Покистон: хотин-қизлар таълими учун курашган фаол қиз отиб кетилган

Сўнгги янгиланиш 9 октябр 2012 - 11:04 GMT

Малалай Юсуфзай Толибон бошқаруви остидаги ҳаётлари ҳақида кундалик юритган.

Қизларнинг таълим олиши учун кураш кампаниясини юритган 14 ёшли фаол қиз Покистон шимоли-ғарбидаги Свот водийсида отиб кетилган, оқибатда у жароҳатланган.

Свот водийсининг маркази ҳисобланган Мингора шаҳарчасида мактабдан уйига қайтаётган пайтида Малала Юсуфзайга ҳужум қилинган.

Хабарларга кўра, Малала ва унинг билан бирга бўлган қизга қарата ўт очилган.

Бироқ фаол қиз ва унинг дугонаси ҳаёти хавф остида эмаслиги хабар қилинмоқда.

2009 йилда Свот водийси устидан назоратни Толибон қўлга киритган ва хотин-қизларнинг таълим олишларини тақиқлаган эди.

Ўша пайтда 11 ёшда бўлган Малала Толибон бошқаруви остида қандай яшаганликлари ҳикоя қилган кундаликларини юритган.

Бу кундаликларида Малала Юсуфзай жангариларнинг таъқибларидан ўзларининг қанчалар азият чекканлари ҳақида ёзган.

Унинг кундаликлари Гул Макай тахаллуси остида Би-би-си Урду хизматининг веб-сайти ва радиодастурларида эълон қилинган.

Малала Юсуфзайнинг кундаликлари халқаро мукофотлар учун илгари сурилган.

Ўша йили Покистон армияси Толибонни Свот водийсидан қувиб чиқаришга муваффақ бўлади.

Шундан кейин Малала Покистондаги жасурлиги учун мукофоти билан тақдирланган.

Ўтган йили Би-би-си билан суҳбатида у "қизлар Толибон юзимизга кислота сепиб кетади ёки бизларни ўғирлашлари мумкин, деб қўрқишарди", деб айтган.

"Ўша кунлари биз мактаб формасида эмас, ўзимизнинг ўқувчи эканлигимизни билдирмаслик учун уй кийимида мактабга борардик, китобларимизни яшириб олардик", деб айтган Малала Юсуфзай.

У ҳуқуқшуносликни ўрганмоқчи эканини, катта бўлганида сиёсатчи бўлмоқчилиги айтган.

"Мен ўзимнинг мамлакатимда таълим юқори ўринга қўйилишини орзу қиламан", деб айтган Малала.

Ёш фаол қизга ким ҳужум қилгани номаълум экани айтилган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, [email protected] электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Фикр ва мулоҳазаларни Би-би-сининг таҳририй мезонлари билан кўриб чиққандан кейин эълон қилишимиз мумкин.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.

]]>