Бугуннинг саволи: Рўза тутган одамга коронавирус осон юқадими? O‘zbekiston, dunyo va Ramazon koronavirus

Ўзбекистонда

Сурат манбаси, Getty Images/Anadolu

Сурат тагсўзи, Бу йилги Рамазон ҳам пандемия шароитида ўтмоқда
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Рўза тутган одамга коронавирус осон юқиши мумкинми?

Бу - ҳозирги Рамазон ойида кўпчилик сўраётган савол.

Чунки ҳозир коронавирус омикрон штаммининг янги варианти шитоб билан тарқалиб бормоқда.

Бу йилги рўза ойи ҳам коронавирус пандемияси ҳануз давом этаётган бир пайтга тўғри келаётир.

Рўза тутиш коронавирус юқиш эҳтимолини кучайтирадими? Видео:

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Кунлар анча узун ва рўза тутган инсон узоқ вақт оч юриш керак.

Аксар мусулмон давлатлари кўп сондаги одамлар бирга тўпланадиган ифторлик ва зиёфатларни, таровеҳ ва жамоат намозларини тақиқлади.

Бироқ коронавирус хавф солмайди деб кўрилган энг муҳим амаллардан бири - рўзани тақводорлар канда қилишаётгани йўқ.

Ўзбекистонда

Сурат манбаси, Dilshod Boltaboyev

Сурат тагсўзи, Коронавирусдан олдин Ўзбекистон бозорлари.

Аммо рўзадор инсоннинг иммун тизими заифлашиши мумкинми?

Бунинг оқибатида коронавирусни юқтириш эҳтимоли қанчалик ошади?

Лондон касалхоналаридан бирида ишлайдиган ўзбекистонлик шифокор Фазлиддин Мурадов бу саволларга жавоб беради.

Доктор Мурадов рўза ва унинг инсон танасига, иммун тизимига таъсири борасида дунё олимлар олиб борган тажриба ҳамда тадқиқотларни ўрганиб, Би-би-си Ўзбек хизмати саволларига жавоб берди.

Шифокорнинг айтишича, олимлар дунёда олиб борилган бир неча юз илмий тадқиқотни муқояса қилиб ўрганиб чиқишган.

"Уларнинг хулоса қилишича, рўза пайтидаги организмга таъсир ўткинчи".

"Рўзадан кейин инсон организм яна ўзининг олдинги ҳолатига тез қайтади деган" - таъкидлайди шифокор Фазлиддин Мурадов.

Бироқ коронавирус каби юқумли касалликларга чалиниш эҳтимоли очлик пайти ошадими? Бу борада қандай илмий тадқиқотлар бор?

Бу борадаги саволларга жавоб топиш учун Би-би-си Ўзбек Хизмати YouTube каналидаги махсус видео лавҳани томоша қилинг.

Коронавирус янгиликлари

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek