10 йил олдин ёш ва ғўр бўлган Ким Чен Ин Шимолий Кореяни қандай бошқармоқда? Дунё, янгиликлар

Ким Чен Ин
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Шимолий Корея Ким Чен Иннинг ҳокимият тепасига келганига 10 йил бўлганини нишонлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Мамлакатни бошқаришига кўпчилик шубҳа билан қараган Ким Чен Ин буни қандай уддалаяпти ва унинг олдида яна қандай муаммолар бор?

Атига 27 ёшли Ким Чен Иннинг Шимолий Кореяда қудратга келганига 10 йил бўлди.

Унинг бошқаруви остида Шимолий Корея ўзгардими ёки йўқми?

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Шундан бери унинг исми хабарларда кўплаб сарлавҳаларни безади.

Бироқ санкциялар қуршовида қолган ҳамда коронавирус сабаб чегараларини ёпиб олган мамлакати инқироз ичида.

Дунёнинг энг ёпиқ давлати тепасига келганида у жуда ҳам ёш ва тажрибасиз эди.

Кўплар унинг қулашини башорат қилди.

Бироқ Ким Чен Ин қийинчиликларни енгиб, Шимолий Корея раҳбари сифатида омон қолди.

10 йил олдин у отасининг ўрнига келгач, ҳукмрон элита орасида мамлакатни бошқариб кетишига шубҳалар бор эди.

Ким Чен Ин

"Дунёда ким меросхўрни ёқтиради? 27 яшар йигитча нимани ҳам биларди?

Булар унинг мамлакатни бошқаришида мантиқ йўқлигини англатарди", дейди Шимолий Кореянинг Қувайтдаги собиқ элчиси Рю Хюн-воо.

Аммо халқ уни ҳурмат қилишга мажбур эди.

Бутун мамлакат "Биз Ким Чен Инсиз яшай олмаймиз", каби шиор қўшиқларни эшитишга маҳкум эди

Шимолий кореялик собиқ хонанда Ҳюн Ҳянг тарғибот қўшиқларини ҳамон эслайди.

"Ҳар куни куни эрталаб юк машиналарига ўрнатилган карнайларда Ким Чен Инга ҳамд айтувчи қўшиқлар янграб одамларни уйғотарди.

"Қадам, қадам, қадам, унинг қадамлари, Қадрдонимиз Генерал Кимнинг қадамлари", дейди Ҳюн Ҳянг.

Кенг қамровли ва шиддатли давлат ташвиқоти ёрқинроқ ва янада замонавий Шимолий Корея қиёфасини яратди.

Шимолий Кореяда

Бироқ мамлакат очилиши мумкин деган умидлар кўп яшамади. Мусиқадан тортиб, бадиий асарларгача бўлган барча хориж унсурлари тақиқланди. Ўлим жазоси кўпайди.

"Ҳатто мусиқа ва куйлаш оҳангларини ҳам назоратга олишлари улар ўз режимига ишонмаётганидан дарак беради", дейди собиқ хонанда Ҳюн Ҳянг.

Ташқи сиёсатга келганда эса, у бор нарсалардан унумли фойдаланди. Атом бомбаси яратиш ҳаракатлари унинг кичик ва қашшоқ мамлакатини жаҳон саҳнасига олиб чиқди.

"Биз дунёни Шимолий Кореяда атом қуроли борлигига кўниктиришга буюрилгандик. Халқаро ҳамжамият Шимолий Кореяда атом қуроли борлиги ҳақида бот-бот эшитса ва муҳокама қилса, алал оқибат улар бунга "ҳа, уларда атом қуроли бор, хўп, нима қипти", деб қарай бошлашади", - дейди Шимолий Кореянинг Қувайтдаги собиқ элчиси Рю Хюн-воо.

Шимолий Кореянинг қуролланишини жиловлаш учун унга санкциялар жорий қилишди.

Аммо ўзгариш катта бўлмади.

"Шимолий Корея ҳеч қачон ядровий дастуридан воз кечолмайди. Чунки уни режимнинг омон қолишида муҳим омил, деб билишади", дейди собиқ мулозим Рю Хюн-воо.

Ҳозир мамлакат таназзулда. Ковид-19 тарқалишининг олдини олиш мақсадида чегаралар ёпилган. Зарур эҳтиёж моллари қарийб икки йилдан бери етиб келмаяпти.

"Алал оқибат, жазолар олинмаса мамлакат таҳдид остида қолиши мумкин. Ким Чен Ин буни яхши билади. У санкцияларни бекор қилиш учун музокаралар столига ўтиришига ишонаман", дейди Рю Хюн-воо.

Ушбу муҳим сана Ким Чен Инни танловлар қаршисида қолдирган. Кейинги қадами унинг ва халқининг келажагини белгилаб бериши мумкин.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.