Фото: Қироличани хотирлаш учун Британия бўйлаб минглаб одамлар йиғилмоқда
Қиролича ўлими ҳақида янгиликни эшитар экан, кўплаб одамлар унинг хотирасига ҳурмат бажо келтиришмоқда. У яшаган уй, қароргоҳ ва саройларга гуллар келтиришмоқда.

Сурат манбаси, Samir Hussein/Getty Images
Букингем саройи дарвозаси остига минглаб одамлар гуллар қўйишмоқда. Қироллик уйида ярим туширилган байроқни суратга олишмоқда.

Сурат манбаси, Tom Pilston

Сурат манбаси, Ben Stansall/Getty Images
Дарвозага эса қолипга солинган эълон осилди - унда Қиролича Елизавета Иккинчининг вафоти ҳақида ёзилган.

Сурат манбаси, Tom Pilston
Қиролича Шотландиядаги Балморал қароргоҳида вафот этди. Ёмғирга қарамасдан одамлар бу ерга ҳам гуллар келтиришмоқда.

Сурат манбаси, Russell Cheyne / Reuters
Виндзор қалъаси Қиролича севган қароргоҳлардан бири эди. Маҳаллий аҳоли Қироличани ўз қўшниси каби кўрган.

Сурат манбаси, Jonathan Brady/PA

Сурат манбаси, Chris Jackson/Getty Images
Лондондаги стадионда "Вест Ҳэм Юнайтед" ва Руминиянинг ФКСБ клуби ўртасидаги ўйин бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланди.

Сурат манбаси, Peter Cziborra/Reuters
Эдинбургда жойлашган Қиролича қароргоҳларидан бирига ҳам одамлар гуллар келтиришмоқда.

Сурат манбаси, Jane Barlow/PA

Сурат манбаси, Carl Recine/Reuters

Сурат манбаси, Carl Recine/Reuters
Лондоннинг Пикадилли-сиркус майдонидаги реклама саҳнида Қиролича сурати намоён бўлди.

Сурат манбаси, Andrew Boyers/Reuters








