Янгиликлар: Ўзбекистон келажагидан Мирзиёев ҳам қўрқувдами? O'zbekiston Dunyo Yangiliklar

Шавкат Мирзиёев

Сурат манбаси, Rasmiy

Сурат тагсўзи, Президент Мирзиёев Ўзбекистондаги экологик вазиятдан дунёни кўпроқ огоҳ қилишга интилмоқда.
Ўқилиш вақти: 3 дақ

Ўзбекистон президенти 2023 йили олдинлари кузатилмаган иш қилди. Жаноб Мирзиёев Дубайда ўтган СОР28 халқаро саммитига борди.

Иқлим ўзгаришга оид анжуманда иштирок этишнинг нима ғайритабиий, дейиш ҳам мумкин. Аммо у Ўзбекистонда ўзгараётган аҳволни кўрсатади.

Тўғрироғи, Ўзбекистон иқлим ўзгаришини жиддий қабул қилаётгани ва ҳатто унинг таъсиридан нечоғли хавотирга тушганини намоён этиши мумкин.

Алоқадор мавзулар:

Ўзбекистон дунёдаги энг йирик Евросиё материги қоқ ўртасида жойлашган. Бунинг устига мамлакат аксар Қизилқум ва янги пайдо бўлган Оролқум саҳроси устида жойлашган.

Жануб-ғарбда эса Қорақум саҳросига туташиб кетган.

Орол Денгизининг қуриши экологик вазиятни анча йиллардан бери издан чиқарган ва иқлим ўзгариши эса мамлакатдаги аҳволни фақат баттар қилиши мумкин.

Аввало, Оролқум тубидаги заҳарли тузлар чанг-қумга аралашиб ҳавога кўтарилмоқда. Бу заҳарли моддалар пахта далаларидан чиқиб, Сирдарё ва Амударё сувлари билан Оролга қуйилган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Тожикистон ва Қирғизистондаги музлик шиддат билан эримоқда. Аҳоли тез ошмоқда, сув ва озиқ-овқатга эҳтиёж ҳам жадал ортаяпти.

Ўзбекистон истеъмол қиладиган сувнинг аксар қисмини қўшни давлатлардан олади.

Узоқ йиллик совет пахтачилиги ва мустақиллик йиллари ҳам деҳқончиликда йирик ислоҳотлар қилинмагани ва замонавий технологиялар жорий этилмагани боис сув исрофгарчилиги, ернинг шўрланиши ва ишдан чиқиши каби муаммолар ҳал этилмаган.

Хавотирлар асослими?

iqtibos

Шавкат Мирзиёев президент сифатида сайланганидан кўп ўтмаган халқаро минбарларда яна Орол Денгизи фожиасига дунё эътиборини қаратишга интилди.

Аммо бугун денгизни қутқариб бўлмайди: Амударё денгизга етмай йўқолади, Сирдарё эса Қозоғистон ҳудудидаги Кичик Оролга қуйилади холос.

Ҳозир Оролбўйида ҳаётни сақлаб қолиш, ҳавога чанг-қум кўтарилиши жиловлаш катта масала. Бу учун ҳам кўп миллиард долларлик маблағ зарур.

Ўзбекистон эса бой давлат эмас.

Иқлим ўзгариши борасида халқаро миқёсда қанчалик кўп гапирилмасин, Марказий Осиё ҳар доим ҳам диққат марказида бўлавермайди.

Бироқ сўнгги пайтларда янграётган фикрларга кўра, Саҳрои Кабир ва Яқин Шарқ каби аксар саҳродан иборат минтақалар қаторида Марказий Осиё ҳам қум бўронларидан азият чекиши эҳтимоли катта.

Қум бўронлари эса бугун нафақат Оролқум ё Қизилқумга яқин ҳудудларда, ҳатто Тошкентда ҳам тез-тез кузатилмоқда.

Ўтаётган йилда саҳролардан анча узоқ тоғли Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрини ҳам чанг-тўзон қоплади.

Ёз чилласида эса кунлар ўта қизиб, 45-50 даражага етиши ҳам эндиликда минтақанинг тобора кенгроқ ҳудудларида кўзга ташланиб бормоқда.

Минтақа бўйлаб ҳам инсон қўли билан яратилган хаво ифлосланиши ва ҳам қум бўронлари сабабли одамларда турли касалликлар кўпаётгани хусусида нафақат одамлар орасида, балки шифокорлар ўртасида ҳам хавотирлар янграмоқда.

"Сўнгги вақтларда чанг бўронлари кўтарила бошлади. Ноқулайлик олиб келди. Нафас олиш оғир бўлиб қолди. Ниқоб тақиш ҳам ноқулай, чунки унда ҳам нафас олиш қийин. Ўзимни киcлороддан чеклаганим учун бош оғриқлар пайдо бўлди. Бу билан яшаш оғирлашди, ноқулай", дейди тожикистонлик Нигора Юсупова.

Бугунги сел, эртанги сувсизлик

Харита

Сурат манбаси, AFP/Screenshot

Сурат тагсўзи, Марказий Осиёда учта саҳро бор: Қизилқум, Қорақум ва янги Оролқум саҳролари.

Дунёда иқлим ўзгаришининг яна бир ўзига хослиги ёз жуда ҳам иссиқ бўляпти. Бу сув тошқинларини келтириб чиқармоқда. Минтақа бўйлаб селлар кўпайди. Бу Афғонистон, Қирғизистон ва Тожикистон каби тоғли мамлакатларда, Ўзбекистоннинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида ҳам кузатилади.

Ҳарорат баҳорданоқ баъзи жойларда кескин ошмоқда.

Қирғизистон ва Тожикистондаги музликларнинг салмоқли қисми эригани ва яқин келажакда уларнинг ярмига яқин эриб битиши мумкинлиги ҳақида башоратлар бор. Мавсумий қор ва абадий музликларнинг тез эриши бугун селларни кўпайтиради, аммо келажакда сув тақчиллигини англатиши мумкин.

Нима қилиш мумкин?

Shavkat Mirziyoyev

Сурат манбаси, Rasmiy

Иқлим ўзгариши Марказий Осиёни кўпроқ хавотирга солмоқда.

Илк бор Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Дубайда ўтган БМТнинг Иқлим ўзгариши масалалари бўйича конференциясида иштирок этди. Ўзбекистон ҳавога зарарли ташланмаларни кескин қисқартириш мақсадида яшил энергетикага ўтиш учун йирик лойиҳалар устида ишламоқда. Орол бўйидаги тузли тўзонларнинг тарқалишининг олдини олиш учун эса 2018 йилдан бери минтақага саксовул кўчатлари ва уруғларини қадаб келмоқда. Аммо иқлимнинг глобал ўзгариши қаршисида кўрилаётган чоралар етарли бўлмаслиги мумкин. Кузатувчиларнинг айтишича, Марказий Осиё давлатлари учун иқлим ўзгаришининг оқибатлари билан курашишга миллиардлаб доллар кераклиги айтиларкан, минтақа давлатлари шунча пулни топа оладими, деган савол очиқ қолмоқда.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002