Ўзбекистон. Би-би-си жонли эфири: Сиз яшаётган жойда свет ва газ борми? O'zbekiston Dunyo Xabarlar

Қишнинг совуқ келиши нафақат Ўзбекистон ҳукумати, балки йилларки газдан узилган ҳудудлардаги оддий аҳолини ҳам шошириб қўйди.
Охирги йилларда Ўзбекистон учун одатий ҳодисага айланган энергетика тизимидаги узилишлар бу йил кескинлашди. Газ қуйиш шохобчалари ёпилиши ё хизмати чекланиши ортидан аҳолининг ўз-ўзини иш билан таъминлаши ҳам қийинлашди.
Алоқадор мавзулар
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Жойларда жамоатчилик транспорти хизматлари ё чекланган ё буткул тўхтатилган, такси ва маршруткалар нархлари эса ошган.
Ҳар қиш мавсумида вилоятларда газ ва электр тақчиллигидан шикоятлар юзага келган бўлса, бу йил ҳатто пойтахт Тошкент марказида ҳам аҳоли босими камайган газ ва илиқ батареялар, ҳамда тез-тез ўчаётган светдан арз қила бошладилар.
Ижтимоий тармоқларда ҳукуматга босим ортар экан, Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бир неча оммавий ахборот воситаларига кўрилаётган чоралар бўйича интервьюлар берди.
Баъзи сенаторлар ва дин пешволари эса халқни сабрли бўлиш ва шукур қилишга чақиришмоқда.
Би-би-си мухбири Аваз Тоҳиров Тошкентга Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан келадиган кўплар учун илк дарвоза ҳисобланган Автовокзал ташқарисида одамларни сўроққа тутди.
Хўш, сиз яшаётган ҳудуддаги газ ва электр таъминоти қай аҳволда? Сиз ҳукумат кўраётганини айтаётган чораларга ишонасизми?
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek














