Шукрулло: 'Ёзувчидан қоладигани гап эмас, мерос, асар...'

Янги 2012 йилга ҳам саноқли кунлар қолди...
Сурат тагсўзи, Янги 2012 йилга ҳам саноқли кунлар қолди...
    • Author, Феруза Раҳмон,
    • Role, Би-би-си, Лондон
  • Ўқилиш вақти: 3 дақ

Жорий 2011 йил ўз поёнига етиб борар экан, кечаётган йилда ким нималарга эришдию яна нималардан афсусда?

Янги йилдан кутаётган умидларию режалаётган ишлари қандай?

Би-би-си Ўзбек Хизмати Янги йил арафасида бу хусусда ўзбекистонлик юлдуз хонанда, ижодкор ва спортчиларнинг фикрларини бериб бориш ниятидадир.

Суҳбатларимизни 26 декабр кунидан бошлаб 1 январгача ҳафтанинг ҳар куни веб саҳифамизда ўқишингиз ва “Дараклар” дастуримиз орқали тинглашингиз мумкин бўлади.

Навбатдаги қаҳрамонимиз ўзбекистонлик таниқли адиб Шукрулло:

Таниқли адиб Шукрулло Ўзбекистон халқига Янги йил тилаклари билан...

Сурат манбаси, uznet.biz

Сурат тагсўзи, Таниқли адиб Шукрулло Ўзбекистон халқига Янги йил тилаклари билан...

Шукрулло: "Кечаётган 2011 йилда ҳаётимда жуда бир катта янгилик, ўзгариш айтишим қийин. Негаки, умр энди охирига қараб кетяпти, 90 га кирдик. Бир рўзғорни тартибга солиш фурсати етди. Шунинг учун ҳам, қилган ишларимни сарҳисоб қилиб, "Мен нималар қилдим, арзийдиган нарсалар борми-йўқми, ўшаларни бир тартибга солиб, кўзимнинг очиқлигида нашр қилсам," деган ниятда бу йил асосий вақтим 10 жилдлигимни йиғишга кетди. Ёзувчидан қоладиган нарса - гап эмас, ёзувчидан қоладиган нарса - мерос, асар! Мана, бу йил Худога шукр, беш жилд китобим чиқди. Бу - чоп эттирмоқчи бўлган 10 жилдлигимнинг ярми..."

Ўзбекистонлик таниқли адиб Шукрулло билан суҳбатимизнинг тўлиқ матнини тинглаш учун плейерни ўйнанг:

Навбатдаги қаҳрамонимиз "Аср" гуруҳининг яккахон хонандаси Абдулазиз Карим:

Янги 2012 йилга ҳам саноқли кунлар қолди...
Сурат тагсўзи, Янги 2012 йилга ҳам саноқли кунлар қолди...

Жорий 2011 йил ўз поёнига етиб борар экан, кечаётган йилда ким нималарга эришдию яна нималардан афсусда?

Янги йилдан кутаётган умидларию режалаётган ишлари қандай?

Би-би-си Ўзбек Хизмати Янги йил арафасида бу хусусда ўзбекистонлик юлдуз хонанда, ижодкор ва спортчиларнинг фикрларини бериб бориш ниятидадир.

Суҳбатларимизни 26 декабр кунидан бошлаб 1 январгача ҳафтанинг ҳар куни веб саҳифамизда ўқишингиз ва “Дараклар” дастуримиз орқали тинглашингиз мумкин бўлади.

Таниқли хонанда Абдулазиз Карим Ўзбекистон халқига Янги йил тилаклари билан
Сурат тагсўзи, Таниқли хонанда Абдулазиз Карим Ўзбекистон халқига Янги йил тилаклари билан

Абдулазиз Карим: "Кечаётган 2011 йилдан, албатта, мамнунман. Ижод соҳасида қилинган шунча саъй-ҳаракатлар зое кетмади, деб ўйлайман. Чунки янги-янги қўшиқлар устида ишлаш жараёни кетмоқда. Энди, уларни келгуси йилга олиб қўйганман, десам ҳам бўлади. Чунки янги йилда ўзим мўлжаллаб юрган янги мусиқий альбомимни чиқариш ниятида юрибман. Унда ҳар хил мавзудаги қўшиқлар бор, она Ватан ҳақида, инсоннинг ҳиссиётлари ҳақида, севги-муҳаббат борасида...Мен ҳозир сизга бутун альбомим ҳақида маълумот беролмайман. Чунки бу - ўзимнинг ижодий сирим. Ўйлайманки, баҳони албатта мухлисларимиз беришади ва буни, энди, вақт кўрсатади..."

Таниқли хонанда Абдулазиз Карим билан суҳбатимизнинг тўлиқ аудио матнини тинглаш учун плейерни ўйнанг:

Илк қаҳрамонимиз Ўзбекистон Халқ артисти, эл севган санъаткор Обид Юнусов:

Янги 2012 йилга ҳам саноқли кунлар қолди...
Сурат тагсўзи, Янги 2012 йилга ҳам саноқли кунлар қолди...

Жорий 2011 йил ўз поёнига етиб борар экан, кечаётган йилда ким нималарга эришдию яна нималардан афсусда?

Янги йилдан кутаётган умидларию режалаётган ишлари қандай?

Би-би-си Ўзбек Хизмати Янги йил арафасида бу хусусда ўзбекистонлик юлдуз хонанда, ижодкор ва спортчиларнинг фикрларини бериб бориш ниятидадир.

Суҳбатларимизни 26 декабр кунидан бошлаб 1 январгача ҳафтанинг ҳар куни веб саҳифамизда ўқишингиз ва “Дараклар” дастуримиз орқали тинглашингиз мумкин бўлади.

Эл ардоқлаган санъаткор Обид Юнусов Ўзбекистон халқига Янги йил тилаклари билан...

Сурат манбаси, pixland.uz

Сурат тагсўзи, Эл ардоқлаган санъаткор Обид Юнусов Ўзбекистон халқига Янги йил тилаклари билан...

Обид Юнусов: "2011 йил жуда баракали йил бўлди, десам ҳам бўлаверади. Гарчи аллақачон нафақага чиқиб кетган бўлсам ҳам ҳеч қўйишмайди денг, кинодан қўйишмайди. “Қўйинглар энди, мен қариб қолдим, юролмайман, ҳасса билан зўрға юраман”, десам, - “Ўрнингизга дублёр юрса ҳам, сизни кинога оламиз”, дейди. Бошқалари эса, “Юрдирмаймиз”, деб ҳам олиб ётишипти, қўйишмайди. Мен, “Нима, ўлиб қолмасидан олдин олиб қолайлик деяпсизларми”, деб ҳазиллашиб ҳам қўяман баъзан. “Йўқ, энди, Обид ака, кераксиз”, дейишади. Мен эса, “Керак бўлганим учун раҳмат, дунёда керак эканман-ку”, дейман. Дунёда инсон керак бўлиб юриши лозим доим. Керак бўлиб юрганимга минг-минг шукурлар айтаман, денг...".

Таниқли актёр Обид Юнусов билан суҳбатимизни тинглаш учун плейерни ўйнанг: