Россия ва Украина армияси бир-бирининг қуролларини қандай адаштиряпти?

Издан чиққан дрон.

Сурат манбаси, Infozahyst

Сурат тагсўзи, Издан чиққан дрон.
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Россия Украинага бостириб киришининг илк кунларида экспертлар Россия армиясининг электрон уруш бўлимлари қанчалар ёмон ишлаганига ҳайрон бўлишганди.

Аммо, мана қарийб 18 ой ўтиб, улар Украинанинг контр-ҳужумларига жиддий тўсиқлар яратмоқдалар.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Бу кўринмас урушда Россия тизимлари ҳатто НАТОдан олинган энг замонавий қуролларни ҳам издан чиқара оладилар.

Украинанинг бу бўлинмаси аскарлари олиб бораётган жанг кўзга кўринмаса-да, улар юз тутаётган хавфсизлик - ҳақиқий.

Украина электрон жосуслик бўлимининг вазифаси - қўлда милтиқ билан жанг қилиш эмас, балки дронлар, ҳаво мудофааси тизимлари, ракета отувчилар ва бошқа қуроллар сигналларини илғаш.

Бўлинма раҳбари "Алан"нинг айтишича, Россия қўшинлари бу каби бўлимларга мунтазам овда.

Уларнинг миссияси - электрон уруш деган яширин жангнинг бир қисми.

Лекин у қандай ишлайди?

"Деярли ҳар бир замонавий қурол маълумот йўллаш ё олиш учун радиотўлқинлар, микротўлқинлар, инфрақизил ва бошқа сигналлардан фойдаланади. Электрон жангчилар душманнинг маълумот тўплашини издан чиқаради ва нишонларни белгилайди. Иккинчи жаҳон урушидан бери биз илк марта икки томон электрон уруш олиб бораётганига гувоҳ бўляпмиз", - дейди Би-би-cи мухбири Абдужалил Абдурасулов.

Бу урушда дронлар муҳим қуролга айланган.

Аммо электрон тизимлар уларга тўсиқ бўлганда, улар қулайди.

Электрон урушда энг муҳими душманнинг кўзига кўринмаслик.
Сурат тагсўзи, Электрон урушда энг муҳими душманнинг кўзига кўринмаслик.

Издан чиқариш мумкин бўлгани фақат дронлар эмас.

Украина НАТОдан олган янада нозик қуроллар навигация учун GPSдан фойдаланади.

Демак, Россия улардаги сигнални издан чиқарса, ҳатто "Himars" ракета артиллерияси каби аниқ қуроллар ҳам нишондан адашиши мумкин.

Шунинг учун, ҳам Россия ва ҳам Украина ўз электрон уруш қобилиятини яширин тутади.

"Бу урушда янги дронлар, радарлар ва коммуникациялар жуда самарали ишлаяпти, лекин уларнинг барини издан чиқарса бўлади. Агар Россия электрон тизимини бузсак, қўшинларимизни топиш қийинлашади", - дейди электрон жанг эксперти, Полковник Иван Павленко.

Украина қўшинлари Россиянинг GPS сигналларини адаштирувчи "Полюс-21" тизимини топишди.

Украина артиллерияси уни портлатиб ишдан чиқарди.

"Himars" ракета артиллерияси каби аниқ қуроллар ҳам нишондан адашиши мумкин.

Сурат манбаси, Ukrainian Defence Ministry

Сурат тагсўзи, "Himars" ракета артиллерияси каби аниқ қуроллар ҳам нишондан адашиши мумкин.

Лекин Россия ҳам Украинанинг электрон уруш тизимларини излаяпти.

Аланнинг гуруҳи ўққа тутилди. Унга кўра, Россия қўшинлари уларнинг антеннасини топган бўлишлари мумкин ва энди базасини қидиришяпти.

Алан тонга етиб олиш учун ўқларни тежашни буюради.

У ўз мавқеи аниқланган бўлишига ишониб, жойни ўзгартиришга қарор қилди.

Электрон урушда энг муҳими душманнинг кўзига кўринмаслик.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002