Жазирама иссиқ: Жанубий Осиёда морглар ўликлар билан тўлиб, кондиционерлар савдоси ортди, Ўзбекистонда нима гап?

Karachida yoz

Сурат манбаси, Getty Images

Ёз иссиғи авжига чиқаркан, Покистонда ноодатий тарзда морглар ўликлар билан тўлиб тошмоқда, Ҳиндистонда кондиционерлар савдоси ортди. Ўзбекистонда аномал иссиқ бошланиши арафасида свет ўчмоқда.

Ўликлар билан тўла морглар

Жанубий Покистонда ҳаво ҳарорати кўтариларкан, ўлимлар сони ҳам ортмоқда.

Эдҳи тез тиббий ёрдам хизмати одатда Карачи шаҳридаги моргга ҳар куни 30-40 жасадни олиб келади.

Аммо сўнгги 6 кунда улар 568 жасадни олиб келишган. Улардан 141 нафари сешанба куни тўпланган.

Ҳар бир ўлимга нима сабаб бўлганини айтишга ҳали эрта.

Шунга қарамасдан, ўлимлар сонининг ортиши Карачида ҳаво ҳарорати 40 даражадан кўтарилиб, намлик уни 49 сифатида ҳис қилишга олиб келган кунларга тўғри келгани айтилмоқда.

Одамлар ёрдам сўраб, шифохоналарга мурожаат қила бошлаган.

Карачидаги касалхонага Якшанба ва Чоршанба оралиғида 267 киши кун уришидан шикоят қилиб келган, дейди тез тиббий ёрдам бўлими бошлиғи Доктор Имрон Сарвар Шайх.

"Шифохонага келаётганларнинг аксарияти 60, 70 ёшлилар, яна 45 лар атрофидагилар ва ҳатто 20 ёшли жуфтликлар ҳам бор", дейди у.

Уларда қайд қилиш, диарея ва ваража кузатилган.

"Биз кўрганларнинг кўпи ташқарида ишлаган. Биз уларга кўп сув ичишни ва бу иссиқда енгил кийим кийишни тавсия қилдик", дейди Имрон Сарвар Шайх.

Ҳиндистон: Кондиционерлар савдоси ортмоқда

Hindiston

Сурат манбаси, Getty Images

Сўнгги 50 йилда Ҳиндистонда 700 дан ортиқ жазирама иссиқ кузатилди. Аммо бу ёзнинг шиддати ва тўхтовсиз иссиқ энг ёмонлари қаторида бўлиши керак, дейди таҳлилчилар.

Ҳиндистон Энергия ва сув таҳлилий маркази маълумотларига кўра, Ҳиндистон уйларининг 97 фоизи электрлаштирилган, 93 фоиз аҳоли уйида вентиляторлар бор. Аммо бу йил кондиционерлар савдоси мисли кўрилмаган даража ошди.

"Кондиционер соҳасида 45 йил ишлаб, ҳали бунақасини кўрмагандим. Талабнинг сапчиши умуман кутилмаганди. Бу ёзги савдо ўтган йил билан солиштирганда 2 баробардан ортадиганга ўхшайди", дейди совутгич ва кондиционер ишлаб чиқаришда етакчи бўлган Blue Star бошқарувчиси Б. Тиагаражан.

Ўзбекистон аномал иссиқлар яқин

iqtibos

Сурат манбаси, Screenshot

Ўзбекистон Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти прогнозида шу йилнинг июл ва август ойи бошларида мамлакат бўйлаб аномал иссиқлик даврлари кузатилиши мумкинлигнини прогноз қилган.

Хабарда айтилишича, баъзи кунларда ҳарорат узоқ муддатли ўртача қийматлардан сезиларли даражада кўтарилиши мумкин, эҳтимол бу вазият минтақада вужудга келувчи термик депрессия жараёни таъсири билан узвий боғлиқ.

Ҳали аномал иссиқлик бошланмасдан Ўзбекистонда электр таъминотида узилишлар кузатилаётганидан шикоятлар бўлмоқда.

Ҳатто пойтахт Тошкентда ҳам электр тез-тез ўчаётгани айтилмоқда.

"Уйда кечаси свет бор деб, кондиционерни ёқиб ухлабман. Кечани ўртасида сув бўлиб, ҳавосиз уйғониб кетдим. Свет ўчиб қолибди. Кейин еттида эрталаб келди свет. Келганимдан бери свет ҳар куни камида бир марта ўчди. Энг қисқаси икки соат, энг узоғи - 15 соатга", дейди Тошкентга келган фан доктори, Висконсин университети тадқиқотчиси Беҳзод Ҳошимов.

Ўзбекистонликлар иссиқдан қандай жон сақлашмоқда?

Тошкентдан олинган суратлар гапиради:

kalla

Сурат манбаси, BBC.COM/UZBEK

Сурат тагсўзи, Қани, калла ташла…
Bozor

Сурат манбаси, BBCCOM/UZBEK

suv

Сурат манбаси, BBC.COM/UZBEK

suv

Сурат манбаси, BBC.COM/UZBEK

Issiq eltdi

Сурат манбаси, BBC.COM/UZBEK

Issiq bukdi

Сурат манбаси, BBC.COM/UZBEK

suvdan chiqma

Сурат манбаси, BBC.COM/UZBEK

Telegram kanalimiz: https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002