Янгиликлар. Ўзбекистон хавотирда бўлган муаммо кучаядими? Video Isroil Falastin Dunyo Yangiliklar

Фаластинликлар

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Исроил ҳужумида яқинларидан ажралган фаластинлик аёллар.
Ўқилиш вақти: 3 дақ

Исроил ишғоли остида қолаётган Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда зўравонлик ва қон тўкилиши ҳоллари кўпайган. Ўтган йил бўйи 146 нафар фаластинлик, 29 исроиллик ва 2 нафар хорижлик ҳалок бўлишди.

Бироқ бу йил аҳвол янада ёмонлашиши айтилмоқда. БМТ жорий йили қурбонлар сони янада ортади, деб огоҳлантирди.

Куни кеча Исроил ишғоли остидаги Ғарбий Соҳилда Исроил кучлари 6 нафар фаластинликни ўлдиришди.

Исроил Бош вазирига кўра, ҳалок этилган фаластинликларнинг бир нафари ўтган ой исроиллик ака-укани ўлдириш учун масъул бўлган.

Зўравонликлар ортида ким ё нима турибди? Видео:

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Алоқадор мавзулар:

Харита
Сурат тагсўзи, Исроил босқинларда фаластинлик жангариларни нишонга олишини айтади.
Фаластинлик болакай

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Ҳужумдан кейин...

Ўтган ойлар давомида Исроил кучлари фаластинликлар яшовчи мавзеъларга тез-тез босқинлар уюштиришди ва кўп одамни ўлдиришди.

Январда ўтказилган икки ҳалокатли босқин натижасида Женинда 10 инсон, Наблусда яна 11 нафар фаластинлик ҳалок этилган.

Исроилликлар ҳам тез-тез нишонга тушишмоқда.

Январь ойи Шарқий Қуддусдаги Синагога олдида 7 нафар, февралда эса яна 3 нафар исроиллик ўлдирилди.

Исроилликлар дафн маросими

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Ўлдирилган ака-ука исроилликларнинг дафн маросими.

Узоқ йиллардан бери гоҳ кучайиб, гоҳ зимдан давом этиб келаётган низо ва адоват тугайдими, деган савол бугун яна кўпчиликни ўйлантира бошлаган.

Бироқ, Исроил ва фаластинликларнинг ёнма-ён, тинч қўшничиликда яшашини таъминловчи ҳамда мавжуд можарога узил-кесил ечим топишга ёрдам берадиган доимий тинчлик жараёни кўзга ташланмайди.

Ҳар икки тараф ҳам бир-бирини айблайди.

Фаластинликларнинг айтишича, улар Исроил ишғолига қарши курашиб, ҳужумлар учун қасос олишмоқда.

Йил сайин Исроилга қарши жанг қилишга тайёр фаластинликларнинг янги авлодлари етишиб чиқмоқда.

Маълумотларга кўра, Исроил фуқаролари ё нишонларига қарши ҳужумларни якка ҳолда амалга ошираётган фаластинликлар ҳам пайдо бўлган.

Уларни "ёлғиз бўрилар" деб ҳам аташади. Бу фаластинликлар ўз ташаббуслари билан ҳужумлар уюштиришади ва бирон ташкилот ё гуруҳдан топшириқ олишмайди.

Уларга кўра, бўлажак Фаластин давлати ҳудуларида яҳудий келгиндилари учун янги масканлар қураётган Исроил - жорий зўравонликларнинг бош сабабчиси.

Исроил қураётган яҳудий масканлари халқаро қонунлар бўйича ноқонуний саналади, аммо Исроил буни савол остига олади.

Низо тугайдими?

Зўравонлик

Сурат манбаси, Getty Images

Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусдаги Фаластинликлар 1967 йилдаги Яқин Шарқ урушидан бери Исроил ишғоли остида қолганлар.

Исроилнинг айтишича, улар ўтган йили бошлаган махсус ҳарбий амалиётлари жангари гуруҳларни нишонга олади.

Яъни фаластинликлар ҳали ҳужум қилмасдан туриб, Исроил кучлари уларга қарши ҳаракат қилиб, бўлажак ҳужумларни тўхтатишади.

Бироқ, Исроилнинг бу босқинлари, кўпинча, аҳоли зич яшовчи фаластинлик қочқинлар жамлоқлари ё шаҳарларида ўтказилади.

Охирги ҳафталарда Исроиллик радикал қатлам вакиллари ҳам фаластинликлар яшовчи гўшалар ва масканларга юришлар қилишди, ҳужумлар уюштиришди.

Айримлар бу ҳолатларни ўта ўнг-қанотчи кучларнинг Исроилда бошқарувни қўлга олишгани билан ҳам изоҳлашади.

Исроил сиёсатчилари

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Ашаддий ўнг-қанотчилар Исроил ҳукуматига киришди, фаластинликлар хавотири ортди.

Исроилнинг янги, ашаддий ўнг-қанотчи ҳукумати фаластинликларга қарши чораларни кучайтирмоқда.

Масалан, ҳужумчиларнинг уйлари бузилади ва улар буткул чиқариб юборилади.

Исроил Ғарбий Соҳилда яҳудий келгиндилари масканларини ҳам кенгайтирмоқда.

Айни пайтда, Ғарбий Соҳилнинг баъзи ҳудудларини назорат қилувчи Фаластин маъмуриятини обрўси эса тушиб кетган, уларни ҳозир кўпчилик қўлламайди.

Фаластин маъмурияти муҳим шаҳарларда назоратни қуролли гуруҳларга бой берган ва уни қайтариб олишга қодир эмас.

Аммо умидлар буткул сўнмаган.

Иордания, Миср ва АҚШ воситачилигидаги музокаралар ортидан икки тараф ҳам зўравонликларни зудлик билан тўхтатишга аҳд қилишди ва мулоқотни давом эттириш ниятидалар.

Ҳозирча, тинчликка фақат умид қилиш мумкин.

Ўтмишда ҳам мулоқотлар бошланган, музокаралар умиди кучайган ва муносабатлар илиқлашган даврлар бўлган.

Аммо, ҳеч бири тўлиқ тинчликка эришмаган ва якуний келишувгача етиб бормаган.

O'zbekiston prezidenti

Сурат манбаси, .

Исроил-Фаластин можароси Ўзбекистон ва президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳам диққат-эътиборидаги глобал муаммо бўлади.

Ўзбекистон томони бу муаммони халқаро ҳуқуқ меъёрлари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши томонидан аввал қабул қилинган резолюциялар ва "икки халқ учун икки давлат" тамойили асосида ҳал этилиши лозимлигини таъкидлаб келади.

Расмий Тошкент можаро марказида бўлган Ал-Ақсо масжиди ва Қуддусдаги бошқа муқаддас қадамжоларнинг дахлсизлигини таъминлашга ҳам чақириб келади.

Ўзининг расмий баёнотларида томонларни зўравонликка чек қўйишга ҳам даъват этади.

Ўзбекистон президенти куни-кеча Қўшилмаслик ҳаракати Мулоқот гуруҳининг Бокуда бўлиб ўтган саммити чоғида ҳам Яқин Шарқдаги вазиятга эътибор қаратган.

Шавкат Мирзиёев ўзининг чиқишида "Яқин Шарқ минтақасида ҳам узоқ вақтдан буён сақланиб қолаётган низонинг глобал ечими ҳанузгача топилгани йўқ"лигидан хосан ташвиш билдирган.

Ўзбекистон минтақанинг энг йирик мусулмон давлати бўлади.

Telegram kanalimiz: https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002