You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Россия: Путин мухолифи оғир аҳволда. Навальний заҳарланганми? - Putin, Rossiya
Россия: Путин мухолифи оғир аҳволда. Навальний "заҳарланган"ми? - Матбуот котибига кўра, у заҳарланиш аломатлари билан ҳозир жонлантириш бўлимида. Докторлар ҳалича ташхис қўйишмаган. Намуналарни ўрганишмоқда.
Кира Ярмишнинг тахмин қилишича, Алексей Навальний " қасддан заҳарланган" бўлиши мумкин.
Мавжуд ҳолат сабаб, мухолифат фаоли тушган самолёт фавқулодда Омскка қўнишга мажбур бўлган.
Навальний бугун тонгда Томскдан Москвага қайтаётган бўлган.
"Парвоз чоғида аҳволи ёмонлашган".
Унинг матбуот котиби бу ҳақда твит қилган.
Матбуот котибининг даъво қилишича, Алексей Навальний чойдан заҳарланган бўлиши мумкин.
Унинг сўзларидан маълум бўлишича, мухолифат фаоли самолётга чиқишдан аввал аэропортда чой ичган.
Омск Соғлиқни сақлаш бошқармаси бортида Навальний бўлган самолёт фавқулодда қўнишга мажбур бўлганини тасдиқлаган.
Бошқармага кўра, бунинг ортидан, Навальний "Тез ёрдам" машинасида шаҳар касалхонасига етказилган. Жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Навальний матбуот котибининг ёзишича, унинг аҳволи оғир.
"Омск онлайн" порталининг хабар қилишича, мухолифат фаоли ҳушига келган.
Аммо жуда қийинчилик билан гапиради ва ҳаракатланади.
Ярмиш эса, Би-би-сига "шу сониялар"да унинг ҳушсиз ётганини айтган.
Агар, матбуот котибининг твитига таянилса, Навальний сунъий нафар бериш аппаратига уланган.
"Талаблари билан касалхонага полиция чақирилган, вазиятга ойдинлик киритишга киришган".
"Омск онлайн" ҳам касалхона ичкариси ва ташқарисида полиция ходимларининг борлигини тасдиқлаган.
"Коррупцияга қарши фонд" юристи Вячеслав Гимадининг твит қилишича, ариза билан чиқишмоқчи.
Россия Жиноят Кодексининг 277-моддаси ("давлат ёки жамоат арбобининг ҳаётига қасд қилиш") бўйича тергов ўтказилишини талаб қилишмоқчи.
"Откритие медиа"нинг масъулларга таянил хабар беришича, аэропортда қайд этилгани учун ҳодисани транспорт полицияси ўрганади.
Хабарларга кўра, Навальний Томскка сайловлардан олдин борган.
13 сентябрда Россияда ягона овоз беришлар куни режаланган.
Унда Навальний маҳаллий штаби икки ходими ҳам шаҳар думасига сайловларда беллашади.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek