Бу қиш очарчилик кутилмоқда – Шимолий Корея video Shimoliy Koreya dunyo yangiliklar

Сурат манбаси, Getty Images
- Author, Лаура Бикер
- Role, BBC News, Сеул
- Ўқилиш вақти: 5 дақ
Қаттиқ огоҳлантиришлар Шимолий Кореянинг ўзидан ва ундан ташқаридан келмоқда. Жанубий Кореяга ўрнашган қочқинлар бизга шимолдаги оилалари очликдан қийналаётганини айтишди.
Қиш келганда, энг заиф одамлар очликдан ўлиб қолади, деган хавотирлар бор:
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Манбалари Шимолий Кореяда бўлган "Daily NK" газетаси бош муҳаррири Ли Санг Ёнг: "Кўчаларда етим болалар кўпаяётгани ва очдан ўлишлар кузатилаётгани ҳақида доимий хабарлар келмоқда", дейди.
"Шимолий Кореяда қуйи синфлар тобора кўпроқ азоб чекмоқда", чунки озиқ-овқат танқислиги кутилганидан ҳам ёмонроқ, дейди жаноб Ли.
Қизиқ:
Халқ оч, аммо нега Шимолий Корея ядровий қуролларни синашни тўхтатмайди? - BBC News O'zbekiston
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Алоқадор мавзулар:
Шимолий Кореядан маълумот олиш тобора қийинлашиб бормоқда. Хитойдан Ковид-19 кириб келиши олдини олиш учун чегара ўтган йилнинг январь ойидан бери ёпилган. Ҳатто мамлакатдан Жанубий Кореяга қочган оила ва дўстларга хабар юбориш ҳам катта хавф туғдиради.
Мобил телефондан рухсатсиз фойдаланган ҳар қандай одам меҳнат лагерига юборилиши мумкин. Ва шунга қарамай, баъзилар ҳали ҳам ўз яқинларига ва Сеулдаги нашрларга хат ёки овозли почта жўнатишга ҳаракат қилади.
Баъзилари аноним қолиши керак бўлган ушбу манбалар ёрдамида биз бу мамлакатда нималар бўлаётгани ҳақида билишга ҳаракат қилдик.
"Гуручнинг ҳар бир донаси"
Шимолий Корея озиқ-овқат танқислиги билан доим курашиб келган, аммо пандемия вазиятни янада ёмонлаштирди. Раҳбар Ким Чен Ин ҳозирги вазиятни 1990-йилларда мамлакатда юз минглаб одамларни очликдан ўлдирган "Машаққатли март" деб аталган энг даҳшатли офатга қиёслади.
Вазият унчалик ёмон эмас ҳали. Баъзи умидли белгилар мавжуд. Шимолий Корея Хитой билан чегарасини қайта очишга тайёрланаётганга ўхшайди, аммо қашшоқ мамлакатга етказилган иқтисодий зарарни қоплаш учун қанча савдо ва ёрдам керак бўлиши номаълум.
Бу йилги ҳосил жуда муҳим. Ўтган йилги ҳосил бир қатор тўфонлар туфайли қисман нобуд бўлган эди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, мамлакатда камида икки-уч ой озиқ-овқат етишмайди.
Бу йилни иложи борича муваффақиятли ўтказиш учун ўн минглаб одамлар, шу жумладан, армия гуруч ва маккажўхори йиғиштириб олиш учун далаларга жўнатилди.
Маълум қилинишича, Ким Чен Ин мамлакатдаги гуручнинг ҳар бир дони хавфсизлигини таъминлашни ва овқат ейдиган ҳар бир киши бориб, ҳосилга ёрдам беришини буюрган.
"Йиғим теримда йўқотишларни минималлаштириш учун режа ишлаб чиқилган", дейди "Daily NK"дан жаноб Ли.
"Унда ўғирлик ёки фирибгарлик ҳақида хабар берилган тақдирда қаттиқ жазо қўлланилиши таъкидланган. Бу эса қўрқув муҳитини яратади".
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин вазиятнинг жиддийлигини очиқ тан олган кўринади.

Ўтган ҳафта Жанубий Кореянинг Миллий разведка хизмати (МРХ) парламентнинг ёпиқ эшитувларида Ким ўзини иқтисодий вазият туфайли "юпқа муз устида юраётганини ҳис қилган"ини айтгани ҳақида маълумот берди, дейди брифингда қатнашган депутатлардан бири.
МРХнинг маълум қилишича, дори-дармон ва асосий эҳтиёжлар танқислиги ичтерлама иситмаси каби юқумли касалликларнинг тарқалишини тезлаштирган.
Бу ортиб бораётган хавотирни давлат оммавий ахборот воситалари янада кучайтирди, улар ҳосилга зарар етказмаслик бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни алоҳида таъкидлаб, озиқ-овқат ишлаб чиқариш учун қилинаётган ишлар ҳақида тарғибот плакатларини чиқардилар.
Замонавий фермерлик
Шимолий Корея озиқ-овқат таъминотида иккита асосий муаммога дуч келмоқда.
Биринчиси, мавжуд деҳқончилик усулларидир. Мутахассислар фикрича, Пхеньян янги ҳарбий технология ва ракеталарга сармоя киритган бўлиши мумкин, аммо ҳосилни тез ва муваффақиятли йиғиш учун зарур бўлган замонавий технология етишмайди.
Корея Қишлоқ Иқтисодиёти Институти ходими Чои Ёнхо бизга "қишлоқ хўжалиги техникаси билан етарли даражада таъминланмаганлик озиқ-овқат унумдорлиги пастлашига олиб келади", деди.
Биз буни ўз кўзимиз билан кўрдик.
Жанубий Кореянинг ғарбий чеккасидаги янги кузатув майдончасидан Сеулнинг бой осмонўпар бинолари фонида жамоам билан Шимолий Кореяга оқадиган Хан дарёси манзарасини суратга олдик. Бир қарашда жуда яқин кўринади - лекин жуда узоқ ҳам.
Жанубий Кореянинг ғарбий чеккасидаги янги кузатув майдончасидан одамлар шимолни яхшироқ кўришлари мумкин.
Ёш бир қиз дурбин орқали кузатар экан, шимолликлар ҳақида "бир хил одамлармиз" деганини эшитдим.
"Улар ҳам бизга ўхшайди", деди у онасига.

Ўнлаб қишлоқ аҳолиси гуруч боғламларини орқалаб, яроқсиз тракторга елкасида ташимоқда эди.
Икки давлатни ажратувчи қуролсизлантирилган ҳудуд яқинидаги Пажу шаҳридан жанубий кореялик фермернинг айтишича, шоли далаларини машина билан тозалаш учун бир соат етади. Агар шуларни шимолда бўлгани каби қўлда бажарса, бир далага бир ҳафта вақт кетади дейди у.
Жанубий кореялик фермер шоли далаларида машина ёрдами билан ишламоқда.

Ўта ҳимоясиз
Аммо технология ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етишмаслиги билан бир қаторда, Шимолий Корея озиқ-овқат таъминотини яхшилашни истаса, узоқ муддатли муаммога дуч келиши тайин.
Бу мамлакат глобал исиш таъсиридан ўта ҳимоясиз бўлган 11 давлатдан бири сифатида АҚШ разведка агентликлари рўйхатига киритилган ва асосан экин экиладиган чекланган ҳудуди энг кўп зарбага учрайди.
"Шимолий Кореянинг тарихан ғалла манбаи бўлган ғарбий қирғоғи бўйлаб гуруч ва маккажўхори ҳосили ёмон бўлиши мумкин", дейди Стратегик Хавфлар бўйича Кенгаши аъзоси Кетрин Дилл, у "Шимолий Кореядаги инқирозлар" ҳақидаги сўнгги ҳисобот ҳаммуаллифидир.
Пхеньян нега Британиядаги элчисини БМТнинг Глазгода ўтаётган иқлим ўзгариши бўйича 26-конференциясига юборгани сабабини тушуниш мумкин.
"Шимолий Корея табиий офатлардан айниқса ҳимоясиз. Улар ҳар йили ҳосилдорликка бевосита таъсир кўрсатадиган ва билвосита зараркунандалар билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарадиган сув тошқини, муссон ва тўфонлардан хавотирда", деди жаноб Чой.

Шимолий Корея табиий офатлар қаршисида айниқса заиф.
Кореядаги инқироз ҳақидаги ҳисоботда айтилишича, келгуси йилларда вазият анча ёмонлашади ва, айниқса, қурғоқчилик ва тошқинлар гуруч етиштиришга таъсир қилади.
"Кучли бўронлар Шимолий Кореяга аллақачон таъсир қилганга ўхшайди. 2020 йилги тўфон мавсумида ҳам, 2021 йилда ҳам бунга гувоҳ бўлдик. Денгиз сатҳи кўтарилганда, қирғоқбўйи ҳудудлар тобора кўпроқ хавф остида қолади", дейди Дилл хоним.
Пхеньян ташқи дунё билан камдан-кам алоқада бўлса-да, иқлим ва атроф-муҳит масаласида одатини тарк қилиб туради.
Шимолий Корея 2003 ва 2012 йилларда БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастури (UNEP) билан мамлакат ҳақидаги батафсил ҳисоботлар тайёрлашда ҳамкорлик қилган ва халқаро шартномалар, жумладан, Киото протоколи ва Париж битимини имзолаган.
Иқлим ўзгаришига қарши курашда бундай иштирок этиши сабабларидан бири бу ўзгаришларнинг мамлакатнинг озиқ-овқат ишлаб чиқаришига таъсири бўлиши мумкин.
2012 йилги UNEP ҳисоботида Шимолий Кореяда 1918-2000 йиллар оралиғида ўртача ҳарорат 1.9С га ошгани, бу Осиёдаги энг юқори исиш кўрсаткичларидан бири эканлиги таъкидланади.
Яшил Иқлим жамғармасининг 2019 йилги ҳисоботига кўра, Шимолий Кореяда 2050 йилларга бориб ўртача йиллик ҳарорат 2.8-4.7С га кўтарилиши кутилмоқда.
Жанубий Корея бу ерда ҳар иккала давлатга тааллуқли бўлган масалада биргаликда ишлаш имкониятини кўради.
Ўтган ҳафта Жанубий Корея атроф-муҳит вазири Хан Жунг Аэ менга Глазгодаги ҳамкасби билан иқлим ўзгариши бўйича Кореялараро ҳамкорликни муҳокама қилиш учун учрашишга умид қилишини айтди, аммо бу амалга ошмади.
Агар Шимолий Корея делегацияси Шотландияда сўзланаётган нутқларни тингласа, улар бу пандемия қўрқуви сўниб, Хитой билан савдо-сотиқ қайта тикланса ҳам, товарлар чегарадан қайта ўта бошлаганда ҳам, мамлакат барибир ўсиб бораётган инқирозга дуч келишини билишади.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek














