Янгиликлар: "Ҳамас ҳужуми йўқ жойда пайдо бўлмади" - БМТ Бош котибининг сўзлари Исроил ғазабини келтирди Urush va Tinchlik

gazo

Сурат манбаси, Reuters

Ўқилиш вақти: 3 дақ

БМТ Хавфсизлик кенгаши Исроил-Ғазо урушини муҳокама қилиш учун йиғилиши жанжалга айланди. Эрдўғон Ҳамасни озодлик учун курашаётган гуруҳ эканлигини айтди. Ғазода аҳвол қандай?

БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш Ҳамаснинг 1400 дан ортиқ одам умрига зомин бўлган 7 октябр кунги ҳужуми ўз-ўзидан содир бўлмаганини айтди.

"Ҳамас ҳужумлари йўқ жойдан содир бўлмаганини тан олиш лозим. Фаластин халқи 56 йилдан бери бўғувчи оккупация остида қолмоқда", деган Антонио Гутерриш.

БМТ Бош котиби "эпик азоб-уқубатлар"га барҳам бериш учун Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирган. У қуролли можаронинг ҳеч бир томони халқаро гуманитар қонунлардан устувор эмаслигини таъкидлаган.

iqtibos

Ҳамас ҳужумлари борасида Гуттерешнинг фикрлари Исроил томонининг ғазабига сабаб бўлган.

Исроил Ташқи ишлар вазири Эли Коҳен "бу каби қирғинга баҳона бўлмаслиги" кераклигини айтган.

"Сиз қайси дунёда яшаяпсиз", деб сўраган у ва кейинчалик БМТ Бош котиби билан белгиланган учрашувини бекор қилган.

Исроилнинг БМТдаги элчиси Гилад Эрдан Гуттерешдан истеъфога чиқишни сўраган ва "у БМТни бошқаришга лойиқ эмас" деган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

"Исроил фуқроларига қарши қилинган энг даҳшатли ишларга тушуниш билан қараётганлар билан гаплашишнинг маъно ва асоси йўқ. Мен (Гутерришни) дарҳол истеъфо беришга чақираман", деган Эрдан

Гутерриш кейинчалик X тармоғида нутқининг бошқа жиҳатларини ажратиб кўрсатган: "Фаластин халқининг норозилиги Ҳамаснинг даҳшатли ҳужумларини оқлай олмайди" ҳамда "ушбу даҳшатли ҳужумлар Фаластин халқини оммавий жазолашни оқламайди" деган у.

iqtibos

Исроил энди БМТ расмийларига виза беришни бекор қилиши ҳақида гапирмоқда.

Гилад Эрданнинг БМТ бош котибининг инсонпарварлик ишлари бўйича масъули Мартин Гриффитсга виза сўрови рад қилинганини айтган.

"Уларга дарс бериб қўйиш вақти келди", деган Эрдан Исроил радиосига.

Эрдўғон: Ҳамас озодлик учун курашаётган гуруҳ

Erdogan

Сурат манбаси, EPA-EFE/REX/Shutterstock

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ҳамас ўз ерларини ҳимоя қилиш учун мужодала олиб бораётган озодлик гуруҳи эканлигини айтди.

Ҳамас - ёки баъзи ҳолларда унинг ҳарбий қаноти Исроил, АҚШ, Европа Иттифоқи, Британия ва бошқа кучлар томонидан террорист гуруҳ деб тан олинган.

Ҳамаснинг 7 октябр куни Исроилга амалга оширган ҳужуми натижасида 1400 одам ҳалок бўлган.

iqtibos

Туркия парламентига гапирган Эрдўғон Исроилга режалаган ташрифини бекор қилганини айтган.

У Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳунинг қўлини сиққанини, аммо у Туркиянинг эзгу ниятларини суистеъмол қилганини таъкидлаган.

"Ҳамас террорист ташкилот эмас. Бу - ўз ерларини ҳимоя қилаётган мужоҳидлар гуруҳи. Исроилга бориш лойиҳамиз бор эди. Аммо у бекор қилинди, бормаймиз", деган Эрдўғон.

Икки давлат раҳбари шу ой Нью Йоркда БМТ саммитида учрашганди. Ушбу учрашув икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг яхшиланишида яна бир муҳим белги сифатида талқин қилинганди.

Ғазо яшовчиси: Атрофдаги одамлар Ҳамас курашни давом эттириши кераклигини айтмоқда

gazo

Сурат манбаси, Reuters

Айни дамда Ғазода бўлиб турган Акром исмли таржимоннинг Би-би-си билан суҳбатда Фаластин анклави аҳолиси айни дамда нималарни ўйлаётгани ва ҳис қилаётганини айтиб берди.

Унинг айтишича, одамларнинг қаҳр ва ғазаби олдин кўрилмаган даражада ортган.

"Одамлар энди Ҳамас давом эттириши кераклиги ва ракеталарни яна учириши кераклигини гапиришмоқда. Ҳамас урушда давом этиши керак. Чунки адолат йўлида туриб, қадримиз учун жанг қилишдан бошқа йўлимиз қолмади", дейди у.

Акром, шунингдек, Ғазодаги ҳаёт ҳақида ҳам гапирган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

"Одамлар ҳамма нарсадан маҳрум бўлишди. Кўчада юрганимда, исталган лаҳза зарба остида қолишим мумкинлигини биламан", дейди у.

7 октябрдан бери Ғазодаги фаластинлик жангарилар Исроилга 7500 та ракета отди. Исроил ҳарбийларнинг маълумотларига кўра, уларнинг 500 таси учирилгандан сўнг дарҳол Ғазо секторига қулаган.

Улардан бири Ал Аҳли шифохонасига тушган бомба, демоқда Исроил.

Бундай ҳолатларда Ҳамас Исроилни айблайди.

Акромнинг айтишича, уйларига бомба келиб тушганда унинг 9 қўшниси ўлдирилган.

""Тўрт томонимиздан бомбалашяпти. Зарур маҳсулотлар ўта тақчил. Бахтимга қуёш панелларим бор. Аммо идишларимда сув қолмади", дейду Акром.

"Ҳизбуллоҳ", Ҳамас ва "Исломий жиҳод" раҳбарлари Байрутда учрашди

uchrashuv

Сурат манбаси, Hezbollah Media Office/Reuters

Ливаннинг "Ҳизбуллоҳ" гуруҳи раҳбари Ҳасан Насрулло Байрутда Фаластин гуруҳлари Ҳамас ҳамда "Исломий жиҳод" раҳбарлари билан учрашди, деб хабар бермоқда Reuters Ливаннинг "Ал-Манар" телеканалидаги лавҳага таяниб.

Музокараларда "Ҳизбуллоҳ" раҳбаридан ташқари Ҳамас раҳбари ўринбосари Солиҳ Ал-Аури ва "Исломий жиҳод" раҳбари Зиёд ан-Наҳала иштирок этган.

Телеканалнинг айтишича, учрашувда Ғазо секторида "қаршилик кўрсатишда реал ғалабага эришиш учун" нималар қилиш кераклиги муҳокама қилинган.

"Учрашувда халқаро даражада машғул бўлган мавқеларга ва "қаршилик ўқи" нима қилиши кераклигига баҳо берилди", дейилади "Ал-Манар" материалида.

"Ўқ" деганда Эрон, Фаластин гуруҳлари, Сурия, "Ҳизбуллоҳ" ва бошқа гуруҳлардан иборат иттифоқ назарда тутиляпти, дейди Reuters.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002