Нигерия: Нега демократияга ишонч ўлиб бормоқда? Dunyo yangiliklar demokratiya

Supporters of the "Coalition of Northern Groups" (CNG) rally to urge authorities to rescue hundreds of abducted schoolboys, in northwestern state of Katsina, Nigeria on December 17, 2020 -

Сурат манбаси, AFP

    • Author, Алию Танко
    • Role, BBC Ҳауса хизмати муҳаррири

Нигерия ўзгача, аммо ўзаро боғлиқ мисли кўрилмаган хавфсизлик инқирозига юз тутмоқда. Мамлакатнинг ҳар бир пучмоғи одам ўғирлашдан тортиб, экстремистик исёнларгача, жиноят ва зўравонлик исканжасида қолган.

Тони Блэр институтида Саҳел хавфсизлиги бўйича бош таҳлилчи Оду Булама Букартининг айтишича, хавф даражаси шундай миқёсга етганки, бутун Нигерия жамиятига таҳдид солмоқда: "Ҳар бир ҳужумда инсонлар ўлмоқда ёки майиб бўлиб қолмоқда, демократия ва давлатга ишонч озаймоқда".

2015 йили президент Муҳаммаду Бухарий сайланганида фуқароларни террорчи ва жиноятчилардан ҳимоя қилишга ваъда берган эди. Аммо унинг иккинчи президентлик муддатининг охирги икки йили қолган экан, мамлакат ўн йил аввалгига қараганда нобарқарор бўлиб қолган.

Айримлар хавфсизлик инқирозини мамлакатда илдиз отган қашшоқликка боғлайди. Ёшлар орасида ишсизлик 32.5 фоиз, мамлакат 27 йил давомидаги энг ёмон иқтисодий чўкишлардан бирини бошдан кечирмоқда.

Мана, Нигериянинг энг асосий хавфсизлик таҳдидлари:

Жиҳодчилик

map showing areas worst hit by Boko Haram attacks

Президентлигининг биринчи йилида Боко Ҳарам исломчи жангари гуруҳини "техник жиҳатдан" мағлуб этганини даъво қилган бўлса ҳам, президент Бухарий ўз ҳукумати мамлакат шимоли шарқидаги исённи тўхтата олмаганини тан олади.

Parents wait outside the Government Science where gunmen abducted students in Kankara, in northwestern Katsina state, Nigeria December 15, 2020, in at attack claimed by Boko Haram

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Болаларини Боко Ҳарам олиб қочган оналар ҳукумат биноси олдида тўпландилар

Дарҳақиқат, Боко Ҳарам янги ҳудудларга кенгаймоқда ва Нигериядаги камбағалликдан ва бошқа хавфсизлик тизимидаги заифликлардан ўз экстремист мафкурасини алангалатиш учун фойдаланмоқда. БМТга кўра, 2020 йил охирларига келиб, бу гуруҳ билан тўқнашувлар қарийб 350 минг одамнинг ёстиғини қуритган, миллионлаб одамлар ўз уй жойини ташлаб кетган.

Боко Ҳарам қақшатқич ҳужумлар уюштиради, баъзида ўз байроғини кўтариб, маҳаллий аҳолига ўз экстремистик тартибини қабул қилдиради; фермерлардан солиқ ундиради, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотади. Гуруҳ бир вақтлар халқаро балиқ бозори бўлган Чад ҳавзасини назорат қилади.

Mourners attend the funeral of 43 farm workers in Zabarmari, about 20km from Maiduguri, Nigeria, on November 29, 2020 after they were killed by Boko Haram fighters in rice fields near the village of Koshobe on November 28, 2020.

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Ўтган йили Боко Ҳарам ўнлаб шоликор фермерлар қўлида ишлайдиган деҳқонларни ўлдирган эди

Нигериянинг бошқарилмайдиган ҳудудлари - чекка ва эътибордан четда қолган ҳудудларда бу гуруҳлар ҳеч қўрқмай қишлоқлар аҳолисини босимда ушлайди.

Кейинги йилларда Ислом Давлати гуруҳига иттифоқчилигини эълон қилган Ғарбий Африка Ислом Давлати гуруҳи куч ва миқёси жиҳатидан Боко Ҳарамдан ўзиб кетди. У ҳозирда ИДнинг минтақадаги энг фаол тармоғи бўлиб турибди.

Ҳар икки гуруҳ ҳукуматнинг ҳарбий амалиётларига қаршилик қилиб келади.

Чўпонлар ва фермерлар ўртасидаги тўқнашувлар

Нигерияда кўп йиллардан бери кўчманчи чўпонлар ва фермерлар ўртасида шавқатсиз тўқнашувлар бўлиб келган.

Ер, сув ва яйловлардан фойдаланиш устидаги тортишувлар иқлим ўзгариши ва Сахрои Кабир кенгайиши сабабли чўпонларнинг жанубга силжиши ортидан янада ёмонлашмоқда. Чекланган ресурслар учун жанжалларда минглаб одамлар ўлмоқда.

Map showing areas affected by clashes between farmers and herders

Мамлакат марказидаги Бенуэ штатида энг қаттол ҳужумлар қайд этилган. Охирги шундай ҳолатда қочқинлар учун ташкил қилинган лагерга қуролланганлар ҳужуми ортидан етти киши ўлди. Айримлар чўпонларни одам ўғирлаб, товон талаб қилишда айблайди.

Mohammed Akdeef, an internally displaced farmer, speaks with people on July 21, 2019 at an informal settlement in Madinatu, Old Maiduguri

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Муҳаммад Акдиф ўзининг яшаш жойини ташлаб қочишга мажбур бўлган аксар фермер деҳқонлардан бири

Зиддият шу қадарга бордики, штат губернаторлари очиқ майдонларда мол боқишни тақиқламоқда.

2019 йилда федерал мулозимлар зиддиятларни тўхтатиш, қорамолларни кўчириб юриш ва маҳсулдорлигини ошириш учун ўн йиллик миллий дастур қабул қилди. Аммо танқидчиларнинг айтишича, сиёсий етакчилик, тажриба ва маблағ етишмаслиги лойиҳанинг амалга оширилишини ортга сурмоқда.

Бандитлик ва одам ўғирлаш

Нигерия жамиятидаги оилалар учун энг қўрқинчли хавф болаларни мактаб синфхоналари ва интернатлардан ўғирлаб кетилишидир.

2020 йил декабридан бери мингдан ортиқ ўқувчи ўғирланган, аксарияти минглаб доллар товон эвазига яқинларига қайтарилган.

Одам ўғриларининг айримлари Нигерияда "бандитлар" дейилади. Бу жиноятчилар қишлоқларга ҳужум қилади, тинч фуқароларни ўғирлайди, уйларга ўт қўяди.

map showing areas worst affected by banditry and kidnapping

Бандитларнинг ҳужумлари минглаб одамларни ўз уйларини ташлаб кетишга, мамлакатларининг бошқа чеккаларидан бошпана излашга мажбур қилади.

Мамлакт шимоли ғарби ана шундай ҳужумлар маркизи бўлиб қолган. Замфара штатининг ўзида 2012 йилдан буён 3000дан ортиқ одам ўлдирилган, ҳужумлар эса ҳамон давом этмоқда. Замфара ва Нигер штатларида одам ўғирликлари - ҳатто уч ёшли болаларгача ўғирланган - ортидан юзлаб мактаблар ёпилди.

Нигериянинг одам ўғирлаш саноати ҳар жиҳатдан гуркирамоқда - аввал хавфсиз бўлган ҳудудларга, армия назоратидан чеккадаги жойларга кириб бормоқда. Улар савдо ва таълимга, мамлакат қишлоқ хўжалигига хавф солмоқда.

Бўлгинчи исёнчилар

"Биафра маҳаллий аҳолиси" номли бўлгинчи гуруҳ Нигериянинг хавфсизлик кучлари билан тўқнашмоқда. Бу гуруҳ мамлакат жануби шарқидаги бир неча штатлар, асосан игбо халқлари яшовчи ҳудудларни алоҳида ажратиб, мустақил Биафра давлатини тузишни истайди.

An Ipob member with raised fist

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Президент Бухарий "Биафра маҳаллий аҳолиси" гуруҳини яксон этишга ваъда берган

Гуруҳни 2014 йилда Ннамди Кану ташкил қилган. У яқинда қамоққа олиниб, террорчилик ва хоинликда айбланмоқда. Унинг қамалиши гуруҳга катта зарба бўлди.

Биафра ғояси янги эмас. 1967 йили маҳаллий етакчилар бирлашиб, мустақил давлат эълон қилган ва бу бир миллион одам ўлимига сабаб бўлган фуқаролар урушига олиб келган.

Ннамди Куну ҳаракати тарафдорлари ҳукумат идоралари, қамоқхоналар ва сиёсатчиларнинг уйларига ҳужум қилишда айбланиб келади.

Президент Бухарий бу гуруҳни йўқ қилишга ваъда берган. У "Бугун ўзини тутолмаётганларга ўзлари тушунадиган тилда жавоб берилади" деб твит ёзди.

Пост жаноб Бухарий интернетда жиддий норозиликларга рўпара бўлгани ортидан "Twitter" томонидан ўчирилди. Шу сабабли "Twitter" Нигерияда ишламай қолди.

Нефт жангарилари

Fighters with the Movement for the Emancipation of the Niger Delta (MEND) head off for an operation against the Nigerian army in Niger Delta on September 17, 2008.

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Яхши қуролланган жангарилар 2000 йиллар бошида қатор нефть иншоотларига ҳужум қилганлар

Нефт ишлаб чиқарувчи жанубдаги хавфсизлик ҳолатидаги муаммолар янги эмас.

Нефт Нигерия экспортининг катта қисмини ташкил қилади. Нигер дельтасидаги жангарилар фойдадан кўпроқ улуш талаб қилиб келади. Улар нефтнинг катта қисми улар назоратидаги ҳудуддан келиши ва унинг ишлаб чиқарилиши сабабли ҳудуддаги табиий муҳит бузилаётгани, маҳаллий аҳоли деҳқончилик ва балиқчилик қилишига ҳалал бераётганини айтишади.

Йиллар давомида жангарилар нефт саноати ишчиларини ўғирлаб, хавфсизлик ходимларига ва нефт инфратузилмасига ҳужум қилиб, ҳукуматга босим ўтказиб келади.

Бу масалани ҳал қилиш учун собиқ президент Умару Муса ЯрАдуа 2019 йили амнистия эълон қилди ва бу Нигер дельтаси жангариларини расман тугатди.

Аммо қуролли культ гуруҳлар ҳамон минтақадаги хавф бўлиб қолмоқда ва саноат расмийлари жангарилар яна бош кўтараётгани билан огоҳлантирмоқда.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek