Россия ва Украина уруши: Дронлар жангида кимнинг қўли устун келяпти? Янгиликлар Yangiliklar

Сурат манбаси, T.me/Ukr_G_M
Украинанинг ёзги контр-ҳужуми ниҳоясига етмоқда, аммо у кўплар кутганидек илгарилай олмади. Би-би-си мухбири Марк Ўрбан мамлакат шарқида жанг қилаётган 24-механик бригадага ҳамроҳлик қилди. Аскарлар унга охири кўринмаётган урушга ўзларини қандай тайёрлаётганларини сўзлаб бердилар.
Бу урушда овчилар ва овланувчилар бор.
Украиналиклар Россия армиясида дронлар анча кўпроқ экани, шу боис кўзга кўринмаслик нақадар муҳимлигини айтишади.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Беш дақиқалар ичида бу ердан ўт очилиши режаланган. Лекин ҳозиргина радиодан тўхтаб туриш айтилди, чунки бу ерга яқинликда Россия дрони кўзга тушган. Охирги дақиқаларда қилинадиган бу каби ўзгаришлар оддий ҳол, худди шахмат тахтасидагидек, ақлни ишлатиш керак.
Агар ақл ишлатилмаса, мана бу Россия видеосидагидек ҳолат юзага келиши мумкин. Унда Украинанинг ўзини отувчи қуроли йўқ қилинган.
Биз 24-механик бригаданинг дрони нишонни қандай қидиришини кузатдик. Сўнг нишон топилгани айтилди ва отиш буйруғи келди.
Ўт очилгач, зудлик билан кетишимизни айтишди, чунки бизга жавоб ракета отилиши мумкин.
Улар сезаётган босимни сал татидик, лекин бу аскарлар мунтазам шундай босим остида.
Уларнинг хизмати қачон тугаши айтилмаган. Бундай мавҳумликда яшаш осон эмас.
Бу қанчалар қийин эканини яраланган аскар олиб келинган тиббий марказда кўрдик.

Уни руҳий васваса босган дейишди. Ҳатто бизни кўриб ҳам асабийлашаётгандилар.
"Сизлар келишингиздан олдин ҳаммаси жойида эди", - дейди ҳарбий шифокор.
Тиббий марказни тарк этдик, чунки шифокорлар биз туфайли у ерни нишонга олишлари мумкинлигини айтишди.
Албатта, бу бригада овланаётган бир вақтда, ўзи ҳам нишонларни топяпти.
Биз турли ҳил портловчи моддалар билан Россияликларни овлаётган дрон компанияси ишини кузатдик.
FPV деб номланган янги ускуна россияликлар ҳатто бино ё ҳандақ ичида яширинишса ҳам, топа олади.
"Мана бу ерда қатор дронларимиз бор, турли ишлаб чиқарувчилардан, Украинаники ҳам бор", - дейди дрон оператори Юрий.
Икки йил аввал шу иш билан шуғулланаман деб ўйлаганмидингиз?
"Йўқ, худо асрасин, йўқ. Лекин ватанимизни ҳимоя қилиш учун жанг қилиш керак. Уруш тезроқ тўхташи, қўшниларимиз кетишини истайман."
Баъзилар буни шаффоф жанг майдони дея тасвирлайди, унда кўп нарсани кўра оласиз ва нишонга ола оласиз. Лекин, бу дегани, яшириниш ҳам қийин.
Шунга қарамай, бу ердаги аскарлар куз ва қишга тайёрланишмоқда.
https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002













