Янгиликлар. Сиз бундай Эронни кўрмагансиз - Видео Eron Dunyo Yangiliklar

Ўтган йил сентябрида Маҳса Аминий ўлимидан кейин бутун Эрон бўйлаб кузатилган қонли норозилик намойишлари аёлларнинг рўмолию кўйлагининг узунлигини назорат қиладиган Ахлоқ полициясининг кўздан ғойиб бўлишига сабаб бўлди. Жамоат жойлари, савдо марказларида боши очиқ эронлик аёллар кўринди. Аммо ВВС тасдиқлаган сўнгги видеолар Ахлоқ полициясининг автомобиллари яна кўчаларда пайдо бўлганини кўрсатмоқда.
Рўмолсиз хотин қизлар Эрон кўчаларида кўринганлари мамлакат раҳбарияти уларни таъқиб этиб жазоламасликка қарор қилганини англатмайди.
Мамлакат ичкариси ва ташқаридаги кузатувчилар ижтимоий тармоқлардаги фото ва видеолар ҳар қандай вақт аёлни исломий республика қонунларини бузишда айблашга асос бўлиши мумкин.
Алоқадор мавзулар:
- Эрон: Аёллар ечинтирилиб, видеога олинмоқда...
- Эрон: тирик қолиш учун танини сотаётган аёл ва эркаклар сони ортмоқда
- Эрон аёллари ҳижобини ташлади – кейин нима бўлди?
- Эронда Ислом динидан чиқиш кўпаймоқда - дин ва дунё
- Эрон: Ўнлаб аёллар мажбурий ҳижобга қарши чиқди, оммавий намойишда эса ҳижоб ҳимоя қилинди

Сурат манбаси, Social media
Эроннинг шимоли-ғарбидаги Сақез шаҳрида яшаган 22 ёшли Маҳса Аминий 2022 йил сентябрида пойтахт Теҳронга борган.
Маҳсани ҳижобингни тўғри ўрамадинг деб қўлга олишган ва полиция идорасига олиб боришган.
Сўроқдан чиққан қизнинг тўсатдан ерга йиқилгани кузатув камераси видеосига тушган, Маҳса уч кун шифохонада комада ётганидан кейин вафот этди.
Укасига полиция микроавтобуси ичида ва полиция биносида қизни калтаклашганини айтишган.
Маҳсанинг ўлими Эрон ҳокимиятига қарши норозилик намойишларига етаклади, Эрон исломий тузум барпо этганидан буён бундай йирик протестларга дуч келмаган эди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
"Аёл, Ҳаёт, Эркинлик" деган ҳаракат бутун Эрон ва хориж бўйлаб ёйилди.
Бироқ режим норозиликларни мисли кўрилмаган шафқатсизлик билан бостирди.
500 дан ортиқ инсоннинг кўзи атайин кўр қилинди, минглаб кишилар ҳибс қилинди.
Охирги вақтда яна ахлоқ полицияси таъқибларни кучайтирди, кузатишлар кўпайди.
Яна янги зўравонликларга учраш таҳдиди бўлишига қарамасдан, аёллар ахлоқ полицияси талабларига бўйсунишдан бош тортаяптилар.
1979 йилги инқилобдан олдин аёллар Эронда нисбатан тенг ҳуқуққа эга эдилар.
Аёлларнинг эркин қадриятлари исломий инқилобни ўрнатган раҳбарлар томонидан бостирилди.
Ўшандан буён аёллар икки хил яшашга мажбурландилар. Режим ҳижобни диний мажбурият деб тақдим этади.
"Эрондаги қаттиққўл сиёсат кўп аёл ва эркакларни диндан бездирди. Ҳижобни ечиш - ўзгариш ҳаракатининг рамзига айланди", дейди Теҳрон университетида исломий тадқиқотлар бўйича олима Содиқа Ясмоқий.
Эрондаги сўнгги намойишлар кун тартибига қўйилгани ҳижоб эмас, аслида режим қонунийлиги эканини кўрсатди.
https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002












