Рамазон ва карантин: Бўм-бўш Каъба, ёпиқ масжид ва кўчадаги муслима - суратлар

Каъба атрофи Рамазонда

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Каъба атрофи Рамазонда зиёратчи ва намозхонлар билан гавжум бўларди.
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Миллионлаб мусулмонлар карантин остида Рамазон ойини бошлашди.

Жамоат ва масжидлардаги Тавореҳ намозлари ўқилмаяпти, ифторликлар ўтказилмайди.

Маккаи Мукаррамадаги Каъба атрофи ҳам бугун деярли бўм-бўш.

Аммо бу ҳолатлар Рамазон ва рўзага қанчалик таъсир қилди ёки йўқ?

Тошкент
Сурат тагсўзи, Рамазонда гавжум бўладиган Ўзбекистон масжидлари ҳам карантинда ёпиқ.

Айрим давлатларда, хусусан, Индонезияда Рамазоннинг илк кунлари баъзи мусулмонлар масжидларга тўпланишга интилганлар.

Аксар мамлакатларда ифторлик ёки бирга намоз ўқиш учун ҳаттоки қўшингиз ва бошқа уйда яшовчи яқин қариндошингиз ҳам келолмайди.

Қуддуси Шарифдаги ал-Ақса масжиди ҳам март ойи ўртасидан бери ёпиқ ва Рамазон пайти ҳам очилмайди.

A Muslim woman wearing a face mask and rubber gloves prays

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Қуддуси Шариф: Кўчада намоз ўқиётган муслима аёл

Олдинроқ айрим мамлакатларда мусулмонлар карантинга риоя этишмаяпти, деган хабарлар чиққанди.

Макка ҳам ёпилган, лекин шунга қарамай айрим жойларда мусулмонлар карантинни бузишмоқда?

Рамазон, мусулмонлар ва карантин. Видео:

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Кўплаб мамлакатларда одамларнинг жамоат намозларига йиғилишлари мумкин эмас.

Аммо имомлар масжидларни очишмоқда ва ҳатто азон чақиряптилар.

Непаллик мусулмон ёлғиз ўзи масжидда намоз ўқимоқда.

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Непаллик мусулмон ёлғиз ўзи масжидда намоз ўқимоқда.
Нью Йорк масжиди

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Нью Йорк масжиди имоми ҳеч ким намозга келолмаса ҳам, азон чақиради.
Покистон, Лаҳор

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Покистон Лаҳор шаҳри: ифторлик таоми учун навбатларда ижтимоий масофа сақланмоқда.
A man breaks his fast outside the empty Jama Masjid in Delhi

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Деҳлидаги Жомеъ Масжиди карантинда ёпилган, аммо тақводор мусулмон масжид олдида ифторлик қилмоқда.
Индонезия: Дунёдаги энг кўп сонли мусулмон мамлакати

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Индонезия: Имом тақводорлар учун интернет орқали Қуръон тиловат қилмоқда
Нигер мусулмонлари

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Нигер мусулмонлари жамоат намозлари тақиқланишидан норози бўлишганди. Энди ҳаммаёқ тинч.
Миср: Рамазон безаклари.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Миср: Рамазон безаклари. Бу мамлакатда тунги комендантлик соати амал қилмоқда.
Коронавирус янгиликлари

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek