Коронавирус: онамни менинг ўзим ўлдирдим Koronavirus

Ироқлик шифохона ходимлари
Ўқилиш вақти: 1 дақ

Ироқ пойтахти Бағдоддаги шифохона ходими "онамни мен ўз қўлим билан ўлдирдим", дейди.

"Онам тоза уйда ўтирган эди. Уйга вирусни мен олиб келдим. Ҳаммаси шифохонадаги ишимни деб бўлди", дейди у.

У энди бир умр онасининг ўлимида ўзини айблаб яшайди.

"Мен вирусни онамга, отамга, ака-ука ва опа-сингилларимга юқтирдим", дейди бу бағдодлик.

Дунёнинг кўплаб мамлакатлари бўлгани каби Ироқ шифохоналари ҳам Covid-19 беморларига тўлган, янги қабристонлар кенгаймоқда.

Фақат Ироқ тиббиёт тизими 17 йиллик урушлардан кейин издан чиққан.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Пойтахт Бағдод ташқарисидаги саҳрода коронавирусдан вафот этган инсонлар учун янги қабристон ташкил этилди.

Атиги бир неча ойнинг ичида янги қабристонга 3000 дан ортиқ мусулмон дафн этилди.

Гўрковлик вазифасини Ироқ Халқ сафарбарлик қўшинлари ҳарбийлари ўз зиммаларига олган.

Яқин-яқингача ҳам ИШИД(ўзини "Исломий Давлат" деб атаган жангарилар)га қарши қурол билан урушган ҳарбийлар ўз ихтиёрлари билан гўрковлик қилмоқдалар.

"Қуролни ниқоб ва дезинфекцияга алмаштирдик. Коронавирус кўзга кўринмас душман", дейишади ҳарбийлар.

Коронавирус янгиликлари

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek