Ўзбекистон ва дунё: Ҳамма заҳарга даво топиш учун ўзимни 200та илонга чақтирдим

Сурат манбаси, Getty Images
- Author, Сваминатан Натаражан
- Role, BBC Жаҳон Хизмати
Ҳар беш дақиқада дунёда кимдир илон заҳридан ўлади ёки мажруҳ бўлиб қолади.
Аммо баъзи одамлар илон заҳрига қарши эмдори топиш учун ўз жонини хавф остига қўяди.
Тим Фриди улардан бири. Америкалик бу одам ўзини турфа хил илонларга чақтириб, ҳамма илон заҳрига қарши иш берувчи зидди заҳар топишга интилган.
Кучли оғриқ

Сурат манбаси, Getty Images
Заҳри энг кучли илон - қора мамбага ўзини чақтирган бир видеосида эса қўлидан қон оқиб турса ҳам, камерага қараб гапираверади.
"Қора мамба чаққанда худди сизни минглаб асалари талагандек бўлади. Ари икки миллиграм заҳарга эга, мамбаники эса 500 миллиграммга боради".
Алоқадор мавзулар:
"Кейин ҳамма жойим шишиб кетди" - дейди у ББС билан суҳбатда - "Шишганига қараб илон қанча заҳар солганини биласан".
Хавфли ва ахлоқсиз

Сурат манбаси, Getty Images
Аммо ҳамма ҳам Тимни қўлламайди.
"Бу хавфли ва ахлоқсиз иш. Бунақа ишлар ўлимга етаклаши мумкин" - дейди Ливерпулдаги Тиббиёт марказидан олим Стюарт Эйнсуортс - "Биз бундай одамлар билан ишламаймиз".
Ливерпулдаги бу марказ ҳам барча илон заҳрига қарши ишловчи зидди заҳар топиш йўлида иш олиб боради.
Одатда, янги эмдори сичқон ва бошқа ҳайвонларда синалади. Хавфсиз деб топилгач, махсус тиббиёт муассасасида одамларда ҳам текшириб кўрилади.
Аммо дунё доришунослик саноатида зидди заҳар топиш борасида йўриқлар жуда оз.
Таваккалга арзийдими?
Аммо Тим Фриди ўз ҳаёти хавф остида эмаслигини урғулайди.
"Мен бу видеоларни машҳур бўлиш учун олмайман" - дейди у - "Мен одамлар ҳаётини сақлаб қолишни истайман. YouTube видеоларимни кўрган бирон доктор мен билан ишлашини истайман".

Сурат манбаси, Getty Images
Дунёдаги 300 хил заҳарли илоннинг 200 хили одамни ўлдириши ёки мажруҳ қилиши мумкин.
Тим уларнинг кўпини билади.
Кобра, мамба, қора илонларга ўзини чақтирган. 700 марта ўз танасига илон заҳрини укол қилган.
"Агар қора мамба каби илон заҳрига иммунитет бўлмаса, асаб тизимингизни фалажлаб ташлайди. Нафас ололмайсиз, кўзингизни очолмайсиз, гапиролмайсиз, секин-аста буткул фалаж бўлиб қоласиз ва ўласиз".
Кобра чақиши энг ёмони

Сурат манбаси, Getty Images
Тим Фриди ҳовлисида бир неча хил заҳарли илонларни асрайди ва уларнинг заҳрида ўзини синаб кўради.
"Африка сув кобраси бор. Чақса ёмон қилади".
Кобра заҳрида невротоксинлар бор ва улар асаб катакларини хароб қилади.
Тим Фридининг ишонишича, агар аста-секин барча заҳарли илон заҳрини баданингга киритиб борсанг, бир кун келиб дунёдаги барча илон заҳрига қарши иммунитет ҳосил бўлади ва ҳамма заҳарга даво бўладиган зидди заҳар топиш мумкин.
Аммо бу усулни кўп олимлар танқид қилишмоқда.
Иммунитет пайдо қилиш

Сурат манбаси, Getty Images
Зидди заҳар ишлаб чиқариш усуллари 19-асрдан бери ўзгармайди.
Яъни, озгина заҳар йўқ ёки от танасига юборилади ва кейин бу жонивор қонидан аксилтаначалар олинади.
Тим Фриди эса шу қўй ва от вазифасини бажараётганини айтади.
51 яшар бу ҳайдовчи шифокор эмас, бирон университетда ўқимаган. Аммо илон заҳридан ўлиш хавфи боис 20 йил олдин ўзида тажриба ўтказишни бошлаган.
Бошида ўзини ўргимчак ва чаёнларга чақтирган ва кейин илонларга ўтган.
Танаси тўла чандиқ.
" Ўн икки марта заҳар таъсиридан қутулишим қийин кечди. Бошида касалхонага ҳам тушдим" - дейди у.

Сурат манбаси, Swaminathan Natarajan
"Бошқа одамларга нисбатан менинг танимда икки маротаба кўп зидди заҳар таначалари бор. Булар текширилган" - дейди Тим.
Compared to others I have twice the amount of antibodies dedicated against venom. This was confirmed by laboratory tests," he claims.
Икки йил олдин доктор Глинвиль Тимнинг видеосини кўриб қолган.
"Мен у қилган ишни ҳеч кимга тавсиф этмайман, аммо унинг иши таҳсинга лойиқ" - дейди доктор Глинвиль.
Ҳозир Тимнинг қони янги зидди заҳар олиш учун ишлатилмоқда.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek












