You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Коронавирус фотосуратларда: дунё бўйлаб дала госпиталлари қурилмоқда Koronavirus
Коронавируснинг глобал беморлари сони 30 март куни 737 ярим мингдан ортди, ҳалокатли вирус 35000 дан ортиқ инсоннинг ёстиғини қуритди.
Коронавирус мамлакатларнинг тиббиёт тизимига мислсиз босим ўтказмоқда, ҳукуматлар минглаб беморларни қабул қилоладиган дала госпиталларини қуришга киришган.
Қурилиш ишлари ва тиббиёт ходимлари ҳамда мижозларни қўллаб-қувватлашга қуролли кучлар ва ҳатто вақтинча ишсиз бўлиб турган авиа компанияларнинг ходимлари жалб этилмоқдалар.
Конференция саройлари, стадионлар ва кўргазма заллари муваққат шифохоналарга айлантирилмоқда.
Лондонда ExCel кўргазма маркази 4000 мижозни қабул қилоладиган касалхонага айлантирилди.
Нью-Йорк АҚШдаги коронавирус эпицентрига айланди, мамлакат эса юқтирганлик ҳолати тасдиқлангани рақамлари бўйича дунёнинг биринчи мамлакатига чиқиб олди.
Нью-Йоркнинг Марказий Паркидадала госпитали, бош шифохонанинг ёнида эса муваққат ўликхона қуришга киришилди.
Европанинг коронавируснинг энг кучли зарбасига дуч келган мамлакати - Италиядаги шифокорлар ўзларининг дала госпиталидаги иш шароитлари "уруш замони" шароитига қиёслашади.
Ломбардиянинг Кремасида армия чодирли дала госпитали бунёд этди, Кубадан учиб келган 52 доктор маҳаллий шифокорларга ёрдам кўрсатаяпти.
Эрон илк ўлим ҳолатлари кўпайган мамлакатлардан бири бўлди, 30 март кунигача 2757 эронлик ҳаётдан кўз юмди.
Ҳарбийлар пойтахт Теҳронда ташкил қилган шифохона 2000 беморга мўлжалланган.
Бразилияда 4300 дан ортиқ ҳолат аниқланди, қарийб 140 инсон вафот этди. Футбол бўйича Жаҳон чемпионати тадбирларида фойдаланилган биноларни тиббиёт тизими ихтиёрига беришга қарор қилинди.
Пакаембу стадиони ҳам дала госпиталига айлантирилди, бу стадионда Поль Маккартни, Роллинг Стоунз гуруҳи сингари машҳурлар концерт беришган.
Ғазо бўлгасининг Рафаҳида дала госпиталини қуриш март ойининг ўртасида бошланди.
БМТ Фаластин ҳудудларидаги қашшоқлик ва издан чиққан тиббиёт тизими коронавирус тез тарқаши ва кўп талофатларга етаклаши мумкинлигидан хавотирини билдирган.
Испанияда ҳалокатли вирус бир кунда 700-800 инсоннинг ёстиғини қуритаяпти, шу кунгача ўлим ҳолатларининг сони 7340 тага етди.
Мадрид энг кўп коронавирус тарқалган шаҳар. Айрим мижозларни шифокорлар кўргазма марказида даволашяпти.
АҚШ Флоридасида 250 беморга мўлжалланган шифохонани қуриш бошланди.
Яна бир шифохона Форт Лаудердэйл аэропортида барпо этилади.
АҚШнинг "Комфорт" ҳарбий шифохона-кемаси 28 март куни Норфолк ҳарбий денгиз базасидан Нью-Йоркка қараб сузишни бошлаган, душанба куни етиб бориши кутилмоқда.
Госпитал кема 1000 бемор ўрнига эга.
Ўзбекистонда ҳам ўнга яқин муваққат шифохона ва карантин маркази барпо этишга киришилди.
Шифо масканларини беш кунда қуриб битказиш мўлжаллангани хабар қилинди.
.