You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Жиноят ва жазо: Онасини ўлдириб, гўштини еган йигит ҳукм қилинди - dunyo yangiliklar
Суд айбланувчининг қотиллик пайтида ҳуши жойида бўлмаганига оид даъвосини рад қилди. У ўз онасини ўлдириб, жасадини бўлаклаб, қолдиқларини ейишда айбланганди.
Қўл урган қотиллиги учун уни 15 йилга ва жасадни нимталагани учун яна 5 ойга қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Испания полицияси Альберто Санчес Гомесни онасининг уйида айримлари полиетилен пакетларда сақланган жасад қолдиқлари топилиши ортидан, 2019 йилда ҳибсга олганди.
Суд, шунингдек, у укасига товон пули сифатида 60 минг евро ёки 73 минг АҚШ доллари миқдорида товон пули тўлашини ҳам буюрган.
Альберто Санчес Гомеснинг суд ҳукми юзасидан шикоят аризаси билан чиқиш-чиқмаслиги ҳозирча маълум эмас.
Суд жараёнида ўша пайтда 26 ёшда бўлган судланувчининг ўз онасини жанжал пайтида бўғиб ўлдиргани аниқланган, бунга ўзи иқрор бўлган.
Унинг устидан суд жараёни шу йилнинг апрель ойида бошланганди.
Альберто Санчес Гомеснинг ҳибсга олинишига онаси дўстининг хавотирлари сабаб бўлган.
Дўсти ташвишда экани боис, 66 ёшли онасининг уйига полиция чақирилган.
Полиция келган пайтда уй бўйлаб сочилиб жасад қолдиқларига тўқнаш келган.
Аёлнинг айрим тана аъзолари полиетилен пакетларда бўлган.
Ўғли эса, судда ҳозир бўларкан, ўз онаси жасадини бўлаклаб, еганини хотирлай олмаслигини айтган.
Россияни ларзага солган опа-сингил Хачатурянлар қотиллиги
Ўшанда ҳибсга олинмасидан аввал унинг руҳий бузилиш ва бангиликдан азоб чеккани айтилган.
Испания оммавий ахборот воситалари эса, бу шахс онасига нисбатан зўравонлиги боис полиция эътиборида бўлгани ҳақида хабар беришган.
Ҳибсга олинган пайтда ўғил суднинг ҳимоя ордерига зид иш тутгани ҳам маълум бўлганди.
Судда 2019 йилнинг февраль ойида Мадрид шарқидаги уйда юз берган мудҳиш воқеа тафсилотлари тингланган.
El Mundo нашри аниқланган пайтда, жасад қолдиқларининг бир қисми пиширилаётган, яна бир қанчаси идишларда сақлаб қўйилган ҳолатда топилгани ҳақида ёзган.
Судланувчининг ўзи эса, онасининг жасади қолдиқларини гоҳида ўзи еб, баъзида итларга берганини ҳам эътироф этганди.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek