Нобель мукофоти совриндори Малала Юсуфзай турмушга чиқди

Malala Yousafzai and Asser Malik

Сурат манбаси, Malin Fezehai

Сурат тагсўзи, Малала Твиттерда бу ўзининг ҳаётидаги "қадрли кун" эканини ёзди

Малала Юсуфзай билан куёви Ассер Маликнинг никоҳ маросими Британиянинг Бирмингем шаҳрида бўлиб ўтган.

Бирмингем шаҳридаги масжид имоми ҳозирлигида келин ва куёв исломий никоҳ ҳақидаги ҳужжатга қўл қўйганлар.

24 яшар фаол Малала Твиттердаги саҳифасида бу кун ўзининг ҳаётидаги "қадрли кун" экани ҳақида ёзган, никоҳ маросимидан қатор фотосуратларини эълон қилди.

Малала болалигидан қизлар, аёллар ҳуқуқлари учун курашчи сифатида танилган, уни Покистондаги хотин-қизларнинг ҳимоячи фаоли сифатида дунё билди.

2012 йил 15 яшар Малалани Толибон бошидан отиб яралади.

У оғир аҳволда Британияга олиб келинди, шифокорлар ҳаётини асраб қолдилар.

"Ассер ва мен бугун умр йўлдошлари сифатида тугун боғладик. Бу йўлда бирга қадам қўйишни бошлаганимиздан ҳаяжондамиз", деб ёзди у 9 ноябрь куни Твиттердаги саҳифасида.

Малала Юсуфзай ва Ассер Малик оиласи аъзолари билан никоҳ маросимида тушган фото

Сурат манбаси, Malin Fezehai

Сурат тагсўзи, Малала никоҳ маросимида олинган бир неча фотосуратни эълон қилди

17 ёшида Малала Тинчлик бўйича Нобель мукофоти билан тақдирланди, у бу мукофотнинг энг ёш совриндори бўлди.

У Оксфорд Университетига ўқишга кириб, уни тугатди.

Малала Афғон қочқинлари аҳволини яхшилаш мақсадида учун Apple TV+ билан шартнома имзолади, у ерда ҳужжатли фильмлар тайёрлайди, айни пайтда жаҳон бўйлаб қизларнинг билим олишлари учун шароитни яхшилаш мақсадига қаратилган фаолиятини тўхтатгани йўқ.

Malala Yousafzai and Asser Malik

Сурат манбаси, Malin Fezehai

Сурат тагсўзи, Малала унаштирилгани ҳақидаги янгилик ижтимоий тармоқларда ўн минглаб мухлисларни қувонтирди

Малаланинг куёви Ассер Малик Покистон коллеж ва университетида бошқарув бўйича таълим олган ва ҳозирги кунда Покистон Крикет ҳайъати бошқарувчиси ҳисобланади.

Икки ёш бир-бирини қанча вақтдан буён билишлари аниқ эмас, бироқ иккиси Покистоннинг крикет жамоаси ўйинини Бирмингемдаги стадионда қўллаб-қувватлаётгани акс этган фотосуратни Ассер Малик 2019 йили Инстаграмдаги саҳифасида эълон қилган эди.

Малала Юсуфзайни оила қургани билан ўн минглаб одамлар табриклашди, улар орасида Канада Бош вазири Жастин Трюдо, Британия сиёсатчиси Сажид Жовидлар бор.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek