Шимолий Корея раҳбарининг ўгай акаси Малайзияда ўлдирилди

Сурат манбаси, AFP
Малайзия расмийлари Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг ўгай акаси Ким Чон Намнинг ўлганини тасдиқлашган.
Расман ўлим сабаби маълум қилинганича йўқ, аммо Жанубий Корея ва Малайзия матбуоти хабарларига кўра, 45 ёшли Ким Чон Нам Куала-Лумпур аэропортида ўлдирилган.
Малайзия ҳукуматидаги манбаънинг Би-би-сига тасдиқлашича, ҳозирда Ким Чон Намнинг жасади криминалист эспертлар томонидан текширилмоқда.
Аввалроқ Жанубий Кореянинг Chosun телеканали Ким Чон Нам Куала-Лумпур аэропортида заҳарли игна воситасида ўлдирилгани ҳақида хабар тарқатган.
Хабар қилинишича, у икки аёлнинг ҳужумига учраган, ҳужумчилар ҳодиса жойидан яшириинишга муваффақ бўлганлар.
Марҳумнинг оиласига яқин Би-би-си манбаъси Ким Чон Нам заҳарланиш натижасида ўлганини тасдиқлаган.
Аввалроқ маҳаллий полиция раҳбари Абдул Азиз Али душанба куни аэропортда Шимолий Корея фуқароси ўзини ёмон ҳис қилиб қолгани ва шифохонага олиб борилаётганда ҳаётдан кўз юмганини айтганди.
Ким Чен Ирнинг катта ўғли бўлган Ким Чон Нам Шимолий Корея раҳбарлигига даъвогарлардан бўлган.
Аммо 2001 йилда сохта паспорт билан Японияга сафар қилмоқчи бўлган Ким Чон Нам билан отаси ўртадасида келишмовчилик келиб чиққан.
Натижада иккинчи ўғил - Ким Чен Ин ворис этиб тайинланади ва 2011 йилда отасининг ўрнини эгаллайди.
Охирги йилларда Ким Чон Нам Шимолий Кореяда кўринмай қолганди.
Хабарларга кўра, у асосий вақтини Хитойнинг Макао шаҳрида ўтказган.
Ким Чон Нам ислоҳотлар тарафдори сифатида танилган, япон нашрларидан бирига интервюсида у Шимолий Кореяда ҳокимиятнинг меросхўрлик асосида ўтишига қаршилигини айтганди.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
• ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
• Instagram - BBC UZBEK
• Twitter - BBC UZBEK
• Odnoklassniki - BBC UZBEK
• Facebook - BBC UZBEK
• Google+BBC UZBEK
• YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
• Skype - uzbekbbclondon
• bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг












