Туркия: "Фрот Қалқони" амалиёти тугатилди

Сурат манбаси, Reuters
Туркия ҳукумати Сурия шимолида ўзини "Исломий Давлат" деб атаган гуруҳ ва Курд жангариларига қарши етти ой олдин бошлаган ва "Фрот Қалқони" деб номлаган ҳарбий амалиётлирини якунига етказгани ҳақида эълон қилди.
2016 йили 24 августида Туркия армияси танклари, ҳарбий учоқлари ва пиёда қўшинлари Сурия ҳудудига киритилган ва Туркия ҳукумати "Фрот Қалқони" деб атаган ҳарбий амалиётнинг мақсади ИШИД гуруҳини Туркия чегараларидан 100 километр узоққа қувиш эканини айтган.
Туркия ўзининг ушбу амалиёти билан Курдларнинг YPG деб номланган гуруҳи жангариларининг Сурия шимолида янада кўпроқ ҳудудни ўз назоратларига олишига йўл қўймасликни истаган.
YPGни Туркия Курд Ишчилар партияси - PKKнинг кенгайиши деб билиб террорчи ташкилот рўйхатига киритган.

Сурат манбаси, EPA
Туркия армияси ва Туркия қўллаб-қувватлаган суриялик исёнчилар ИШИД қўлидан анча шаҳар ва қишлоқларни тортиб олишга муваффақ бўлганлар.
Туркия ўзининг Суриядаги илк йирик ҳарбий амалиёти якунлангани ҳақида эълон қилиши у ерга АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон борган вақтга тўғри келган.
АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон, Бош вазир Бинали Йилдирим ва бошқа расмийлар билан учрашган.
Жаноб Йилдирим "Фрот Қалқони" кампаниясининг якунлангани Туркиянинг Суриядаги ҳарбий амалиётлари тугаганини англатмаслигини айтган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook - BBC UZBEK
Google+BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - uzbekbbclondon
bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.












