|
Гуржистон: Ҳаёт ҳар ерда ҳаёт | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Автобуслардан кўра мўъжаз бу автолар чаққонлиги туфайли кунига 450га яқин йўловчи ташиши ҳисоблаб чиқилган. Миллион кишилик шаҳарда атиги 2 йўналишда метро ишлаши ҳисобга олинса, бу таксилар дастёрлиги муносиб баҳоланади. Аммо, энди Тбилиси маъмурлари шаҳар қиёфасини, жумладан, транспортларни ҳам замонавийлаштириш йўлини тутишмоқчи. Гуржи маршруткалари ва хайдовчилар феномени эса, бу ишни анча мураккаблаштириши тайин. «Илтимос, светофор олдида тўхтатинг, тушиб қоламан. Мана, йўл Тбилисилик йўловчилар маршрут таксилари учун кўникилган бу жумлаларни ҳар куни бир неча бор такрорлашади. Аниқроғи, кунига камида икки бор—ишга йўл олишда ва қайтишда . Чунки маълум бўлишича, уларнинг аксари метро, автобус, троллейбус ва таксилардан кўра айнан маршруткаларни афзал кўришади. Мен билан суҳбатда бўлганлар аёллардан бири уларнинг тез, қулай ва арзонлигини, доимо шу хизматдан фойдаланишини айтади. "Оврўпоча шаҳар керакми...?" Кўплаб шаҳарликлар дастлабки хусусий маршруткалар кўчаларни кеза бошлаган пайтларни яхши эслашади. Бу автоларнинг кўпи Болтиқбўйидан келтирилган РАФлар бўлиб, шаҳарликлар учун бу халос йўли бўлиб кўринган. Гуржистон учун оғир ўша 1993 йилда ёқилги ва электрэнергия тақчиллиги туфайли шахсий автолар тугул автобус ва троллейбуслар деярли қатнамай қўйганди. «Маршруткалар пайдо бўлган вақтларни мен ҳам яхши эслайман,-дейди Гаянэ Акунц.-Метро қарийб ишламас, шахсий машина эгалари хам соатлаб бензинга навбатда туришарди…» Шундай бир вазиятда «рафик»лар тез орада кўпларнинг эътирофини олди. Ярим гуржи лариси эвазига шаҳарнинг истаган бурчагига—устига- устак, ўша пайтда Ўшандан буён қарийб ўн икки йил ўтаркан, энди шаҳар маъмурлари асосий йўналишлар қисқартирилиши тўғрисида айтишади. Пойтахт мэри Зураб Чиаберишвилига кўра, тбилисиликлар чўнтакларига мадад бўлиб «Айни пайтда шаҳарда расман уч мингдан зиёд йўналишдаги таксилар бор, ҳисобга олинмаганлари эса, яна мингтага қадар бўлиши мумкин,”- деб айтган Зураб Чиаберишвили. Унга кўра, таксилар учдан бирига қисқартириладиган/ “Шаҳар кўчаларида эса, бежирим украин ва холланд автобуслари юради,”-дейди у. Расмийларнинг бу қарори йўналиш тижорати иштирокчиларининг уч хил тоифасига оғриқли зарба бўлиб тушади. Булар—шаҳар мэрияси билан шартнома тузган йўналиш соҳиблари, авто эгалари ҳамда ҳайдовчилар. Одатда, бир-биридан фарқли бу одамларнинг дастлабки икки тоифаси панада қолиш истагида матбуот билан мулоқотга киришишни истамайди. Тбилисининг машҳур йўналишларидан бирининг сўнгги бекатида мен суҳбатлашган ҳайдовчиларнинг эса фиғони фалакда.
«Маъмурият тасарруфидаги шаҳар транспорти, умуман, даромад келтирмайди.Давлатдан на ёнилқи, на маблағ сўрамасак, таъмирлаб бер, деб кўз ёш қилмасак, аксинча, лицензия, Нугзар исмли йигитга кўра, унинг йўналиши бўйича қатнайдиган ҳайдовчиларнинг 90 фоизи абхазиялик қочқинлар. “Ўзим хам қочқинман, ижарада тураман, амал-тақал оиламни боқяпман. Мендан шу имконни ҳам тортиб олишмоқчи,”-дейди Нугзар исмли йигит. Уларнинг йўналишларини барибир ёпиб қўйишса, ҳайдовчилар қандай йўл тутишади, деган саволимга улар ҳаммаси кўчага чиқиб, машиналари билан асосий йўлларни тўсиб «Бизнинг орамизда кўплар олий маълумотли. Ҳатто фан номзодлари ҳам бор. Шундай экан, ҳукумат шаҳарни оврўпалаштирмоқчи бўлса ҳам, ўзимизни ҳақорат қилишларига қўймаймиз! Оврўпамиш, унгача ҳали кўп қовун пишиғи бор!”-дейишади бошқалар. Пойтахтни Оврўпа шаҳарларига тенглаштиришни хаёл қилаётган ҳукумат эса, хайдовчиларга бошқа иш топиб бера олганича йўк. Эҳтимол, улар ҳам савдо чекловларидан сўнг кўчада қолган тожирлар куйига тушишар. Яна бир хатарки, ўзгаришлардан норози бўлган йўловчилар ҳам уларнинг сафига қўшилиши мумкин. Кунларнинг бирида ёнимдаги телефон ва иккита кўзойнакни йўналишдаги абжир чўнтаккесарлардан бири ўғирлаб кетди. Демак, мен Тбилиси маршруткасини мадҳ этишдан умуман йироқман. Аммо эътирофим шуки, маршруткалардан воз кечиш қароридан мамнун бўлганларни умуман учратмадим. |
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||