Ўзбекистон, дунё: Нега айрим давлатлар ИШИД болаларини қайтаришмаяпти? O'zbekiston, dunyo

BBC
Ўқилиш вақти: 2 дақ

"Исломий Давлат"ни тор-мор этиш учун йиллар давомида жанг олиб бориш ва халқаро куч зарур бўлди. Ҳозир гуруҳ тузган халифалик ва унинг босқинчи етакчиси йўқ, аммо энди нима бўлади? Исломий Давлат ўзгача террорчи гуруҳ эди - унинг жангарилари ёлғиз ҳаракат қилмас, балки ўз оилаларини ҳам ИШИД хизматига олиб келар эди. Бу оила аъзоларининг катта қисми омон қолди ва бир гуруҳ давлатларгина ҳамон Сурияда қолаётган 70 минг ИШИД тарафдорини нима қилиш мумкинлиги йўлини топа олди, холос. Бу инсонлар орасида 10 минг нафар бола ҳам бор. Би-би-сининг Яқин Шарқ бўйича мухбиримиз Квентин Соммервил ва тасвирчи Даррен Конвай Халифаликдан қолган асоратларни ўрганишга ошиқди.

Исломий Давлатнинг ҳибс жамлоқлари шунчаки Сурияга тушган иснод эмас, балки дунё виждонидаги қора доғдир.

Эзгулик ва ёвузлик мужассам ушбу саҳрода улар ҳам гуноҳкор, ҳам бегуноҳ. Жуда кам давлатгина ИШИДдан қолган бу инсонларни элакдан ўтказиб, ортга олиб кетишга рўйхушлик берган, холос.

Нада Федулла отасининг гуноҳлари учун жазо олмоқда. Бувиси билан биргаликда отаси оилани 2015 йилда бу ерга олиб келган.

Квентин Соммервил: Сизларни бу ерга олиб келиш, сени мактабдан чиқариб олиш, шифокор бўлишингга тўсқинлик қилишга фақат бир шахс жавобгар…

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Нада Ареф Федулла: Ҳа.

Квентин Соммервил: Бу сизнинг отангиз, шундайми?

Нада Ареф Федулла: Ҳа.

Квентин Соммервил: Отангизни кечира оласизми?

Нада Ареф Федулла: Ҳа. Чунки у ҳам бир банда, биласизми? Ҳар бир банда хато қилиши мумкин, лекин у қилмишлари учун аллақачон мендан кечирим сўраб бўлган. У мендан узр сўради ва ҳаммасини яхшилашга уринди, аммо энди қамоқда бўлганидан қўлидан ҳеч нарса келмайди.

Ҳозир қамоқхонада бўлган Наданинг отаси чуқур афсус-надоматда эканини айтади.

Квентин Соммервил: ИШИД тарқатган видеоларни кўрган бўлсангиз керак? Бу видеоларда шунчаки жаннат ва мусулмон ҳаётини ўтказиши учун ажойиб жой тасвирланмаган эди, балки уларда бошни танадан жудо қилишлар, қотилликлар, қуллик, даҳшатли ваҳшийликни кўриш мумкин эди. Индонезияни ташлаб чиққанингизда келаётганингиз оддий мамлакат эмаслигидан хабардор бўлган бўлсангиз керак.

Ареф Федулла / Надаъс Фатҳер: Ҳа. Биз буни биламиз, лекин ҳамма хатога қўл урди, шундаймасми? Балки сиз ҳам ҳаётингизда хатога қўл ургандирсиз ва ҳамма ҳаётида хатога қўл урган. Бу менинг ҳаётимдаги энг улкан хато бўлди.

Сурия ҳеч қачон хатарли шахсларни қамоқда сақлаш учун хавфсиз ер бўлмаган.

Тиш-тирноғи билан ИШИДни дастаклаган бу шахслар орасида қамоқхона кийими катталик қилган болалар ҳам тўпланиб турибди.

80 мамлакатдан келган ўн минг бола шу ерга йиғилган. Улар ота-оналари алдовига учраган ва ҳукуматлари улар ҳақида қайғурмайдиган кўринади.

Улар, том маънода, инсоният томонидан унутилган етимлардир.

Бу болалар бегуноҳ, шунга қарамай, уларни Индонезияга қайтариш режаси йўқ.

Улар Суриядан то дунёнинг ярмига қадар бўй чўзган қийин танловга айланмиш кўплаб оилалардан биридир.

Наданинг уйига, Жакартага қайтишига рухсат берилиши керакми? Ўхшаш саволлар дунё бўйлаб ҳукуматлар томонидан берилмоқда, кимларнинг ортга қайтишига изн берилиши лозим? Улар бу масалани ҳушёрлик ва эҳтиёткорлик билан кўриб чиқмоқда.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek