Дайжест: Дубайда қўлга олинган яланғоч қизлар кимлар эди? Қонунбузар мигрантлар камайган, «Uzbekistan airways»да нима ўзгариш? Ўзбекистон - O'zbekiston

Дубай

Сурат манбаси, Getty Images

Ўқилиш вақти: 2 дақ

12 нафар қиз Дубайда яланғоч видеога тушгани учун қамалди

  • Мигрантлар сони ҳам, қонунбузарлик ҳам 50 фоизга камайган
  • «Uzbekistan airways»нинг янги юк тартиби

Рамазонда кечиришга умид қилишмоқда

3 апрел куни Дубай полицияси балконда яланғоч тасвирга тушган 12 нафар хорижликни жамоатчилик аҳлоқий тартибини бузганликда айблаб ҳибсга олган. Қизларни йирик миқдорда жарима ва қамоқ жазоси кутмоқда.

Ҳибсга сабаб бўлган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда шанба куни тарқалган. Унда ўндан ортиқ қизлар Дубайнинг Марина курорт туманидаги баланд кўп қаватли биноларидан бири балконида видеога ўзларини яланғоч ҳолда ҳар хил шаклда қўрсатишган.

Ўтказиб юборинг X пост
X контентига рухсат бериш

Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири X пост

Бирлашган Араб Амирлигида бу тарзда видеотасвирга тушган 11 қизлар Украина фуқаролари, бу тасвирлар буюртмаси 1 нафар Россия фуқароси эканлиги аниқланди.

Ҳодисани Россия ва Украина бош консулликлари расман тасдиқлади.

«Қўлга олинганлар консулликдан ёрдам сўраб мурожаат қилишган. Айни пайтда Дубай полициясидан тўлиқ маълумот кутаяпмиз», дейилади бош консуллик хабарномасида.

Маълумотга кўра, ҳибсга олинган қизларга 5000 дирҳам (1390 доллар атрофида) жарима ва 6 ойгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин. Тасвирлар ташкилотчисига эса янада қаттиқроқ жазо - 50 минг дирҳам (тахминан 14 минг доллар) ва бир ярим йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Шу билан бирга Россия бош консуллиги Амирлик хукумати муборак Рамазон ойи бошланиши муносабати билан авф этиши ҳам мумкинлигини таъкидлаган.

Муҳожирлар кам, қонунбузарлик ҳам оз

МФЦ-Россия

Сурат манбаси, МФЦ-Россия

Россияда ноқонуний ишловчи муҳожирлар сони ўтган йилда 40 фоизга қисқарди. Бу ҳақда Россия ИИВ 5 апрел кунги матбуот анжуманида сўз очди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари хабарномасида МДҲ мамлакатларидан Россияга келиб ишловчи мигрантлар сони ҳам камайгани ҳақида сўз юритилади.

«Ўрта ҳисобда одатда Россияда 9 миллиондан 11 миллионгача муҳожирлар бўлса, 2020 йилда уларнинг сони камайиб, тахминан 5,5 миллионни ташкил этган. Бу кўрсатгичнинг катта қисми - МДҲ давлатлари фуқароларидир», - дейилади ИИВ маълумотида.

Шунингдек, мигрантларнинг Россияда бўлиш қоидаларини бузилиши ҳоллари ҳам камайган, яъни 2019 йилга нисбатан 51 фоизга қисқарган.

Тариф пасайтирилди, юк тартиби ҳам ўзгарди

Тошкент

Ўзбекистон аэропортлари асосий йиғим ва тарифларни 27 фоизга пасайтиргани ҳақида «Uzbekistan Airports» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

15 апрелдан компания ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун йиғим ва тарифларни пасайтириш тўғрисида қабул қилинган қарорга кўра, асосий йиғим ва тарифлар ўртача 27 фоизга пасайтирилиб, Ўзбекистон аэропортларига мунтазам йўловчи рейсларини бажарадиган хорижий авиакомпаниялар учун қўлланилади.

«Пасайтирилган йиғим ва тарифлар халқаро авиация маълумотномаларида эълон қилинди. Бу билан ИКAОга аъзо бўлган 190 дан ортиқ мамлакат ва AIPдан фойдаланувчи барча авиакомпаниялар Ўзбекистон аэропортларида қўлланиладиган тарифлар ҳақидаги маълумотларга эга бўлиши учун имконият яратилди», дейилади хабарда.

Бундан аввалроқ, «Uzbekistan airways» 28 мартдан бошлаб юк тартибини PIECE CONCEPT (жойлар сонига кўра) га ўзгартиришини маълум қилганди.

Сўнгги кунларда маҳаллий нашрлар ва ижтимоий тармоқларда бу ҳақда «Uzbekistan airways» олдиндан огоҳлантирмагани, юклар топшириш жараёнида юзага келаётган муаммолар ҳақида ёзишмоқда.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek