Коронавирус юқтирганлар сони дунё бўйлаб 1 миллиондан ошди, вакцина синовдан ўтмоқда ва Ўзбекистон - Марказий Осиё янгиликлари O'zbekiston

Янгиликлар
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони кутилганидай бир неча кун ичида эмас, балки бир неча соатлардан 1 миллиондан ошди.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти аввалроқ 1 миллионга етиш учун бир неча кун керак бўлади деган тахминни айтганди.

Айни пайтда ташкилот юз ниқобларига доир тавсияларини қайта кўриб чиқмоқда.

Ташкилот юз ниқоблари вирусга қарши иш бермаслигини айтиб келаётганди.

Афтидан, ҳозир ниқоблар бўйича қарашлар ўзгармоқда.

Батафсилроқ бу ерда ўқинг:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Марказий Осиё ва Ўзбекистон

Янгиликлар

Сурат манбаси, official

Бугунга келиб минтақадаги коронавирус ҳоллари қарийб етти юздан ошган.

Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон коронавирус кириб борган уч минтақа давлати бўлади.

Энг кўп ҳолат ҳануз Қозоғистон ҳисобига тўғри келади.

2 апрелга келиб, Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони расман 400 кишидан ортган. Рақамлар 402 тага чиққан.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 205 нафар эканлиги айтилмоқда.

Қозоғистонда коронавирус илк бор 13 март куни аниқланган. Бу ўшанда Марказий Осиёдаги биринчи ҳолат бўлган.

Шу пайтгача 26 бемор соғайган. 3 нафари вафот этган. Минтақадаги коронавирусдан энг кўп ўлим ҳолати ҳам ҳозирча Қозоғистон ҳисобига тўғри келиб турибди.

Қозоғистонда фавқулодда вазият амалда. Карантин чоралари кучайтирилган.

Энг кўп коронавирус ҳоллари қайд этилган икки йирик шаҳри - пойтахт Нур-Султон ва Олма ота 19 мартдан бошлаб ёпилган. Дастлабки ўлим ҳолатлари ортидан, ҳар икки шаҳарда тартиб янада кучайтирилган.

Тожикистон ва Туркманистондан коронавирусга доир хабарлар йўқ.

Вакцина?

CSIRO

Сурат манбаси, CSIRO

Австралия олимлари коронавирусга қарши илк вакцинани синовдан ўтказишмоқда.

Вакциналар Оксфорд университети ва АҚШнинг Inovio Pharmaceutical ширкати томонидан тайёрланган.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти вакцинани ҳайвонларда синаб кўришга рухсат берган.

Коронавирус янгиликлари

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek