Шаҳноз, Саъдия... Телевидениеда ишлаган қизлар ўлдирилмоқда - Afg'oniston, xotin-qizlar Tolibon dunyo yangiliklar

Сурат манбаси, .
Афғонистон жануби Жалолобод шаҳридаги "Инъикос ТВ"нинг тўрт аёл ходимаси сўнгги бир неча ойда қотиллик қурбони бўлдилар.
2020 йил 10 декабрида телерадио компаниянинг телебошловчиси Малала Майванд автомобилда ишга кетаётган вақтида отиб ўлдирилди.
Ҳужумда автомобиль ҳайдовчиси ҳам ўлдирилган.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Шу йил 2 мартида "Инъикос ТВ"да хорижий телесериал дубляжида қатнашаётган уч қизни қуроллилар нишонга олдилар.
Маҳаллий вақт билан соат 16 ларда телестанциядан уйларига бирга қайтаётган Садия Садат ва Шаҳноз Роафийни кўчада қуролли шахс бошларига ўқ отиб ўлдиради.
Айни ўша дақиқаларда Жалолобод шаҳрининг бошқа қисмида Мурсал Воҳидий бошқа бир қуролли шахс отиб ўлдирди.
Ушбу даҳшатли қотилликлар Афғонистон ҳукумати, жамоатчилиги, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан қаттиқ қораланди.
Афғонистонда охирги олти ой ичида 15 журналист ва матбуот ходимлари қасддан қотиллик қурбонлари бўлдилар.
Ҳужумларда Толибон ва ўзини "Исломий Давлат" деб атайдиган ташкилот жангарилари айбланадилар.
Жалолободда "Инъикос ТВ" ходимлари, қасддан қотиллик қурбонлари бўлган қизларнинг яқинлари билан суҳбатлашган Би-би-си мухбири Секундер Керманий айтишича, охирги ойларда Афғонистонда ўлдирилган журналистлар, ҳакамлар ва инсон ҳуқуқлари фаолларининг кўпчилиги хотин-қизлар бўлдилар ва ушбу қотилликлар билан жамиятда қўрқув муҳитини кучайтириш мақсад қилинган.
АҚШ раҳбарияти 2021 йил 1 майигача Афғонистондаги қўшинларини олиб чиқиб кетишни мақсад қилган.
Айни вақтда Афғонистон ҳукумати билан Толибон жангарилари ўртасида сулҳ битимини имзолаш борасида мураккаб музокара жараёнлари кетмоқда.
Толибон ҳаракати аёлларнинг ҳуқуқларини чеклаш сиёсати билан дунёга танилган, агар улар Афғонистон ҳукумати билан тинчлик битимини имзолаб ҳукумат бошқаруви иштирокида қатнашадиган бўлсалар, мамлакатдаги хотин-қизларнинг эркинлиги вазияти янада хароблашмайдими, деган хавотирлар ўртага чиққан.
- Афғонистон: қизлар куйлашига тақиқ устидан текшириш ўтказилади
- Афғонистонда оналарни ким ўлдирмоқда?
- Мирзиёев хавотирланишига қанчалик асос бор? Толибон ва хавфсизлик
- Толибон нишонидаги юлдуз: У энди Ўзбекистонда ҳам концерт бермоқчи
- Онам ўласан, десалар ҳам, қайтмадим
- 'Афғонистон - аёллар учун энг хавфли мамлакат'
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek















