Грузияда нималар бўлмоқда: намойишлар ва ҳибслар - video, Gruziya, dunyo, yangiliklar

Грузияда

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Ўнлаб мухолифат тарафдорлари ҳам ҳибсга олинган
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Грузияда нималар бўлмоқда: мухолифат раҳбари ҳибсга олинган, янги Бош вазир ва намойишлар.

Олдинроқ Грузия полицияси мамлакатдаги асосий мухолифат раҳбари Ника Мелиани партияси қароргоҳига қилинган ишғол ортидан ҳибсга олганди.

Мухолифатдаги "Ягона Миллий ҳаракат" партияси раҳбари Ника Мелиа бир ҳафта мобайнида фирқанинг Тбилиси шаҳридаги бош идораси ичига қамалиб олади.

Партия аъзолари ва мухолифатни дастаклайдиган инсонлар қароргоҳ ичкариси ва атрофини ўрайдилар.

23 февраль тонгидаги полиция рейдида партия тарафдорларига қарши кўздан ёш сиздирадиган газ қўлланади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Ника Мелиага 2019 йилдаги аксилҳукумат намойишларида зўравонликка гижгижлаш бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Айблов эски бўлса-да, жиноят ишини адо этишга киришиш Грузияда сиёсий инқироз кучайган вақтга тўғри келди.

Норозилик чиқишлари ўтган йилнинг октябридаги парламент сайловларидан буён тинмаяпти.

Мухолифат қудратдаги "Грузия орзуси" партиясини овозларни сохталаштириш ва сайловчиларни қўрқитишда айблаб келади.

Ўтган ҳафта Бош вазир Георгий Гаҳария Ника Мелиага нисбатан ҳибс қарори муносабати билан ўз истеъфосини эълон қилди, бу нарса Грузиядаги сиёсий вазиятни беқарорлаштириши муминлигини айтди.

Унинг ўрнига 22 февраль куни парламент Ираклий Гарибашвилини бош вазир этиб маъқуллади.

Гарибашвили Ника Мелиани ҳибс этишга ваъда берди, "у адолатдан қочиб қутулолмайди", деди.

Жиноят иши нимага асосланган?

2019 йили июнь ойидаги кўча намойишларида "Ягона Миллий ҳаракат" партияси раҳбари Ника Мелиа зўравонликларни келтириб чиқаришда айбланмоқда, ўтган ҳафта суд ушбу иш бўйича жарима тўлаш қарорини бекор қилиб, ҳибсга олиш ҳукмини чиқарди.

Ника Мелиа ўзига илгари сурилган айбловларни рад этади, бу мамлакатда "кетаётган мухолифатга қарши репрессиянинг бир қисми" дейди.

Грузия қонунчилиги бўйича унга тўққиз йиллик қамоқ ҳукми чиқарилиши мумкин.

Грузияда

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Полиция бино томидан ичкарига киришнинг уддасидан чиққан

Партия қароргоҳи ичкарисида олинган видео кадрларда Ника Мелиа тарафдорлари билан бир хонага қамалиб олгани, бино ташқарисида эса партия фаоллари юзлаб сондаги полициячилар билан тўқнашгани акс этган.

Камида 20 киши ҳибсга олинган, сўнг улар қўйиб юборилганлар.

Полиция рейдини Грузиядаги АҚШ ва Буюк Британия элчиликлари қораладилар.

Ўтказиб юборинг X пост
X контентига рухсат бериш

Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири X пост

Presentational white space

Мухолиф партиялар оммавий норозилик намойишларига чақирганлар, улар Ника Мелиа озод этилиши ва мамлакатда янги парламент сайлови ўтказилишини талаб қилмоқдалар.

Сўнгги ҳодисалар мухолифатдаги депутатлар ўтган йил октябридаги баҳсли сайлов натижалари боис парламентни бойкот қилаётган вақтга тўғри келган.

"Ягона Миллий ҳаракат" 2001 йили Михаил Саакашвили томонидан тузилган.

Президент Саакашвилининг 2004 йилдан 2013 йилгача бўлган бошқаруви вақти қудратдаги партия бўлган.

2012 йилдаги сайловда ютқазгани туфайли "Ягона Миллий ҳаракат" мухолиф партияга айланди, Михаил Саакашвили Грузияни тарк этишга мажбур бўлди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek