Коронавирус: Доктор Толиб Хон қўлбола вентилятори инсон ҳаётини асраб қолишига ишонади Koronavirus

Доктор Толиб Хон кислород бўлувчи сплиттери билан
Сурат тагсўзи, Доктор Толиб Хон кислород бўлувчи сплиттери билан
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Ҳиндистон назоратидаги Кашмирда Covid-19 вирусини юқтирган ва интенсив терапия талаб қилинадиган тўрт беморга битта ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратини улаш имконияти пайдо бўлди.

Коронавирус бутун дунёда оддий тилда вентилятор деб аталаётган ўпкани сунъий нафас олдириш аппаратининг аҳамияти қанчалар катталигини кўрсатди: Covid-19 вирусини юқтирган инсон ҳаётини сунъий ўпка вентиляцияси билан асраб қолиш мумкин.

Бутун дунёда сунъий ўпка вентиляцияси аппаратига бўлган эҳтиёж ортди, сиёсатчилар автомобилчилар, бошқа саноат соҳаси мутахассисларидан сунъий ўпка вентиляторини ишлаб чиқаришни илтимос қилдилар.

Сунъий ўпка вентиляцияси аппарати

Сунъий нафас аппаратлари етишмовчилиги юзага келди, бунинг оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳаётини асраб қолишнинг имкони бўлмади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Ҳиндистон назоратидаги Кашмир штатида ҳам ўпкани кислород билан таъминлайдиган аппаратларнинг сони 100 тага ҳам етмаслиги маълум бўлди.

Штат маркази Шринагар шаҳридаги Шери-Кашмир Медицина фанлари институти шифокорлари бир сунъий нафас аппаратини тўрт беморга улайдиган бўлгич(splitter)ни фойдаланишга тайёр қилдилар.

Доктор Толиб Хон бу сплиттерлар мукаммал бўлмаса ҳам инсон ҳаётини асраб қолишига ишонишларини айтади.

Чунки сунъий нафас аппаратини бир беморга улаганда, бемор ўпкасининг сиғимига қараб кислород оқими ўзгартирилади.

Сплиттер сунъий ўпкаларда синаб кўрилди
Сурат тагсўзи, Сплиттер сунъий ўпкаларда синаб кўрилди

Бир аппарат тўрт беморга уланганида эса кислород оқимини баланд-паст қилишнинг имкони йўқ.

"Бир неча мисол бор эди, биз Италия мисолига қарадик. Улар инқироз пайти қандай йўл тутишган, деб. Италияда вентилятор параметрларини ўзгартириб тўрт беморга улашипти", деди доктор Толиб Хон Би-би-си билан суҳбатда.

Доктор Толиб Хон раҳбарлигидаги Шери-Кашмир Медицина институти шифокорлари, Ҳиндистоннинг бошқа ҳудудларидаги мутахассислар Сингапурда фаолият юритадиган Панкаж Гупта дизайнини танлайдилар.

Бир вентилятор кислород оқимини бир неча йўналишга бўладиган бир неча дизайнлар вариантлари ҳам кўриб чиқилади.

Шринагар Университетидаги 3D принтерда сплиттер ясалди ва сунъий ўпкаларда синаб кўрилди.

Доктор Толиб Хон қўлбола сплиттерлардан фойдаланиш ғоясига фақат энг сўнгги чора сифатида қаралаётганини ҳам урғулади.

"Умид қиламизки, бизда фалокат бўлмайди. Бўлган тақдирда биз сплиттерларни ишлатишга тайёрмиз", дейди доктор Толиб Хон.

Коронавирус янгиликлари

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek