Дунё ва тақдирлар: Шаккокликда айбланган одам яна дўппослаб ўлдирилди, жасадига ўт қўйилди - Video Dunyo Yangiliklar

Masjid

Сурат манбаси, Screenshot

    • Author, Исҳоқ Холид
    • Role, BBC
  • Ўқилиш вақти: 2 дақ

Мусулмон ва насронийни ўлдиришди. Улар Исломга шак келтирганмиди? Дунёнинг бор-йўғи етти давлатида шаккоклик учун ўлим жазоси амал қилади. Бу икки мудҳиш жиноят эса, уларнинг сирасига кирувчи, аммо мусулмон бўлмаган бир мамлакатда содир этилган. Насронийлар баробарида мусулмонларнинг ўзлари ҳам нишонга олинган. У ерда нималар бўлмоқда?

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Алоқадор мавзулар:

Нигерияда нималар бўлмоқда?

Альҳери Эммануэль ҳар куни қизи Дебора учун аза тутади.

Насроний талаба қизи Нигерия шимолидаги коллежида оломон томонидан ҳужумга учраган ва ўлдирилган.

Уни Исломга шак келтиришда айблашган.

"Менга оломон Деборани ўлдиришга қасд қилганини айтишди. Мен, "Нега,", дедим. Кейин буёғини Худога топширдим. Бироз вақт ўтгач, менга бир қиз қўнғироқ қилди. Улар Деборани ўлдиришди, деди. Рости, юрагимга найза санчилгандек бўлди", - дейди онаси.

Деборанинг шафқатсиз ўлдирилиши кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлди.

Ва мамлакатда шаккоклик тўғрисидаги қонун юзасидан баҳсларни қайта қўзғади.

"Бу ҳужумлар тенденцияси куфр даъволарига асосланган. Агар давом этаверса, Нигериянинг ўз-ўзини йўқ қилишига олиб келади", - дейди руҳоний Нкем Осигве.

Нигериянинг қонуни дин билан боғлиқ эмас.

Федерал қонун "динни ошкора ҳақорат қилиш учун" икки йиллик қамоқ жазосини кўзда тутади.

Аммо мусулмонлар кўп яшовчи шимолдаги шариат маҳкамаларида бу ўлим билан жазоланиши мумкин бўлган жиноят саналади. Нигерия Миллий масжиди имоми Шайх Муҳаммад Кабирнинг айтишича, "Исломда куфр қораланган ва унга ўрин йўқ. Қачонки, бундай ваҳшийлик юз берса, уни ҳал қилишнинг энг яхши йўли - судга мурожаат қилишдир".

Jinoyat sathi

Сурат манбаси, Screenshot

Ўтган йиллар давомида шариат маҳкамалари куфр учун бир қанча ўлим ҳукмларини чиқаришган. Аммо уларнинг ҳеч бир ижро этилмаган.

Аксинча, куфр айбловлари бўйича ўлдиришлар оломонга қўл келган."Нигерияда фақат насронийлар оломоннинг нишонига айланаётгани йўқ. Яқинда пойтахт Абужадаги мана шу жойда шаккокликда айбланган Аҳмад Усмон деган мусулмон киши ҳам ғазабнок оломон томонидан калтаклаб ўлдирилган ва жасади ёқиб юборилган. Сиз бу ерда ёнган ғилдираклар, оломон қўллаган таёқ ва тошларни кўрасиз. Уни қутқаришга уринган баъзи одамлар эса, оломон томонидан қувиб солинган".

Аҳмад даҳага қўриқчилик қилган.

Комендантлик соати юзасидан тортишиб қолишгач, мусулмон уламоси уни куфрда айблаган.

Эртаси куни у ўлдирилган.

Аҳмаднинг ортидан аёли Зайнаб қолган.

У илк фарзандини кутмоқда.

"Жасадига ўт қўйгач, уни нимталашган. Худо ҳаққи, бу қандай нафрат? Бунча кўп. Энди умидим боламни эсон-омон дунёга келтириб олиш", - дейди унинг беваси Зайнаб.

Масъуллар Дебора ва Аҳмаднинг ўлими бўйича гумондорларни ушлашди.

Аммо бундай қотилликлар кўпинча жазосиз қолади.

Ортда қолган оилалари учун эса, адолат олисдек кўринади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek