Инсон ҳуқуқлари вазияти ёмонлашиши Ўзбекистон имиджига салбий таъсир қилади - Видео Янгиликлар O'zbekiston Dunyo Yangiliklar

Юқори Чирчиқ туманидаги марҳум Усмон Салимбоев хонадони.
Сурат тагсўзи, Юқори Чирчиқ туманидаги марҳум Усмон Салимбоев хонадони. Унинг жасади июнь ойида Бўка милицияхонасидан чиқди, Ўзбекистон омбудсмани қийноқлар ҳамон мавжудлигини тан олди.
Ўқилиш вақти: 2 дақ

2023 йил ноябрида Ўзбекистон ҳукумати БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашига ҳисобот беради.

Кенгашга Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятига бағишланган ўзининг мустақил ҳисоботини мамлакатдаги кам сонли инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларидан бири "Эзгулик" жамияти ҳам тақдим этди.

Жамиятнинг Самарқанд вилояти бўлими раҳбари Мирзо Субҳонов Лондонда бўлди, Би-би-сига бугунги кундаги Ўзбекистондаги инсон ҳақлари аҳволига бағишланган интервью берди.

Алоқадор мавзулар:

Мирзо Субҳонов билан суҳбатимизнинг дастлабки мавзуси қийноқлар ҳақида бўлди.

Бу бежиз эмас, боиси узоқ йиллар мобайнида Ўзбекистоннинг номи халқаро ҳисоботларда ёмонотлиқ бўлиб келди, бунга Ички ишлар ва МХХ терговхоналари ёки қамоқхоналардаги кўп сонли қийноқ ҳолатлари ҳам сабаб бўлди.

Президент Мирзиёев ҳокимиятга келганидан кейин қийноқлар қораланди, мамлакат раҳбарияти давлат органлари томонидан қийноқ содир этилиши олдини олиш чораларини кўрди.

Ўзбекистондаги мажбурий меҳнатга барҳам берилиши, валюта бозорининг эркинлаштирилиши сингари қадамлар билан бирга қийноқларга қарши кураш бошлангани мамлакатнинг халқаро миқёсда имиджи яхшиланишига олиб келди.

Мирзо Субҳонов ВВСда

Сурат манбаси, BBC O'zbek

Сурат тагсўзи, Мирзо Субҳонов, Ўзбекистонда қийноқ масаласи ҳамон долзарблигича қолаяпти, дейди

Аммо 2023 йилнинг ўзида Ўзбекистон милиция идораларида кузатилган бир неча ўлим ҳолати яна қийноқлар мавзусини оммавий ахборот воситалари ва халқаро ташкилотларнинг кун тартибига олиб чиқди.

"Қийноқлар масаласи ҳозиргача долзарблигини йўқотмаяпти", дейди Мирзо Субҳонов.

Мирзо Субҳонов Ўзбекистон Олий Судига қийноқ қўллаган ходимларга нисбатан қандай чора кўрилгани ҳақида сўров юборганини айтди.

Ушбу сўровга Олий Суд матбуот хизматининг жавоб беришича, Ўзбекистонда 2022 йили бирорта ҳам мансабдор шахс қийноқлар учун жиноий жавобгарликка тортилмаган.

Ўзбекистон қонунчилигида қийноқ қўллаган шахсга нисбатан жавобгарлик кўзда тутилган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Бироқ "Эзгулик" жамияти кузатувларидан шу нарса аён бўлмоқдаки, қийноқ қўллаган мансабдорларга нисбатан Жиноят Кодексининг қийноқ билан боғлиқ банди эмас, тан жароҳати етказиш моддасини қўллашга ҳаракат қилинмоқда, бундан эса "статистик кўрсаткични яхшилаш" мақсади кўзланганини англаш қийин эмас.

"Ўзбекистон ҳам бутун жаҳон давлатларининг бир бўлаги. Ҳамжамиятнинг бир бўлаги бўлгандан кейин Ўзбекистон учун ўз имиджи ҳам муҳим. Яъни, давлатнинг халқаро ташкилотлар олдидаги, халқаро ҳамжамият олдидаги имиджи жуда ҳам муҳим ва барибир орқага йўл йўқ, деб ҳисоблайман. Чунки биз орқага силжишни кўрсак, бу Ўзбекистоннинг имиджига салбий таъсир кўрсатади ва ҳукумат бу нарсаларга тайёр эмас", деди "Эзгулик" фаоли Мирзо Субҳонов.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002