Сўнгги Совет раҳбари Горбачёв вафот этди Dunyo Yangiliklar SSSR

Mikhail Gorbachev
Ўқилиш вақти: 2 дақ

30 август куни СССРнинг сўнгги раҳбари Михаил Горбачёв 92 ёшида Москвада шифохонада вафот этган.

Москвадаги Марказий Клиник шифохонадан маълум қилишларича, Горбачёв оғир ва узоқ хасталикдан оламдан ўтган.

Бутун дунёда Михаил Горбачёв Совуқ Урушга якун ясаган сиёсатчи сифатида катта ҳурмат қозонган сиёсатчи деб кўриларди.

Бироқ собиқ Совет республикалари, айниқса, Россияда Горбачёвни СССРни парчалаган одам деб айблашарди.

Горбачёв ва Рейган ядровий қуроллардан воз кечишга келишгандилар

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Горбачёв ва Рейган ядровий қуроллардан воз кечишга келишгандилар

Михаил Горбачёв 1985 йил мартида 54 ёшида СССР Коммунистик Партияси Марказий Қўмитаси Бош котиби лавозимини эгаллаганида мамлакатнинг охирги 20-30 йил ичида бу мансабга кўтарилган энг ёш раҳбари бўлганди.

Леонид Брежнев 1960 йиллар охирларидан, ундан кейин Юрий Андропов, сўнг Константин Черненко бош котибликни жуда кекса ва бемор ҳолларида бошқаришганди.

Горбачёв бошқарувга келган замонда СССР улкан муаммоларга юз тутган мамлакат эди.

1980 йиллар бошида жаҳон бозорида нефт нархининг тушиши мамлакат иқтисодига зарба бераётган, Совет Армияси Афғонистонга киритилган ва бу уруш қимматга тушаётган пайтлар эди.

Горбачёв ислоҳотлар бошлади, темир парда билан бекитилган СССРни очишга қарор қилди.

У ошкоралик, қайта қуришни эълон қилди.

Ошкоралик, очиқлик одамларга мамлакат раҳбарияти сиёсатини танқид қилишга изн берди, бу нарсани илгари тасаввур этиш ҳам имконсиз эди.

Бироқ ошкоралик тўлқинлари миллатлараро низоларга ҳам етаклади, Армани ва Озарилар ўртасидаги илк қонли тўқнашувлар 1988 йил Сумгаит ҳодисаларида рўй берди.

Болтиқбўйидаги Латвия, Литва ва Эстония СССР таркибидан чиқиш қарорларини эълон қилдилар.

Горбачёв СССРни парчаланишдан асрашга интилди, СССР Президенти лавозими жорий этилди, 1990 йили мартида СССРни сақлаб қолиш мақсадидаги референдум ҳам ташкиллаштирилди.

1991 йил августида бир гуруҳ Марказқўм раҳбарлари ГКЧП ёрдамида Горбачёвни лавозимидан четлатиш ва яна қаттиққўллик билан СССРдаги қатағон сиёсатини қайта тиклашга уриндилар.

Михаил Горбачёв
Сурат тагсўзи, Михаил Горбачёв

Охир-оқибат собиқ Совет республикалари ўз мустақилликларини эълон қилдилар, 1991 йил декабрида Россия, Украина ва Беларус раҳбарларининг Беловеж келишуви СССРга якун ясади.

Халқаро саҳнада у АҚШ билан билан қурол-яроғ назорати келишувига эришди, Шарқий Европа мамлакатларида коммунист раҳбарларга қарши исёнлар кўтарилганида аралашишдан воз кечди.

Ғарбда Михаил Горбачёвни Совуқ Урушга якун ясаган ислоҳотларнинг архитектори деб билишади.

Горбачёв Би-би-сига 2019 йили ноябрида интервью берган, суҳбат Берлин девори қулаганининг 30 йиллиги муносабати билан ташкиллаштирилган эди.

Ўшанда 88 ёшли Михаил Горбачёв "шошиб тўғри қилибсиз, менинг ёшим шунақа, бир кун борман, иккинчисида - йўқ", - деганди Би-би-сининг Москвадаги мухбири Стив Розенбергга.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek