АҚШ коронавирусни даволашда ремдесивирни маъқуллади Koronavirus

Сурат манбаси, Reuters
АҚШ Озиқ-овқат ва медикаментлар сифатини назорат қилиш идораси Эболага қарши ишлаб чиқилган антивирус медикамент - ремдесивирни коронавирусга қарши қўллашга расман рухсат берди.
Фавқулодда маъқуллов Covid-19нинг ўта оғир ҳолатида шифохонага ётқизилган беморларга ремдесивирни ишлатиш мумкинлигини англатади.
Клиник синовларда антивирус аҳволи жиддий беморларнинг соғайиш муддати қисқаргани кузатилди.
Шунга қарамасдан, ремдесивир коронавирусдан тирик қолиш кўрсаткичини салмоқли даражада яхшиламаган.
Экспертлар аслида Эболани даволаш учун ишлаб чиқилган ва қароргоҳи Калифорнияда жойлашган Gilead фармацевтика ширкатининг маҳсулоти бўлган антивирус медикамент коронавирусга қарши "мўъжизакор ўқ" деб қаралмаслиги керак деб огоҳлантиришади.
Ремдевисир вирус геномининг ичига киради ва вируснинг ўзини-ўзи сони кўпайтириши қобилиятини қисқартиради.
Оқ Уйда Президент Трамп Gilead раҳбари Дэниэл O'Дэй билан учрашган.
Учрашув чоғи O'Дэй расмий маъқуллов илк муҳим қадам бўлди деб айтган ва компания ремдесивирнинг 1,5 миллион дозасини хайрия қилишини билдирган.
Учрашувда қатнашган АҚШ Озиқ-овқат ва медикаментлар сифатини назорат қилиш идораси комиссионери Стефен Хан шундай деган: "Бу Covid-19га қарши илк маъқулланган терапия. Шундай экан, биз унинг иштирокчиси эканлигимиз билан фахрланамиз".

- Коронавирус давоси топилдими? Ремдесивир самараси кўринди
- Коронавирус: Covid-19 ни даволашда қайси дорига умид бор?
- Коронавирус вакцинаси: Оксфорд университети олимлари бу ҳафта синовни бошлайди
- Коронавирус бизга юққач, танамиз ичида нима қилади?
- Коронавирус ҳақида нималарни билмаймиз?
- Коронавирус кимларда ва нега яна қайталайди?
- Коронавирус соғлом ёшларни қачон ва нега ўлдирмоқда?
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek















