Мусулмонлар орасида ҳам ирқчилик кучлими? Islom musulmon

Kha'llum

Сурат манбаси, Kha'llum

    • Author, Маниш Пандей ва Налини Сивасасан
    • Role, ВВС Newsbeat

"Менга одамлар "сен зўр йигитсан, менинг синглимга муносиб, аммо қорасан", деганлари кўп бўлган.

Халлум Шаббазнинг ирқи Британияда бошқа мусулмонлар билан танишганда кўп муаммоларга сабаб бўлган.

"Дин масаласига келганда сен мусулмонсан, аммо қорасан. Бошқа томондан, маданият масаласига келганда сен қорасан ё мусулмонсан. Хўш, қаерда енгасиз?" дейди 28 ёшли Халлум "Radio 1"нинг "Newsbeat" дастурига.

Халлум Англиянинг Бирмингем шаҳридан ўз оила аъзоларидан ўзи яхши кўрадиган ким биландир учрашганда доим асабийлашади.

Kha'llum

Сурат манбаси, Kha'llum

Сурат тагсўзи, Мусулмон Халлум "қора танли бўлганим учун одамлар менга бошқача қарайдилар" дейди

Унинг бундай асабийлашуви ўз ирқидан ташқаридаги бирор одамни изласаммикан деб иккиланиши сабаблидир.

"Бу мени ўзи умуман уйланмаслигим керакдир деган боши берк хаёлга тиқиб қўяди."

Бу борада у ёлғиз эмас.

Дунёнинг энг катта мусулмон танишув иловаларидан бири "Muzmatch" 400дан ортиқ фойдаланувчилари орасида ўтказган сўровга кўра, қора танли аъзоларнинг 74 фоизи ирқлари ўзига жуфт топишига таъсир қилгани.

Фетишизация, камситиш ва рангпарастлик тилга олинди, айрим қора танли аъзолар онлайн танишув сайтларда ўзларига ўрин йўқдек ҳис қилишган.

31 ёшли Кая танишув сайтларида қора танли мусулмон аёл бўлиш қандайлиги ҳақида гапиради:

"Доим ҳам атай қилинмайди, аммо менга "сен жуда экзотик кўринасан" деган гапларни айтган эркаклар бўлган. Улар қора танли аёл ва буғдойранг боласи бўлишини исташади."

"Бу шунчаки символизм, кимгадир қилинган комплимент эмас."

У қора танли мусулмонларни камситадиган айрим маданиятлар бор дейди.

"Бир гал биттаси у ўз ирқидан бўлган одамни излаётганини айтди ва бошқа менга гапирмади. Ҳар ким ўз танлов ҳуқуқига эга, аммо бу одамни хафа қилади."

"Мусулмондек тутиш"

Халлум ва Каянинг танишув сайтларида ҳис қилганлари ҳолат кенгроқ жамиятда қора танли мусулмонлар аҳволи қандайлигини кўрсатади.

Мусулмон оилада туғилиб ўсган Халлум "одамлар менга бошқача қарайди" дейди. Кўпинча ундан қачон Исломни қабул қилганини сўрашар экан.

Зайнаб Ҳасан қора танли сифатида ўзини бошқаларга "мусулмонлигингизни исботлаб беришингиз керак"дек ҳис қилишини айтади. Ваҳоланки, бу бошқалар учун оддий ҳолат.

"Ҳаммаси яшаб турган муҳитингизга боғлиқ. Нигерияда эканимда ҳамма қатори қора танли ва мусулмон эдим. Ҳижоб ўрашни бошлаганимдан бери ўзимни зоҳиран ҳам мусулмондек ҳис қила бошладим", дейди Манчестердан 27 ёшли Зайнаб.

Zainab Hassan

Сурат манбаси, Zainab Hassan

Сурат тагсўзи, Зайнаб айтади: "Одамлар ўзаро қизишиб қолган пайтларидаги ҳолатлар ўзимга таъсир қилишини сезганман"

Унинг айтишича, мусулмон жамоаларининг ичида "қора танлиларга қаршилик" кайфияти бор.

"Агар бирор айб иш қилиб қўйсангиз, "албатта, у ахир қора танли мусулмон ку", кутса бўлади ундан дегандек қарашади."

Кая исломни қабул қилган ва у ҳам камситиш борлигидан хафа. У ўзининг эътиқоди исломда туғилганларникидан кам эмаслигини айтади.

"Турли маданиятлардан келиб чиққан муаммолар бор. Бу ерда исломий бўлмаган, балки муайян маданиятдан келиб чиққан ишончлар ҳам бор."

Унинг собиқ турмуш ўртоғининг оиласи "у қора танлига уйлангани учун хафа бўлган ва мен ўз рангимни яшира олмасдим" дейди у.

Zainab Hassan

Сурат манбаси, Zainab Hassan

Сурат тагсўзи, Зайнаб масжидда ўзининг ягона қора танли эканини кўриб, ўзининг ихоталанган ва "мен бу ерга тўғри келмаяпман" деб ҳис қилганини айтади

Жорж Флойднинг ўлимидан сўнг ўтказилган "Black Lives Matter" норозилик намойишларидан бери Зайнаб бир мунча ўзгариш бўлганини ҳис қилган.

"Қаерга бориш, қачон бориш, ота она билан уйда қачон ўтириш ҳам ўзига хосликни пайдо қилади."

"Ҳаммаси ўзгарди дейишга ҳали эрта, аммо суҳбатларда, ҳатто мен кузатиб борадиган саҳифаларда қора танли мусулмонларга нисбатан кўпроқ очиқликни сезяпман."

Рисоладагидек ўзгариш бўлиши учун фақат қора танли мусулмонлар учун ўрин бўлиши керак.

"Ҳар ким ўз ўрни борлигини ва у ерда ёлғиз эмаслигини ҳис қилиши муҳим", деб қўшимча қилади у.

Кая эса мусулмон жамоаларининг қора танли мусулмонларга очиқ бўлиши учун улардан вакиллар кўпроқ бўлиши керак, деб ҳисоблайди.

"Қора танли мусулмонларнинг имом сифатида жамоани бошқараётганини деярли кўрмайсиз".

"Агар ўзингизга ўхшаган одамларни кўрмасангиз, ўзингизни жамиятдан қувилгандек ва ҳеч қачон қабул қилинмагандек ҳис этасиз."

"Бирга яшашимиз мумкин"

Зайнаб мусулмон ташкилотлари кўпроқ иш қилиши мумкин деб ҳисоблайди, аммо бу жамиятдаги бошқа одамларнинг ҳам масъулияти.

У фақат қора танли мусулмонлар учун алоҳида бир фазо яратилиши бўлинишни пайдо қилмаслиги керак дейди.

"Сизни аввал ўзларига қабул қилишмаганини ҳис қилганингизда бундай фазонинг бўлиши муҳим ҳисобланади."

"Биз ўз ўзлигимиздан маҳрум бўлмаган ҳолда бирга яшашимиз мумкин. Бизнинг қора танлилигимиз йўқолиб қолмайди, мусулмонлигимиз ҳам", дейди у.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Presentational grey line