Коронавирус юққанини оёқ бармоғига қараб билиш мумкинми?

Сурат манбаси, Covid-piel study
Коронавирус юқтирган беморларнинг оёқ бармоқларида тошма тошиши мумкин.
Испаниядаги кичик тадқиқотда худди шу каби беш хил тошма аниқланди.
Тошма, асосан, ёшларда кузатилади ва бир неча кун давом этади.
Умуман, бирон вирус юққанда тошма тошиши янгилик эмас.
Дейлик, болалари сувчечак бўлганда тошма тошишини кўпчилик билади.
ВИЧ юққан айрим беморларда ҳам бир неча кундан кейин тошма кузатилиши мумкин.
Аммо шифокорлар Covid-19 бўлган одамларда бир неча хил тошма тошаётганидан ҳайратдалар.
Ҳозирча коронавируснинг қайси симптомлари маълум? Видео:
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Ҳали симптомлар сирасида йўқ
Тошма коронавирус аломатлари рўйхатига ҳали киритилгани йўқ.
Аммо коронавируснинг бошқа бирон белгиси кузатилмаса ҳам, оёқ бармоқларида тошма тошган ҳолатлар бор.
Бош тадқиқотчи Доктор Гарсиа-Довалга кўра, коронавирус тошмаси кичик, усти ясси, сал бўртиқ ва қизил тусда бўлади.
Тошма кўпинча, торсода, яъни танамизнинг бўйин ва жинсий аъзолар ўртасидаги асосий қисмида кузатилади.
"Одатда тошма нафас йўлларимиздаги аломатлардан кейин пайдо бўлади ва шу учун унга қараб, ташхис қўйиш яхши эмас" - дейди доктор Гарсиа-Довал.

Сурат манбаси, Covid-piel study
Тадқиқотда ўрганилган ҳамма одам аллақачон касалхонага тушган ва нафас йўллари аломатлари юзага чиққан беморлардир.
Испаниядаги барча тери-таносил шифокорларидан ўзлари текширган коронавирус беморларда тошма кузатилганми, йўқми, деган масалага ойдинлик киритиш сўралган.
Беш хил тошма
- Носимметрик доғлар. Улар совуқ уриши оқибатига ўхшайди ва оёқ-қўлда пайдо бўлади. Баъзан қичишади. Кўпинча, коронавирус енгил ўтган ёш беморларда кузатилган. Касалликнинг кечки палласида тошган ва 12 кун давом этган.
- Кичик пуфакчасимон тошмалар. Жуда қичишган. Танада ва оёқ-қўлда ҳам кузатилган. Ўрта яшар беморларда пайдо бўлган ва 10 кун давом этган. Бошқа касаллик симптомларидан олдин тошган. 9% ҳолатда пайдо бўлган.
- Пушти ва оқ тошмалар. Қичитқи ўт тошмасига ўхшайди. Кўпинча танада, баъзан бармоқларда ҳам пайдо бўлади. 19% ҳолатда кузатилган.
- Кичик, ясси ва бўртиқ пуфакчалар. Анча кўп: 47% ёки ҳар иккитадан битта ҳолатда кузатилган. Бу тошмалар бир ҳафтача давом этган ва бошқа симптомлар билан бирга пайдо бўлган. Одатда, айни тошма чиққан беморларда касаллик оғир кечган.
- Терида кўк-қизғиш тўрсимон ливедо ёки некроз аломатлари кузатилган. Бу кам пайдо бўлган тошма. Аксар кексалардан иборат 6% беморда тошган ва касаллик оғир кечган.
Аммо шифокорлар бир фикрда қатъийлар:
Ушбу белгилар ўз-ўзингизга ташхис қўйишингиз учун асос бўлмайди.
Балки вирусни тушуниш учун муҳим.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek












