Роҳинга қишлоқлари қандай ёқилмоқда ва қочқинлар жамлоқлари қандай кенгаймоқда?

Роҳинга қочқинлари жамлоғи

Сурат манбаси, AFP

Тобора кўп халқаро ташкилотлар Мянмардаги зўравонликлардан ўз жонини асраб қолиш мақсадида яшаб турган уйини ташлаб қочишга мажбур бўлаётган Роҳинга мусулмонларининг аянчли аҳволига эътибор қаратиб бонг урмоқдалар.

"Нима қилиб бўлса ҳам бу ердан кетиб олсак бўлгани", деб йўлга чиққан инсонлар денгиз ёки дарёда чўкиб ҳалок бўлмоқдалар.

Мянмар-Бангладеш чегарасида минглаб одамлар тўпланиб қолганлар.

Ўтган дам олиш кунлари 15000 гача Роҳинга йиғилиб қолган жойнинг дрондан тасвирга олинган видеосини БМТ Қочқинлар агентлиги тарқатди.

Бангладешга ўтаётган Роҳинга мусулмонлари

Сурат манбаси, Reuters

Бангладеш ҳудудида эса на нонсиз, на сувсиз, на дори-дармонсиз одамлар тўпланган қочқинлар жамлоқлари соат сайин кенгайиб бораётир.

Кўмак ташкилотлари километрларга чўзилиб кетаётган қочқинлар лагерларидаги аҳволни фавқулодда деб атамоқдалар.

Агар зарур эътибор қаратилмаса, қочқинлар жамлоғида ҳам Роҳинга болалари касалликлардан, катталар очликдан нобуд бўлишлари мумкин.

Роҳингаларнинг куйиб кул бўлган қишлоқлари
Сурат тагсўзи, Роҳингаларнинг куйиб кул бўлган қишлоқлари
Қочқинлар жойлашган жамлоқлар

Сурат манбаси, .

Қочқинлар жамлоғининг кенгайиши

Сурат манбаси, .

Роҳингалар яашйдиган мамлакатлар

Сурат манбаси, .