Қатар-2022: Дрон футбол чемпионатига қандай хавф солади? Futbol Dunyo Yangiliklar

Дрон тутувчи дрон

Сурат манбаси, Fortem Technologies

Сурат тагсўзи, Дрон тутувчи дрон
    • Author, Крис Валланс
    • Role, Технология репортёри
  • Ўқилиш вақти: 3 дақ

20 ноябрдан 18 декабргача Қатарда ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида дронга қарши хавфсизлик тизими ишлаши айтилмоқда.

Учувчисиз учоқлардан отиладиган тўрлар "бузғунчи" дронларни уриб тушириб, майдонлардаги хафсизликни таъминлайди.

Fortem Technologies компанияси Қатар Ички ишлар вазирлиги билан келишувга кўра, тўхтатувчи дронлар билан таъминлайди.

Алоқадор мавзулар:

Унда айтилишича, келишув умуман потенциал дрон ҳужумлари таҳдиди ҳақида ортиб бораётган хавотирларни акс эттиради.

Fortem'нинг таъкидлашича, уларнинг тизими аҳоли пунктларида дронларни уриб туширишнинг хавфсиз усули бўлиб, қуроллар сабаб бўлиши мумкин бўлган жароҳатлар хавфини камайтиради.

Фирма DroneHunters деб номлаган радар томонидан бошқариладиган автоном тутувчи учувчисиз учоқлар дронни тутиб олиш учун тўр отиб, майда дронларига қарши курашади, кейинчалик уларни бошқа жойга олиб бориш мумкин.

Каттароқ дронларга парашютли тўр отилади ва уни хавфсиз шаклда ерга туширади.

Ўтказиб юборинг X пост
X контентига рухсат бериш

Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири X пост

Fortem бош директори ва асосчиларидан бири Тимоти Бин Би-би-сига берган интервьюсида айтишича, нишонлар "ҳудуд бўйлаб тарқалган ва ҳаво бўшлиғининг тўлиқ тасвирини яратувчи бир қатор жуда кичик радарлар" ёрдамида аниқланади.

Компаниянинг даъво қилишича, дронлар дунё бўйлаб турли хавфсизлик объектларида "жонли ўлдиришлар"ни амалга оширган.

Аммо мухлисларнинг шовқинига учувчисиз учоқларнинг шовқини қўшилиб кетмайди, чунки машиналар ўз вазифаларини "жойдан икки километрча узоқликда" бажаради, дея қўшимча қилди жаноб Бин.

Фортем дрони билан катта масофадаги жойни назорат қилиш мумкин

Сурат манбаси, Fortem Technologies

Сурат тагсўзи, Фортем дрони билан катта масофадаги жойни назорат қилиш мумкин

Дронларни тўхтатиш учун муқобил тизимлар дроннинг бошқарув сигналларини бузишга таяниши мумкин, бироқ Fortem террорчилар дронларни олдиндан дастурлаштирилган парвоз йўллари бўйлаб учиришлари мумкинлигини айтади.

"Бизнинг бизнесимиз кескин ошиб бораётганининг сабаби, террорчилар жойстиклардан фойдаланмасликларидир. Террорчилар жойстик билан юрмайди. Бу дронлар шундай дастурланганки... уларнинг сигналини тўсиб қўйиб бўлмайди", дейди жаноб Бин.

Компаниянинг таъкидлашича, у бошқа спорт тадбирларида ва Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида дронларга қарши тизимларни жойлаштирган. У ўз тизимининг портатив версияларини Украинага совға қилди ва Буюк Британия аэропортларида дронларга қарши чоралар устида ишлаётганини айтди.

Toshiba ва Boeing томонидан қўллаб-қувватланадиган Юта штатидаги фирма ноябрь ва декабрь ойларида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати учун Қатар Ички ишлар вазирлиги ва хавфсизлик амалиётлари қўмитаси учун ишлайди.

Қуроллар пойгаси

Бирмингем университети профессори Дэвид Данннинг айтишича, террорчилар томонидан дронлардан фойдаланиш таҳдиди кучайган, чунки технологиядан фойдаланиш янада осонлашган.

У 2015 йил Париждаги терактлар пайтида худкуш-террорчиларнинг Франция терма жамоаси Германия билан футбол ўртоқлик учрашуви ўтказган "Стад де Франс" стадионига кириш учун муваффақиятсиз уринишини эсга олади.

Унинг тахминига кўра, дрон ердаги террорчилар ололмаган стадионга кириши мумкин эди.

Ғарбий Англия университетидан доктор Стив Райт ҳам қўрқув қисман Яман ва Украинадаги можароларда тижорат дронлари қуроллангани учун кучайган деб ҳисоблайди.

Дрон тутар ўз жойидан чиқиб келаяпти

Сурат манбаси, Fortem Technologies

Сурат тагсўзи, Дрон тутар ўз жойидан чиқиб келаяпти

Унинг фикрича, Fortem каби тизимлар кичик дронлар таҳдидига қарши самарали бўлиши мумкин.

Европа компанияси учун шунга ўхшаш тизим устида ишлаётган доктор Райтнинг фикрича, улар мудофаа чизиғини объектдан ташқарига кенгайтириб, ҳимоячиларга жавоб қайтариш учун кўпроқ вақт беради.

Аммо у бу қуролланиш пойгасининг бир қадами, деб огоҳлантиради ва ҳужумчи дронларнинг тезлиги ошгани сайин уларни тўхтатиш тобора қийинлашиб боришини айтади.

"Биз соатига 200 миля (322 км) ва бир кун, ҳатто соатига 300 миля тезликка эришишга имкон берадиган технологияларни кўриб чиқмоқдамиз, шу билан бирга бизда мавжуд бўлган электр технологияларидан имкон қадар фойдаланамиз", деди у.

Ҳужумчилар эса дронларини янада ҳаракатчан қилишлари мумкин. Доктор Райтнинг айтишича, унинг жамоаси шу қадар тез тезлаша оладиган дронни ясаганки, у бир сониядан камроқ вақт ичида соатига 60 миля (97 км/соат) тезликка эришади.

Бир нечта ҳужумчи дронлар «тўдалари» ҳам муаммо туғдиради. Доктор Райтнинг таъкидлашича, Яман билан бўлган можарода "саудияликлар аллақачон бу муаммонинг пайдо бўла бошлаганини кўришмоқда, чунки уларнинг гуруҳлари бир вақтнинг ўзида чегарадан ўтиб кетмоқда".

Аммо ҳужумчиларни қарши чоралар кўришга мажбурлаш орқали барча дрон мудофаа тизимлари ҳужумларни қийинлаштиради ва шунинг учун уларнинг содир бўлиш эҳтимоли камроқ.

"Агар сизнинг қарши чорангиз муваффақиятсизликка учраган бўлса, бу қарши чора фойдасиз дегани эмас. Чунки сиз барибир душманингизга талафот етказасиз", дейди доктор Райт.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek