You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Видео: ГКЧП - Дунё нафасини тўхтатиб қўйган давлат тўнтариши қандай бўлганди?
Бундан роппа роса 30 йил муқаддам Совет иттифоқининг қаттиққўл коммунист етакчилари давлат тўнтариши қилишга уринганди.
Улар Президент Горбачевнинг мамлакатни дунёга очишга қаратилган ислоҳотларига барҳам беришни кўзлашган. Москвадаги оммавий намойишлардан сўнг хунта амалга ошмади.
Ўша куни дунё бир муддат нафасини ичига ютиб юборганди.
Атом бомбасига эга қудратли давлатда тўнтариш бошланганди. Танклар Москва бўйлаб, нақд қизил майдонга ҳайдалди.
Қаттиққўл коммунистлар Совет иттифоқи ҳокимиятини эгаллаб олди. Аммо халқ бунга рози бўлмади.
Норозиларни кўчаларни тўлдирди.
Кейин парламент олдида Президент Борис Елцин "давлат тўнтариши амалга ошмади" деди. 4 ойдан сўнг мамлакат ҳам қулади.
Совет иттифоқи тарихда қолди.
Дмитрий Барабанов парламент олдида баррикада қуришга ёрдамлашганди.
У ва рафиқаси Татяна ҳамон давлат тўнтариши барбод бўлишига муносабатини яхши эслайди.
"Мен инсон ҳақлари ҳимоя қилинадиган, бўлаётган ишларга барча таъсир ўтказа оладиган демократик Россия бўлишига умид боғлагандим. Аммо умидларим пуч эканлигини ҳис қиляпман. Иқтисод ва инсон ҳуқуқлари ёмонлашмоқда. Ҳикояларимга қарасангиз, Совет иттифоқи қайтаяпти", дейди Дмитрий Барабанов.
Ўша вақтда хунтанинг йиқилиши халқ ҳокимияти ғалабаси сифатида қаршиланганди. Аммо демократия Россияда томир отмади. Бунга сабаб бу ерда ҳаёт қийинлашди, кўплаб россияликларнинг кўз олдида демократиянинг ўзи ҳам обрўсизлантирилди. Яна бир сабаби эса Россияни бошқараётганлар учун авторитар бошқарув яна урфга айлангани.
Бу йил ҳукумат давлатга қарши намойишларни кескин бостирди. Ҳукуматни танқид қилганларнинг уйига полиция рейдлар уюштирди.
Хўш, Демократия қаерда қолди? Кўплар учун у узоқ хотираларда қолган.
Ушбу ёдгорлик 1991 йилдаги фитнада ҳалок бўлганлар хотирасига ўрнатилган. Худди россияликлар орасида озодлик қўлга киритилган ушбу тарихга қизиқувчилар оз бўлганидек, ёдгорликни зиёрат қилувчилар ҳам кам.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek