қимирлаши бўлди.
Бу минтақадаги кўпчилик 2007 йилги зилзилани яхши эслайди.
"Ҳамма нарса қулади. Бу шунчаки тартибсизлик эмас, девор қулади ва сиз қўшни хонани кўришингиз мумкин. Энди бу ерда яшолмасак керак. Олдинги зилзиладан сўнг ҳам уйимиз шундай бўлганди. Уйимизни энди қайта қуриб бўлгандик. Уни яна қайта қуришимизга кўзим етмаяпти", дейди ишикавалик Мики Кобаяси.
Кечаги зилзиладан сўнг ҳукумат қирғоққа цунами келаётганидан огоҳлантирди. Бу амалга ошмади ва ҳозир огоҳлантиришларни бекор қилишди.
Аммо минглаб одамлар эвакуация марказларида қолмоқда ва минтақада ўнлаб афтершоклар давом этмоқда. Япония ҳукумати хавф аримагунча одамларни қирғоқ ёқасидаги уйларга қайтмасликка чақирмоқда.
Telegram kanalimiz: https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002













